Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:25

Анвар қори ҳаётига қасд қилинди


Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновнинг аҳволини шифокорлар "ўта оғир" деб баҳоламоқдалар.
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновнинг аҳволини шифокорлар "ўта оғир" деб баҳоламоқдалар.

Бир қатор интернет нашрларнинг хабар беришича, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга 1 август куни кечга яқин ўз уйи олдида суиқасд уюштирилган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, пичоқ билан қуролланган номаълум шахс 1 август куни кеч соат саккизда Анвар қори Турсуновга Чилонзордаги уйи олдида бир неча марта пичоқ санчиб кўздан ғойиб бўлган.

Ҳозирда жиноятчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, шифокорлар жабрланувчининг аҳволини “ўрта оғир” деб баҳолаган.

Тошкент бош имом хатиби Анвар қори пойтахтдаги энг йирик “Ҳожа Аҳрор валий” жоме масжидининг имоми ва Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитасининг эксперти ҳамдир.

Тошкентликларнинг айтишича, Анвар қори Турсунов Ўзбекистон мусулмонлари орасида катта обрўга эга. У Ўзбекистон муфтийси лавозимига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилади.

Хабарларда айтилишича, Тошкент шаҳри бош имом хатибига уюштирилган суиқасдда диний экстремистик ташкилотларнинг қўли бор, деб бўлмайди.

“Фарғона. Ру” сайтининг ёзишича, Ўзбекистонда минтақавий масштабда таъсир кучига эга бўлган диний раҳбарлар бизнесга аралашгандирлар ва сиуқасд сабабларини мана шу жабҳадан изламоқ керак.

Uzmetronom интернет нашрига бу ҳақда маълумот берган манбаалар ҳам имомга уюштирилган ҳужум сабабларини тижорий характерга эга бўлган зиддиятдан қидириш кераклигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG