Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:23

Суиқасдми, худкушлик?


Айрим фаразларга кўра, Китоб тумани ҳокими ўзидан катта миқдорда пул талаб қилинганидан кейин жонига қасд қилган.
Айрим фаразларга кўра, Китоб тумани ҳокими ўзидан катта миқдорда пул талаб қилинганидан кейин жонига қасд қилган.

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими Луқмон Ғаффоров 13 август куни ўз кабинетида осилган ҳолда топилди. Айни пайтда ҳокимнинг ўлими юзасидан турли фаразлар ўртага ташланмоқда.

www.harakat.net интернет сайтининг хабарига кўра, ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан давлат мулкини талон-тарож қилиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳокимнинг вазифада қолиш ёки қолмаслик масаласи кўрилиши лозим бўлган ташкилий мажлисдан олдин ҳоким ўз жонига қасд қилган. Бу воқеани ишончли манбалар ёрдамида ўрганган "Эзгулик" жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳам бу гапларни тасдиқлайди:

- Ўша ердаги турли мустақил манбалардан суриштирганимизда¸ ҳақиқатан бу тўғри бўлиб чиқди. “Гўë туман ҳокими ташкилий мажлисдан олдин ўз иш кабинетида ўзини осган ва дастхат ҳам қолдирган”, деган гаплар ҳам бор. Иккинчи узунқулоқ гапларга кўра¸ бу кимдир томондан уюштирилган. Аҳоли орасидаги яна бир гапга кўра¸ ҳоким отасига: “Менга юқоридан жуда катта миқдорда пул беришни талаб қилишаяпти”, деб айтган. Аслида Қашқадарë вилояти прокуратураси томонидан ҳокимиятдаги мансабдор шахсларга нисбатан талон-тарожлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлигига оид жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув жараëнлари бораëтган экан¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Бироқ Луқмон Ғаффоров ўлимининг асл сабаби ҳақида бир-бирини инкор қиладиган маълумотлар анча. Китоб туман ҳокимиятининг ўз исмини билдиришни истамаган ходими ҳам ҳокимнинг ўз-ўзини осганлиги ҳақидаги хулоса охирги хулоса эмаслигини таъкидлади:

- Сабабини ҳозир аниқлашаяпти. Ҳозирча номаълум.

Озодлик: Кабинетида ўзини осиб қўйгани тўғрими?

- Йўқ¸ ўша нарса ҳам нотўғри. Мутахассислар аниқлашаяпти¸ дейди Китоб туман ҳокимиятининг ходими.

Ўз исмини сир тутишни илтимос қилган суҳбатдошимизга кўра, милиция ходимлари яширин тарзда олинган қандайдир видеолавҳа билан ҳокимни шантаж қилмочи бўлганлар:

- Ўзини осган, дейишди. Кейин мен обрўли¸ катта одамлардан эшитдим. Ҳокимиятни қўриқлаëтган милициялар бўлса керак, дейишаяпти. Видеога олишган экан. “25-30 минг доллар берасан, бўлмаса¸ прокуратурага бериб¸ шармандангни чиқарамиз”, дейишган экан. Шу гапдан кейин ҳоким ўзини осган, дейишаяпти. Ўша учта милиция билан бир аёл кишини қамаб қўйипти¸ деган гап юрипти¸ дейди ўз исмини сир тутишни илтимос қилган суҳбатдошимиз.

Шундан сўнг Китоб туманидаги тасодифий телефон рақамларини тердик. Бу киши ҳоким суиқасддан ўлмаганини, балки унинг ўлдирилгани ҳақида гаплар юрганини айтади:

Озодлик: Ака¸ мен бир нарса сўрамоқчиман. Китоб тумани ҳокими ўзи бир нима қилиб қўйипти, дейишаяпти. Шундан хабарингиз борми? Нима бўлган ўзи?

- Билмадим энди, ҳоким ўлган.

Озодлик: Бизга келган хабарларга кўра¸ ўзини осибди. Тўғрими шу?

- Уни бировлар ўлдирган, деган гап бўлаяпти.

Озодлик: Қаердан ўзи бу ҳоким?

- Ҳоким Севаздан. Китоблик.

Озодлик: Нима у Севаз?

- Севаз бу қишлоқ.

Озодлик: Ҳокимлиги қандай эди?

- Оғир одам эди¸ яхши одам эди, деб кўчаларда гапиришаяпти¸ дейди бу тингловчимиз.

Бироқ, Абдураҳмон Ташанов фикрича, ҳокимнинг шантаж қилинганлиги ҳақидаги миш-мишларда асос йўқ. Ҳоким тумандаги энг қудратли шахс ҳисобланади. Оддий милиция ходимлари ҳеч қачон ҳокимга шантаж қилишга ботинолмайди:

- Бундай тахминлар йўқ. Чунки бу одам ҳақида одамлар жуда яхши гаплар гапиришди. 50 ëшлар атрофидаги одам. Жуда ҳам халқпарвар бўлган. Гўëки унга юқоридан тазйиқлар бўлган деган гаплар бор. Ҳозирда бу ҳолат бўйича Қашқадарë вилояти прокуратурасида жиноят иши қўзғатилган. Унинг сабабларини албатта тергов давомида аниқлашади¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Суҳбатдошларимизнинг айтишларича, Китоб туманининг Севаз қишлоғидан бўлган ҳоким Луқмон Ғаффоров халқпарвар ҳоким бўлган. Ўзи ўша ерда туғилиб ўсгани учун ҳам туман ободончилигига имкон қадар эътибор берган.

Луқмон Ғаффоровнинг ўз жонига қасд қилгани бу мустақиллик йилларида ҳокимлар билан рўй берган биринчи воқеадир.
Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистондаги расмий идоралардан маълумот олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG