Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:38

Хўжандда ЎИҲчилар судланмоқда


Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари экани айтилаётган исфаралик олти киши қотиллик, уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилиш ва қурол-аслаҳа ўғирлаш каби оғир жиноятларда айбланмоқдалар.
Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари экани айтилаётган исфаралик олти киши қотиллик, уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилиш ва қурол-аслаҳа ўғирлаш каби оғир жиноятларда айбланмоқдалар.

Сўғд вилояти суди Ўзбекистон исломий ҳаракатининг олти аъзоси устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқа бошлади. Асли Тожикистоннинг Исфара туманидан бўлган бу одамлар оғир жиноятлар қилганликда айбланмоқда.

Ўзбекистон исломий ҳаракатининг аъзолари сифатида Тожикистон шимолида қотилликлар содир этганликда айбланаётган олти кишилик бу гуруҳнинг маҳкама жараёни 18 август куни Хўжанд шаҳрида бошланди.

Айблов хулосасида айтилишича, бу гуруҳ аъзолари Анвар Қаюмов, Мусайямхон Шарипов, Мукаррамхон Шарипов, Абдумўмин Турсунов, Сайфуллохон Охунов ва Мирсаид Юнусовлар Тожикистон Жиноят Кодексининг энг оғир моддалари - одам ўлдириш, жиноий гуруҳлар ташкил қилиш, ўқотар қуролларни ўғирлаш каби айбловлар билан айбланмоқда. Сўғд вилояти прокурори Хайрулло Саидовнинг айтишича, бу жиноий иш 25 томдан иборат:

- Жумладан, бу гуруҳнинг раҳбари ва ташкилотчиси Анвар Қаюмов Афғонистон ҳудудида ушланиб, Тожикистонга берилган. Анвар Қаюмов 1997 йилда Афғонистонда ЎИҲ нинг лидерларидан бири бўлган Жума Намангоний раҳбарлигида ҳарбий машғулотларни ўтаб бўлганидан сўнг қўпорувчилик ишларини амалга ошириш учун Тожикистонга юборилган, дейди прокурор Хайрулло Саидов.

Прокурорнинг сўзларига кўра, 2006 йилда Сўғд вилоятида содир этилган оғир жиноятлар Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари томонидан ташкиллаштирилган.

- Жумладан, Қайроққум ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш изоляторига ва Исфара туманидаги Тожикистон чегара қўшинларининг заставасига қилинган қуролли ҳужумлар ҳам ЎИҲ аъзолари томонидан содир этилган, дейди прокурор.

Расмий маълумотларга кўра, 1997 йилдан буён Тожикистон ҳудудида ЎИҲнинг 84 аъзоси борлиги аниқланиб, уларга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шу пайтгача уларнинг 40 нафардан ортиғи қўлга олиниб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG