Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

Эркин микрофон


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тингловчи ва муштарийлардан Озодликка мурожаатлар келишда давом ëтаëтир. 4 сентябр куни таҳририятга келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.

“Кимга тўй¸ кимга аза...”

1 сентябр куни Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги нишонланди. Тошкент ва вилоятлар марказларида концертлар, томошалар, сайиллар бўлди. Бироқ байрам кунлари Тошкент шаҳри ёпиб қўйилганлиги сабаб пойтахтга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жуда кам кирди. Шунинг учун ҳам байрамдан сўнг Тошкент бозорларидаги нарх-наволар кескин кўтарилиб кетди¸ дейди жума тонгда Фарҳод бозоридан бозорлик иқлиб келган, тошкентлик Абудманнон Холжўраев.

- 2 сентябр куни бозор очилди. Ўшанда бозордаги нарх камида икки-уч¸ ҳатто беш баробаргача ошган эди. Мен ўзим асосан Фарҳод бозоридан бозор қиламан. Шу бозорга яқин тураман. Дейлик картошка бошқа кунлари 300-400 бўлса¸ 3 сентябр куни 1000 сўмдан ошиқ эди. Ëки булғор қалампирини олайлик. Авбал бу 150 сўм бўлган бўлса¸ ҳозиргина бозордан келдим¸ 500 сўмдан кам эмас. Байрамларнинг бўлиши Тошкент шаҳрининг халқи учун¸ айниқса¸ кам таъминланган оилалар учун аза аслида. Байрам бўлмагани яхши. Чунки байрамдан 10 кун олдиндан бошлаб¸ Тошкент шаҳрига транспорт қўйилмайди. Маҳсулот келмайди. Шу сабаб бозор ошиб бораверади. Тожикистондаги байрам ўтгунча ҳам мана шунақа нимагадир. Байрам биздаги маддоҳлар учун¸ телевизорда мақтайдиган журналистлар учун байрамдир¸ мустақилликдир. Лекин биз учун¸ биз фақат нафақага яшаймиз¸ биз учун бунақа байрамлар аза¸ дейди тошкентлик Абдуманнон Холжўраев.

“Тошкентда байрам, Қизириқда зулмат”

Тошкентда бўлиб ўтган мустақиллик байрамини телевизорда кўролмадик, дейди биз билан суҳбатда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги Оухнбобев маҳалласида истиқомат қилувчи онахон Лола Мирраҳимова. Онахоннинг айтишича, Тошкентда ва вилоят марказларида раҳбарлар мустақиллик байрамини нишонлаб рақсларга тушаётган бир пайтда¸ улар мана бир неча йилдирки светсиз ва газсиз ўтиришибди:

Лола Мирраҳимова: Мана биз Сурхондарë вилояти¸ Қизириқ тумани¸ Охунбобоев маҳалласида яшаяпмиз. Олти йилдан бери светимиз йўқ¸ газ йўқ. Сув бир ҳафтада уч ëки тўрт марта бир соатдан берилади. Жуда қийналаяпмиз. Мен президентга олти йил ичида 10 марта ëздим. Олий мажлисга тўрт марта ëздим¸ вилоят ҳокимиятига кирдим¸ туман ҳокимиятига кирдим. Умуман натижа йўқ. Бир фоиз ҳам ўзгариш йўқ.

Озодлик: Газ йўқми?

Лола Мирраҳимова: Йўқ. Свет ҳам йўқ.

Озодлик: Умуман йўқми?

Лола Мирраҳимова: Свет эрталаб соат 06.00 дан 08.00 гача икки соат беради. Мана ҳозир рўза бўлди. Шунга бераяпти. Соат 04.00 данми¸ 04.30 данми бераяпти. Бу вақтинча. Кечқурун соат 20.00 дан 23.00 гача ëқади. Мана бизнинг касалхонамиз бор¸ врачебный пункт. Даволаш учун 20 миллионга жиҳозлар олиб келди. Шундай чанг бўлиб ëтибди. Яна мактабга компьютерлар олиб келган. Болалар ҳатто компьютер нима эканлигини ҳам билмайди. Даволанишга имкониятимиз йўқ. Чунки свет йўқ ва оқибатда жиҳозлар ишламайди. Мана шу муаммо бизда.

Озодлик: Свет ëзда йўқ бўлса¸ қишда қандай бўлади?

Лола Мирраҳимова: Қишда умуман бўлмайди. Уйларимиз совет иттифоқи даврида қилинган бетон. Қишда музлаб қоламиз. Мана сил касалликлари¸ умуман касалликлар кўп. Ëш болалар мана шу касалликларга чалиниб¸ ўлиб кетаяпти. “Нима бор? Нима йўқ? Нима етмайди?” деб бирорта одам келмайди. 10 000 киши яшаяпти. Мана ҳали август ойининг пенсиясини ҳам олганимиз йўқ. қарз оламиз¸ берамиз¸ кейин яна қарз оламиз. Яшаш шундай.

Озодлик: Свет бўлмаса¸ газ бўлмаса¸ овқатни қандай пишираяпсизлар?

- Далада тезак терамиз. Ғўзапоя бор. Ҳозир ғўзапоямиз ҳам тамом бўлган. Энди ҳозир пахта терими бошланадику. Декабр ойида ғўзапоя терамиз. Мен 71 ëшга кирдим. 71 ëшга кириб¸ жуда ҳам қийналаяпман. На бир ахборот кўрамиз. Ҳаëтдан умуман орқада қолдик. Мустақиллик¸ мустақиллик¸ байрамни ҳам кўрмаймиз. Байрам биз учун йўқ. На Наврўз бор¸ на 8 март бор бизга¸ на янги йил бор. Фақат вилоятда катталар учун бор. Афғонистонда бемалол свет бор. Афғонистонга свет бераяпти. Ўзимизнинг халқимиз эса светсиз ўтирибди¸ дейди Лола Мирраҳимова.

*****************

Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
XS
SM
MD
LG