Ўзбекистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотга кўра, 29 август куни пойтахтдаги “Кўкча” масжиди яқинида ўтказилган амалиёт чоғида уч нафар террорчи йўқ қилинган. Ўлдирилганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётган Шавкат Маҳмудов исмли шахснинг ҳам бўлганлиги айтилади.
Шу амалиёт чоғида ўз уйида тошкентлик 50 ёшли Динора Иноғомова ҳам ўлдирилган эди. Динора Иноғомова яқинларининг айтишларича, у ўз уйида пешонасидан ўқ еб ҳалок бўлган, яъни уни ўлдиришган. Динора Иноғомованинг укаси Султонмаҳмуд Умаровнинг хотини Саида Умарованинг Озодликка айтишича¸ оиласига берилган расмий маълумотга кўра, Динора рикошетдан, яъни эшикка тегиб қайтган ўқдан ҳалок бўлган.
- Булар овқат қилишаëтган экан. Эшик тақиллапти. Менинг ўғлим балконда ўтирган экан. Менинг қайинэгачим¸ ким ¸демасдан эшикни очган. Қўшни келди деб очган ва ўшанда автоматлар билан кириб келишипти. Ўғлим қўрқиб кетганидан¸ коридордаги шкафга бекиниб олган. Отишмалар тамом бўлгандан кейин “амма¸ амма” деб қараса¸ аммаси ерда ëтган эканлар¸ дейди Саида Умарова.
Бу воқеани Саида Умарова ўша куни қайинэгачисиникида меҳмонда бўлган 8 ёшли ўғли Яҳёдан эшитганини айтади. Саида Умаровага кўра, эртаси 30 август куни унинг эри Султонмаҳмуд Умаров опасининг ўлими сабаблари, унинг жасади қаерда эканлигини билиш мақсадида Ўзбекистон МХХ идорасига боради ва шу билан ғойиб бўлади.
- Мана 46 кун бўлди мен ҳали билмайман қаерда эканликларини. Ўша МХХ га кириб кетганлари бўйича ҳали чиқмаганлар. Ҳеч ким айтмаяпти. Мен МХХ га¸ МВД га бориб келдим. Мени прокуратурага чақиришган эди. У ерда “Олдин хўжайиним қаерда эканлигини айтинглар. Кейин мен сизларнинг саволларингизга жавоб бераман” десам¸ “МВД да” дейишди. Мен МВД га борсам¸ “Бу ерда йўқ” дейишди¸ дейди Саида Умарова.
Унинг айтишича, анча изланишлардан сўнг у Ўзбекистон Бош прокуратурасидан жавоб мактуби олган. Унда айтилишича, унинг эри 15 сентябр куни қайсидир бир жиноий ишда гумонланиб қамоққа олинган. Унинг қамоққа олиниши ҳақидаги санкцияни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани суди берган. Лекин Саида Умарованинг таажжубга тушаётган жойи шундаки, унинг эри 30 август куни МХХга бориб ғойиб бўлган бўлса, нега қамоққа олиш ҳақидаги санкция 15 кун ўтгандан кейин берилади?!
- Мен умуман тушунмаяпман. 30 август куни чиқиб кетган бўлса¸ 14 сентябрдаги жиноят ишига қандай алоқаси бор? Менга ҳеч ким жавоб қилмаяпти. Менда ҳеч қанақа маълумот йўқ¸ дейди Саида Умарова.
Унинг сўзларига кўра, унинг эри оддий киракашлик билан шуғулланган, беш маҳал намозини ўқиб¸ беш нафар фарзанди тарбияси билан шуғулланган холос. Унинг қандай жиноят учун айбланаётганлиги ва ҳозир қаерда сақланаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Озодлик радиоси бу ҳақда Ўзбекистон МХХ га мурожаат қилди. Матбуот хизмати раҳбари Олим Тўрақулов Султонмаҳмуд Умаровнинг МХХ идорасида сақланаётганлиги ҳақидаги иддаоларни "бўҳтон" деб атади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳабари Светлана Ортиқованинг айтишича, Султонмаҳмуд Умаров ҳақида унинг хотини Саида Умаровага жавоб мактуби берилган ва унинг қандай жиноят содир этганликда айбланаётганлиги тергов сири ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, Султомаҳмуд Умаров август ойида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозими Ҳасан Асадовнинг ўлдирилишида ёки Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар Турсуновга қилинган суиқасдда айбланаётган бўлиши мумкин. Зеро, шу кунгача, ана шу жиноятларга алоқадорликда айбланиб¸ ўнлаб оддий фуқаролар қамоққа олинган.
- Энди бизнинг шахсий фикримиз¸ гумонимиз бор. Буни махсус хизматларнинг ўзи “Мана Ўзбекситонда шунақа одамларга террор бор” деб кўрсатиш учун қилаëтган бўлиши мумкин. Бизнинг фикримизча¸ мисол учун кўпроқ диний эътиқод билан қамалганларнинг яқинлари ëки шунга ўхшаган гуруҳлар бўлган деганни сохталаштириб¸ шунақа ишлар олиб борилаяпти. Бизларнинг шубҳамиз ноқонуний иш олиб бораëтганида. Терговда бирортасининг олдига адвокатини қўймаяпти. Терговда ўзининг адвокати қатаншиши керак. Тергов органлари “Фақат давлат адвокати иштирок этади. Сизлар ўзларингизнинг адвокатингларни олиб келманглар. Барибир қўймаймиз” деган шартларни қўйишаяпти. Бу табиий нарса. Бунақа ëпиқ тарзда олиб борилаëтган тергов қонун бўйича сохта ҳисобланади¸ дейди Суръат Икромов.