Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:16

Эркин микрофон - Россияда қурилишлар тўхтади


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Ҳаво ҳарорати совуб¸ қурилишлар тўхтаганидан ишсиз қолган аксар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қишни қайда қишлашни билмай боши қотиб қолганини айтади.

Икки ўт орасида

Россияда қиш мавсуми. Қурилишларда иш тўхтаган. Ишсиз қолган ўзбек мардикорлари уйларига қайтмоқда, айримлари қиш мавсумини ҳам Россияда ўтказиш илинжида. Озодликка сим қоққан Россияда ишлаётган ўзбек мардикорларидан бири, қиш мавсумида Россияда қолай десак иш йўқ, Ўзбекистонга қайтай десак аҳвол бундан ҳам баттар¸ деб гапни бошлади.

- Ишлар яхши. Кейинги пайтларда иш топа олмаяпмиз. Уйга кетайлик десак уйга борган билан¸ яқинда келган болалардан эшитдик¸ яшаш яхши эмас деяпти. Биз ҳам тушунмаяпмиз. Кетмоқчи эдик. Энди ҳозир иккиланиб турибмиз.

Озодлик: Кетмасангизлар нима бўлади?.

- Кетмасак¸ нимадир иш топишимиз керак. Иш топишга ҳозир иккиланиб турибмиз. Бизнинг ҳам қолиш ниятимиз бор¸ лекин кетишга ҳеч қанақа имкониятимиз йўқ. Кетган тақдирда ҳам оилани боқиш керак. Бизда ҳамма йигитларнинг оиласи бор. Камида иккита-учтадан болаларимиз бор. Шунга биз сўрамоқчи эдик. Мана радиодан эшитдик. Кореяда яхши¸ иш бор¸ дейди. Биз ҳам Кореяга боришимиз мумкинку иш яхши бўлса. Озодлик радиосидан эшитдик. Гапирган йигитлар “У ерда ўзбекларнинг ҳурмати биринчи ўринда туради” дейишдику. Биз яхши иш топишимиз мумкин¸ лекин Россия паспорти керак. Россия фуқаролари қиладиган иш биз учун ҳеч нарса. Улар бир кунда қиладиган ишни бизлар керак бўлса обедгача қилиб ташлаймиз. Кўп нарсалар қўлимиздан келади. Ҳамма нарсани тушунамиз. Рус тилини 100 фоиз тушунмаган тақдирда ҳам 70-80 фоиз отвечат қилиб билишимиз мумкин. Россияда бизларга ëрдам кўрсатадиган организациялар бордир. Ўзбек миллатини кўтарадиган¸ ҳурмат қиладиган нарсалар бўлиши мумкинку. Мана Кореяда йигитлар бор экан. Муҳаммад Солиҳ Белгиядан туриб¸ айтиб турибди. Бизлар эшитаяпмиз. Бизларни қўллаб-қувватлайдиган организация бўлиши мумкинку¸ дейди Россиядаги меҳнат муҳожирларидан бири.

Москвада ишлаётган бухоролик мардикорни ташвишга солаётган муаммо ҳам ишсизлик.

- Тирикчилик¸ бола-чақа деб юрибмиз. Бола-чақамиз Ўзбекистонда.

Озодлик: Иш бўлаяптими?

- Олинадигани 1000-2000 доллар пул эмас. Просто қорин тўярга ишлаб ўтирибмиз. Сизларнинг передачани эшитиб ўтирибмиз. Одамлар ўзининг ҳар хил муаммосини айтадику. Бизда ҳам муаммо кўп. Битта нарсада. Биз бу ерда азобда юриб¸ бир парча нон топиб¸ яна унинг ярмини бола-чақага узатишимиз керак. Бу аниқ. У нарсани яхши биласиз. Бизлар Ўзбекистонда ҳам иш қилиб биламиз. Пулни Ўзбекистондан ҳам топиб биламиз. Лекин у ерда шу нарса йўқ¸ дейди бухоролик тингловчимиз.

сарлавҳа

Озодликка Москвадан сим қоққан бошқа бир меҳнат муҳожири Россиядаги ҳаётидан нолимайди.

- Ишлар яхши¸ Худога шукур. Ўзимизга қараганда 10 марта десам нотўғри бўладию¸ 1000 марта яхши. Барибир она юрт¸ она юрт. Сал нимароқ бўлса¸ шу ерга келиб яшаса бўларканку¸ лекин у ер туғилиб ўсган жойимиз.

Озодлик: Россияда нима иш қиласиз?

- Ҳар хил ишлар. Мен бу ерда ўқиганман¸ документим бор¸ шу ерда хизмат қилганман. Училишеда электромонтажликка ўқиганман. Ишим яхши.

Озодлик: Ўзингизнинг касбингиз бўйича ишлайсизми?

- Ҳа. Бу ернинг паспортини олсангиз яхши юраверасиз. Йўлда милициялар нима қилмайди. Бу ернинг паспортини олсангиз¸ у ëққа кейин кира олмайсиз. Менинг ишим яхши. Тўртта болани боқаяпмиз.

Озодлик: Қишки мавсумда Ўзбекистонга қайтаяпсизларми?

- Ҳа¸ дейди бу суҳбатдош.

Айрим меҳнат муҳожирлари Россияда қаттиқ совуқ кунлари ҳам ишни давом эттирмоқда. Санкт Петербурда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири гапиради.

- Озгина қор ëғди. Шанба-якшанба кунлари қуëш чиқади¸ 10 градус иссиқ бўлади деяпти.

Озодлик: Иш кетаяптими?

- Ҳа¸ бўлаяпти. Ҳозирча тўхтагани йўқ. Пулни юбориш яхши. Ҳозир доллар курси 28-29 бўлаяпти. Ойида ишимизга қараб 1000-1500 доллар бераяпти хозяин.

Озодлик: Нима иш қилаяпсизлар?

- Девор қураяпмиз. Огородни девор билан ўраяпмиз. Уни тугатсак¸ дачасига ўтамиз.

Озодлик: Совуқда иш қийин эмасми?

- Ҳозир фақат бетон қуйсак бўлди. Қолгани кейинги йилга қолади. Кўпчилик қайтаяпти ҳозир¸ дейди Санкт Петербургда меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.

*****************************

Муҳтарам муштарий¸ агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.
XS
SM
MD
LG