Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:29

Эркин микрофон - "Каримовга Нобел мукофоти бериш керак!"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дер экан¸ қашқадарëлик ногирон Қудрат Муртазоев Нобел қўмитасини Ўзбекистон президенти қолиб¸ дунë иқтисодини бўҳронга олиб келган АҚШ президентига бергани учун танқид қилади.

1. Ўзбекистондан қувилган қўшиқчи Каримовни ëзғирмоқда

Москвадан қўнғироқ қилган тингловчимиз ўзини Тошкентдаги Санъат институтининг собиқ талабаси, бухоролик хонанда Анвар Самиев деб таништирди.

Анвар Самиев: Мен ҳозир Москвадан телефон қилаяпман. Ҳозир Ўзбекистонда аҳвол ëмон. Нимага деганда одамлар чарчадида. Бу президентни сайладик бир марта. Икинчи марта аввалги йил дейлик. Аввалида яхши ишларни қилди. Халқимиз ҳам жуда соддада. “Барака топсин. Ундай қилсин¸ бундай қилсин” деб жуда мақтаб юборди. Учинчи марта қандай қилиб подшоликка эришишини Худо билади. Раҳбарларнинг ўзи бор. Уларга осон бу ишни ҳал қилиш. Бошқа давлатларда учинчи марта президент бўлишнинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Мен ҳозир Москва шаҳридаман. Ўзбекистондан қочиб келдим.

Озодлик: Нимага қочиб чиқдингиз Ўзбекистондан?

Анвар Самиев: Ўзбекистондан кетмасликнинг иложи йўқ эди. Нимага деганда¸ Ўзбекистонда аҳвол ëмон. Бундан икки-уч йил аввал Санъат институтида ўқиб юрган пайтимда бизга итдай муносабатда бўларди. Ўз вақтида стипендия бермас эди. Ëтоқхонани янгидан қурдиларку¸ лекин у йиқилиш аҳволида. Домлалар ëмон. Мен талабларни йиғиб “Нимага бунақа қилаяпсиз? Нимага демократия йўқ? Нима учун эркин фикрларимизни айта олмаймиз? Нима учун яхши дарслар йўқ?” дегандан кейин ҳар хил йўллар орқали¸ домлалар орқали ҳайдатди.

Озодлик: Ҳозир Россияда нима қиласиз?

Анвар Самиев: Миллионлаб ўзбеклар қатори қул бўлиб ишлаяпмиз. Бошқа нима қиламиз? Совуқни совуқ демай¸ иссиқни иссиқ демай Худога шукур. Бир хонада 20-30 нафар одам турсак ҳам мен ўз юртимда эришмаган санъатдаги ютуқларимга бу ерда эришаяпман. У ердаги тўрт йиллик ойлигимни мен бу ерда уч ойда топаман¸ ишонасизми?

Озодлик: Ўзбекистонда санъаткор бўлганмисиз?

Анвар Самиев: Албатта. Ўзбекистонда санъаткор эдим. Кўплаб тадбирларни бошқардим. Кўплаб қўшиқлар яратишни бошладим¸ концертлар бердим. Болалар уйида концертлар бердим. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова оқ фотиҳа бердилар. Газеталарда чиқиб турдим. Худога шукур¸ менинг маълумотим бор. Давлат берган ҳужжатим бор. Лекин ўша ҳужжатларни олиш учун итдай азобларни кўрдим.

Озодлик: Қанақа йўналишда қўшиқ айтардингиз?

Анвар Самиев: Миллий ва замонавий уйғунли йўналишдаги қўшиқларни яратардим. Менга кўпроқ Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари мос келади. Шу йўналишда қўшиқлар ижро этардим.

Озодлик: Ўзбекистонда тўй-ҳашамларда қўшиқ айтиб¸ пул топиб юрсангиз бўлмасмиди?

Анвар Самиев: Қанақа пул? Биласизми¸ Ўзбекистонда ҳозир ҳеч қанақа иш қилишнинг иложи йўқ. Мен шу гапимга жавоб бера оламан. Эркинлик йўқ. Оддий демократик элементлар йўқ. Ҳар доим битта нарса: Каримовга Худодай сиғиниш керак. Шарқона қонун-қоидалар борку. “Вой донолар доноси” деб мақтов бериш керакда. Бунақа нарсани қилмасдан иложи йўқ.

Юлдуз Усмонова нима учун чиқиб кетди? Мана ҳозир Россияю Туркия қолмай бутун дунë тан олаяпти. Ўзбекистондан ҳайдамадию¸ лекин ижод қилишга йўл бермади. Мана ҳозир Туркияда қанча бўлиб кетди. Ëки Шерали Жўраев. Нима учун чиқмай кетди? Чунки Ислом акамизга ëқмадида. Битта студияда қўшиқ ëзиш учун мен 30 йил ишлашим керак. Москвада бунчалик эмас. Келасиз¸ пулингизни топасиз. Талантингиз бўлса¸ йўл бор. Ўзбекистонда талантингиз бўлса ҳам орқангиз бўлмаса¸ иложи йўқ.

Озодлик: Сиз ҳозир Россияда қўшиқчилик фаолиятингизни давом эттираяпсизми?

- Оллоҳга минг қатла шукур. Илоҳим бу президент Путин бор бўлсин¸ соғ бўлсин. Мана советни буздилар. Барибир ўзбек¸ қирғиз¸ тожик шу ëққа нима қилиб келадида. Мен бу ерда қўшиқчилигимни давом эттираман. Клиплар ëзишга ҳаракат қилаяпман. Худо хоҳласа¸ яқин орада чет элликлар билан контракт имзолаш арафасида турибмиз. Чет элда ўзбек фольклор қўшиқлари билан чиқмоқчиман. Шундай қилиб ўзимни кўрсатмоқчиман. Чунки менинг Оллоҳ берган санъатим бор. Олийгоҳни битирдим. Мен шунчалик керак эканманки¸ Россия шунчалик кўтариб¸ нонимни¸ тузимни бериб юрибди¸ дейди Анвар Самиев.


2. Қашқадарëлик ногирон Каримовга Нобел мукофоти сўрамоқда

Қашқадарёдан сим қоқан Қудрат Муртазоев эса Озодлик мухбирлари Ўзбекистонни оқ ранглар билан кўрмайди, фақат қоралайди деб гапни бошлади.

Қудрат Муртазоев: Ўзбекистон ҳақида айтадиган бир-икки сўзим бор.

Озодлик: Марҳамат.

Қудрат Муртазоев: Буни Озодликда қўясиз деган умиддаман.

Озодлик: Ҳақорат қилмасангиз¸ сўкмасангиз бўлди.

Қудрат Муртазоев: Йўқ¸ сўкмайман. Сизлар Ўзбекистонни оқ ранг билан кўрмайсизлар. Фақат қоралайсизлар. Сизлар Ўзбекистон фойдаси ҳақида иш қилмаяпсизлар. Сизлар Ўзбекистонни бузмоқчисизлар. Тушундингизми? Озодликнинг фикри Ўзбекистонни яхшиламоқчи эмас¸ бузмоқчи. Яна Нобел премия ҳақида гапирмоқчиман.

Озодлик: Марҳамат.

Қудрат Муртазоев: Эсингизда борми¸ иккита америкалик иқтисодчи олган эди. Бунга мен қаршиман. Жаҳон иқтисодини кризисда қолдирган бу Америкаку. Дунëни кризисга қолдирдию¸ яна Нобел мукофотини уларга топширди. Буни қандай тушуниш мумкин? Тинчлик бўйича Нобел мукофотини Обамага берди-а? Буни қандай тушунса бўлади? Обама қаерда тинчлик қилди? Афғонистонда Буш даврида ўнлаб фуқаро ҳалок бўлган бўлса¸ ҳозир кунига юзлаб фуқаролар ҳалок бўлаяпти. Буни қандай тушунса бўлади? Президентимиз Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисоидй инқирози. Уни Ўзбекистон шароитида бартараф этиш ва олдини олиш” деган янги китоблари чиққан эди. Шу китоб Хитой тилига¸ Европа мамлакатларида инглиз тилига¸ араб мамлакатларида араб тилига таржима қилинди. Нобел мукофотини америкалик иқтисодчига эмас¸ Каримовга бериш керак эди.

Озодлик: Сиз шу китобни ўқидингизми?

Қудрат Муртазоев: Ҳа¸ ўқидим. Ўзбекистон ҳозир иқтисод соҳасида тўғри йўлдан кетаяпти. Ўзбекистонни авторитар дейди¸ ëпиқ мамлакат дейди. Шунинг учун ҳам кризисда қолмаяпти¸ дейди. Бу бундай эмас. Европа учун қайси мамлакат катта-катта кредитлар олса¸ Европанинг¸ Американинг босимига учраса¸ булар бу мамлакатни ўз босимига олганидан кейин тўғри давлат деб ўйлайди. Ўзбекистон уларга бош эгмайдида. Шунинг учун улар қоралаб¸ “Ўзбекистон авторитар мамлакат. Ўзбекистон ëпиқ мамлакат” дейишади. Бундай эмасда ака. Иқтисодиëт яхши бўлаяптику.

Озодлик: Нимада кўринади бу яхшиланиш?

Қудрат Муртазоев: Мана Самарқандни қайтадан қуриптику. Наманганни қайтадан қураяптику. 1500 дан кўпроқ коллеж бўлди. Буни АҚШ ëки Европа қураëтгани йўқку. Буни Ўзбекистон ўз қўли билан қураяпти. Сиз бизлар Ўзбекистоннинг қаерида янгилик бўлаëтганини билмайди¸ деб ўйлайсизми? Бизлар Ўзбекистоннинг қаерида янгилик бўлаëтганини биламиз. АҚШ дунëни кризисга қолдирди¸ қандай қилиб АҚШ иқтисодчиларига Нобел мукофотини бериш мумкин? Ўзингиз ўйланг.

Озодлик: Қайси вилоятдансиз?

Қудрат Муртазоев: Қайси вилоятдан? Айтсамми¸ айтмасамми. Қашқадарëдан.

Озодлик: Исмингизни билсак бўладими?

Қудрат Муртазоев: Нимани?

Озодлик: Исмингизни. Очиқ жамиятда яшаяпмиз¸ деяпсиз. Исмингизни айтмайсизми?

Қудрат Муртазоев: Мен исмимни айтмаëтганим¸ биз ҳақиқатан ҳам очиқмиз. Мен буни тан олаяпман.

Озодлик: Айтинг бўлмаса.

Қудрат Муртазоев: Қудратбек. Ҳозир фамилиям аниқ ëзилмаганда. Муртазоев деб ëзинг.

Озодлик: Бу сизнинг исмингизми?

Қудрат Муртазоев: Бу ўзимнинг исмим.

Озодлик: Сиз нима иш қиласиз?

Қудрат Муртазоев: Шунчаки оддий фуқаро.

Озодлик: Нима иш билан тирикчилик қилаяпсиз?

Қудрат Муртазоев: Инвалид.

Озодлик: Нафақаларни вақтида бераяптими?

Қудрат Муртазоев: Вақтида келаяпти. Яна “Ўзбекистонда кризис туфайли ойликларни беришмаяпти” дейишади. Йўқ¸ бу қип-қизил ëлғон. Меникини вақтида бераяпти. Ўз вақтида 100 фоиз бераяпти.

Озодлик: Қанча оласиз сир бўлмаса? Етаяптими шу нафақа?

Қудрат Муртазоев: Етаяпти¸ бемалол етаяпти. Бўладида энди. Менга бўлади. Яшашга етади. Инглиз тилига таржима қилиб нашр қилсангиз бўладими?

Озодлик: Инглиз тилига ҳам таржима қилайликми сизникини? Ўзбекча бўлмайдими?

- Мен Нобел мукофотининг мутахассисларига қарши гапираяпманда. Шуни инглиз тилига ëзиб интернетга жойлаштирасизми? Шароит борми сизда¸ дейди Қудрат Муртазоев.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

XS
SM
MD
LG