Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:45

Қашқадарёда 30 дан зиёд муслима ҳибсга олинди


Ҳибсга олинган аëлларнинг¸ ҳукумат рухсат берган диний таълимотдан четга чиққанлари тахмин қилинмоқда.
Ҳибсга олинган аëлларнинг¸ ҳукумат рухсат берган диний таълимотдан четга чиққанлари тахмин қилинмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, ҳибсга олинган аёлларнинг аксари Қаршидаги “Кўк гумбаз” масжидида ташкил қилинган “Отинойилар” ўқув курсида таълим олган собиқ талабалардир.

Қаршилик 40 яшар Меҳринисо Ҳамдамова Китоб шаҳридаги Имом Бухорий номидаги диний билимгоҳни тугатиб, отинойилик хужжатига эга бўлган.

2007 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Меҳринисо Ҳамдамова “Кўк гумбаз” масжидидаги “Отинойилар” ўқув курсида қаршилик қизларга диний билим бериб келган.

2009 йилнинг 5 ноябридан бошлаб эса Меҳринисо Ҳамдамова ва унинг собиқ талабаларини оммавий равишда ҳибсга олиш бошланган.

Бу ҳақда Озодликка Меҳринисо Ҳамдамованинг қизи Латофат Орзиқулова маълум қилди.

-Онамни 5 ноябр куни эрталаб соат олтида ҳеч қандай гувоҳсиз олиб кетишган. Ўша куннинг ўзида Қашқадарëнинг Бешкент тумани¸ Қарши туманларидан бир вақтнинг ўзида 30 нафарга яқин аëл олиб кетилган. Қариндошларимиздан холамни¸ холамнинг қизини¸ онамнинг учта жиянларини¸ қўшниларни олиб кетишган. Ҳаммаси фақат аёллар, деди Латофат Орзиқулова.

Ҳибсга олиш пайти қаршилик аёлларнинг уйида маҳаллий ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тинтув ўтказилиб, диний мазмундаги китоблар ва дисклар олиб кетилган.

Латофат Орзиқуловага кўра, унинг онасини “Отинойилар” ўқув курсига келган талабаларга ноқонуний равишда диний давъатлар қилганликда айблаяптилар.

- Онам Қашқадарëда отинойилик курсида ўқитувчилик қилдилар. Ўша ўқитувчилик қилганларини ҳозир рўкач қилашяпти. Улар ноқонуний дейишаяпти. Онам давлат таълим стандартлари бўйича дарс берганлар¸ ўша дарсларини тан олмасдан “Йўқ¸ биламиз¸ сен ўқитган ўқувчиларингга жамоат бўлайлик¸ болаларимизни худди ўзимиздай қилиб тарбиялайлик¸ деб сен дарс ўтгансан” деб айтишаяпти. Кўпроқ ҳамма нарса ўқишга бориб тақалаяпти. Ҳаттоки онам уч курс ўқитган бўлсалар¸ шу уч курсгача ўқитган ўқувчиларигача олиб бориб¸ ҳар биттасини икки кундан тиқиб қўйиб¸ онамга қарши тушунтириш хати ëзиб олаяпти, дейди Латофат Орзиқулова.

Қашқадарё вилоят диний ишлар бошқармасининг хотин –қизлар билан ишлаш бўйича маъсул ходимаси, вилоят бош отинойиси Шоира Каромова “Отинойилар” ўқув курсининг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

Шоира Каромовага кўра, Меҳринисо Ҳамдамованинг ҳибсга олинишини унинг “Отинойилар” ўқув курсидаги фаолияти билан боғлаш нотўғри.

- Энди буни рўкач қилиб кўрсатишаяпти. Бу аслида бошқа нарса. Уни бориб МХХ дан¸ тергов органларидан сўраб билсангиз бўлади. Бу ўқитгани учун эмас. У ўқитганидан кейин ҳеч ким бу ерда ëмон йўлга¸ оқимга кириб кетганича йўқ. Лекин унинг ғояси¸ унинг ақидаси оилада бўлган. Масалан¸ қизини эрта турмушга берган. “Ўшанақа” одамлар билан мулоқотда бўлган. Лекин ўқув курсидаги дарсга унинг таъсири йўқ эди. Мен ҳеч қанақа қонундан чиққаним йўқ. Ҳатто юстиция лицензиясини ҳам олиб келган эдим. Мусулмонлар идораси билан доимий алоқада бўлдим. Тадбирлар қилсам¸ хотин-қизлар қўмитасини ҳам чақирдим¸ адлияни ҳам чақирдим¸ МХХ ни ҳам чақирдим. Ҳаммаси билан мулоқотда тадбир ўтказдим, дейди Шоира Каромова.

Меҳринисо Ҳамдамованинг уйида тинтув ўтказиш ҳақидаги расмий ҳужжатда “Қарши шаҳрида яшовчи Ҳамдамова Меҳринисо ва бошқалар доимий равишда ўз яшаш уйларида ноқонуний ва яширин тарзда диний мавзудаги йиғилишлар ташкил қилиб, ушбу йиғилишларни жамоатга бирлашиш, жамоатга кўпроқ ёшларни жалб қилиб, сафларини кенгайтириш кабилар тўғрисида ўтказиб, ўз сафларини кенгайтириш учун давъатлар ҳамда фаол ҳаракатлар қилиб келганлар” дейилади.

Ушбу ҳужжатга Қашқадарё вилоят МҲХ бошқармасининг тергов бўлинмаси бошлиғи, адлия подполковниги Р. Раҳматов имзо чеккан.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Қаршида аёлларнинг оммавий ҳибс этилиши билан боғлиқ ҳолатни кузатиб келаяпти.

Айни ташкилот раҳбари Суръат Икромовга кўра, ҳибсга олинган қаршилик аёлларга нисбатан ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан босим ва тазийқлар бўлаяпти.

- Қаршида кўпчилик аëллар қўлга олингани тўғрисидаги ахборот бу аниқ. Ҳамдамова Зулхумор¸ Носирова Нигора¸ Бўриева Нодира¸ Бўриева Раҳима¸ Имомова Ҳикоят¸ Хўжаева Бахтишод¸ Тўхтаева Юлдуз. Буларнинг ҳаммаси ҳибсга олиниб¸ ҳозир МХХ тергов хоналарида ўтирибди. Булар бир-бирига қариндош. Опаси¸ синглиси¸ келини ва ҳоказо. Бундан ташқари¸ вилоят бўйича 30 нафардан кўп аëллар ҳибсга олинган. Ҳозир буларнинг қандай модда билан айблангани сир тутилаяпти. Буларнинг ҳаммасига психологик босим ўтказилаяпти. Бир нечта аëлларни чиқариб юборган. Улар Ҳамдамова Меҳринисога нисбатан кўрсатма беришгани учун чиқарилган. Чиқарганларнинг ҳаммасининг ҳижобларини ечиб¸ бошқа ҳижоб киймайман деб распискалар бериб кетишган.
Диний мотивлар билан қамаш Ўзбекистоннинг стратегияси бўлиб қолган. 1999 йилги портлашдан кейин диндорларга нисбатан мана шунақа тазйиқлар бошланиб кетиб¸ мана ҳзоир 10 мингдан кўп намозхонлар қамоқда ўтирибди. Ҳаммаси ноҳақ қамалган, дейди Суръат Икромов.

Қашқадраёда диний мотивлар билан оммавий ҳибслар аввал ҳам бир неча бор кузатилган.

Жорий йилнинг август ойида “Исломий жиҳод иттиҳоди” ва бошқа бир неча диний оқимларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган қашқадраёлик ўн бир киши маҳкамага тортилиб, узоқ муддатларга қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG