Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:31

Эркин микрофон - Ўзбекистон жаннат юрт¸ аммо...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
"Жаннат"дан товушлар

Ўтган эшиттиришларимиздан бирида ўзини қўқонлик Акрам Воҳидов деб танитган тингловчи "Ўзбекистон жаннат"дур, деб айтган эди.

- Мана “Ўзбекистонда ҳаëт унақа¸ ҳаëт бунақа¸ қийинчилик” дейсизлар. Ўзбекистонга келиб кўринг. Энг камбағал одам 35 кило ош дамлаб¸ юртга ош бераяпти. Тушунаяпсизми¸ энг камбағали. Менинг маҳалламда кечаги куни энг камбағалман деган одам 35 кило ош дамлаб юртга ош берди ака. Сизлар ўз миллатларингизга иснод келтириб¸ бутун дунëга ўзбекни ëмонлаганингиздан кейин ўзбегимиз қаëққа боради, деган эди Акрам Воҳидов.

Акрам Воҳидовнинг бу гаплари уни эшитган кўпчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.

- У киши чиқиб олиб "Ўзбекистон жаннатдир"¸ деб гапирган эди. Менимча¸ Каримовнинг ўғилларидан бўлса керакда. Тўғри Ўзбекистон жаннат диëр¸ лекин уни дўзахга айлантираëтганлар бор. Оддий мисол. Ойликни вақтида беришмайди. Мана қарияларимиз иккинчи ойдан ошиб кетди пенсияларини ололмаяпти. Ўқитувчиларники ҳам шундай. Ярмидан кўпи пластик. Ëш болаларга олинадиган нафақаларнинг ҳаммаси пластик. Магазиндан бошқа жойдан нарса ололмайди улар жаннатда. Бозорда пул қиламан деса¸ фоиз олиб қолади жаннатда. Ишсизликнику қўяверинг. Ишсизлик ¸вообше кўп. Иш топиб бераман¸ дейди. Бор ишлар ҳам 30 минг¸ 50 минг. Қурилишлар ҳам унчалик кўп эмас. Ҳаммаси банкрот бўлиб¸ йўқ бўлиб кетган. Тўғри яхши яшаëтганлар ҳам бор. Бизнинг ҳам ҳеч нарсадан камимиз йўқ¸ Худога шукур. Ишлаймиз¸ тирикчилик ўтаяптию¸ ҳамма пулни ҳарбийлар¸ милициялар олишади. Бирорта шикоят билан ҳокимиятга борсанг¸ қайтиб бормайдиган қилиб қўйишади. Фойдаси йўқ. Бир нарса десангиз¸ маҳаллақўмга бор дейди. Ҳамма ғалва маҳаллақўмнинг бошида. Бир талаб билан чиқа олмайсиз. Давлатнинг шунча катта пулини совуриб¸ яқинда парламентга сайлов ўтказади. Шу пайтгача бирор депутатнинг “Тўхтанг¸ мен гапираман” деб халқнинг дардини гапиргани йўқ. Ҳаммаси гуноҳкордай бошини эгиб ўтиришади¸ дейди наманганлик суҳбатдош.

Россияда мардикорлик қилаётган тўрткўллик Камол ҳам қўқонлик Акрам аканинг фикрига эътироз билдириб, “Ўзбекистон жаннат бўлса¸ Россияда мардикорлик қилармидик”, деб гапни бошлади.

- Мен Озодликни ҳар доим яхши кўриб эшитаман. Қўқонлик акамиз "Ўзбекистон жаннат" деб айтди. Қанақасига жаннат? Озодликни бу ерда ишлайдиган болалар ҳаммамиз ўтириб эшитамиз. Уйда газ йўқ¸ свет йўқ, свет ҳар доим ўчади бизда. Шуни Озодликка чиқарсангизлар яхши бўларди¸ дейди тўрткўллик Камол.

Наманганлик яна бир тингловчи эса, қўқонлик Акрам Воҳидов Озодликка телефон қилиб, гапираётган пайтда Ўзбекистон телеканалига интервью бераётибман, деб ўйлаган бўлсалар керак, деб гумонланди.

- Ўзбекистон телевидениесини қўйсангиз¸ пахталар¸ хирмонлар кўринишидан бир жаннатда. Роса ютуқ гапирилади. Ўзбекистонга келиб яшасангиз¸ дўзахга ўхшаган ҳаëтда. Аëллар мардикор бозори бор¸ тирикчилик қийин¸ болалар¸ одамлар айниб кетган. Қийин жуда. Лекин телевизорни қўйсангиз¸ жаннатни кўрасиз. Пахталар¸ буғдойлар¸ Амир Темур хиëбони¸ жаннат. Фақат ютуқ кўрсатилади¸ лекин ҳаëтда шу нарса йўқда. Тузукроқ иш йўқ. Қийинчилик аҳволда¸ дейди наманганлик навбатдаги эътирозчи.

Сурхондарёдан сим қоққан Бахтиёр Жумаев ўзи яшаётган "жаннат" - Қизириқ туманида свет ва ичимлик суви йўқлигидан нолийди.

- Сурхондарë вилояти Қизириқ туманиданман. Исмим Бахтиëр Жумаев. Бизнинг туманда кечқурун соат 8 дан 10.30 гача свет беришади. Бошқа пайтда йўқ. Свет йўқ¸ водопровод суви йўқ. Бу ерларда умуман аҳолининг яшаш тарзи қийин. Сизларнинг радио ҳақиқатни гапиради. Мен ҳар куни кечқурун 21.00 дан 22.00 гача эшитаман¸ дейди сурхондарëлик бу суҳбатдош.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG