Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:54

Эркин микрофон - “Гулнора 1 долларлик иш қилдими?”


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Куни кечаги эшиттиришларимизда Швейцария банкларида Ўзбекистон президенти қизи Гулнора Каримованинг қарийб 700 миллион доллар пули борлиги ва бу ҳақдаги хабар Bilan иқтисодий журналида эълон қилингани ҳақида ҳикоя қилган эдик. Озодликка қўнғироқ қилган тингловчиларимиз бу воқеага ўз муносабатларини билдирдилар.

- 700 миллион доллар дейилаяпти. 700 миллион доллар эмас ҳеч бўлмаса бир долларлик иш қилибдими у Ўзбекистонда? Ëки ҳозирги аëлларимизга ўхшаб бозорга чиқиб юкларини олдириб қўйибдими бирор марта? Ë пахта терибдими? Бирор иш қилмаган-ку. Қаердан олди шу пулни? 16 миллионни бразилиялик тренерга қандай бераяпти? 16 миллионга 16 та завод ëки фабрика қурса бўларди. Кичкина қизиникини ҳам эшитдик. Биттасининг бир кеча ашула айтишига 125 мингми доллар бериб¸ олиб келтирибди. Халқнинг пули бўлмай кимнинг пули бу? Халқнинг пули, бу. Тилло чиқаëтгани¸ газ чиқаëтгани – ҳаммаси халқники. Халқнинг нарсаларини ўзлаштириб олиб¸ шунча йиққани ҳаëтининг охиригача етмас эканми? Халққа ҳам берсин ахир¸ - дейди сурхондарёлик Шерзод.

“Бу унинг пули эмас, халқнинг пули!”

Мурод ака: Кеча дастурларингизни эшитган эдим. Гулнора Каримова ҳақида фикрим бор эди. У кишининг ойлик маошларини айта олмайсизми менга?

Озодлик: Биз билмаймизда буни.

- Бу қанақаси? Мен вообше ҳайрон қолдим. Ҳаммага ибрат бўлувчи юртбошининг пушти камаридан бўлган Гулнорахон қаердан бунча сармоя тўплаган экан? Мен шунга ҳайрон бўлдимда. Қандай тушуниш мумкин буни? Бирорта соҳада ривожланиш бўлмаса ҳозирги пайтда Ўзбекистонда. Ҳеч вақт ҳалол меҳнат ëки адолатли чора-тадбир орқасидан тўпланган сармоя деб ҳисобламайман уни. Нотўғри йўллар билан тўпланган сармоя деб биламан. Оддий фуқаро сифатида менинг ҳам ҳаққим бор у ерда. Ҳар бир фуқаронинг ҳаққи бор. Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган ер ости¸ ер усти бойликларига ҳар бир фуқаронинг ҳаққи бор. Бунча даражага етишига ақл бовар қилмайди¸ - дейди бухоролик Муроджон ака.

“Тугалланмаган ишқ қиссаси”

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Озодлик радиосида эфирга берилган эшиттиришларга ўз муносабатини билдирар экан, ўзининг шу тарихларга ўхшаш тугалланмаган ишқ қиссасини ҳам айтиб берди.

- Сизларнинг кечаги иккита эшиттиришларингизда менинг фикрим бор эдида. Анави аëлини шарманда қилган қўқонлик борку¸ ўшанга фикрим бор эдида. Эрига берилган жазо¸ эрига умуман жазо берилмаслик керак эдида.

Озодлик: Нимага?

- Айб аëлнинг ўзидаку. Аëл фоҳишалик қилмаслик керак эди¸ нима қилмаслик керак эди. 14 йил энди слишлом жазода. Иккинчи фикрим Тошкентдаги уч опа-сингил ҳақида эди. Бу опа-сингиллар ҳали ҳаëтда яхши бўлиб кетади. Опа-сингиллар ўкинмаса ҳам бўлади. Менинг ўзимнинг ҳаëтимда ҳам бир воқеа бўлган.

Озодлик: Нима бўлган?

- Ëшим 35 га кирди. Тўғриси ҳали уйланмаганман бир қизни деб.

Озодлик: Нимага?

- Шаҳло исмли қизни мен яхши кўрардимда 1994 йилдан то 2000 йилгача. Бир-биримизни кўрмасак¸ тура олмасдик. Нимаям бўлди¸ одам савдосига дучор бўлиб қолдида бу қиз. Короче катта пулга учиб Дубайга ўтиб кетганда. Дубайга ўтиб кетиб шундан 2004 йилдами ота-онаси бориб олиб келди. Лекин у қиз кўп яшамадида. Бу ерга келиб икки ойлар яшади.

Озодлик: Кейин нима қилди?

- Қиз вафот этди.

Озодлик: Нимага?

- Билмадим энди¸ ўша ëқдан қаттиқ бир нима бўлганда. Касаллик юқтириб келиб. Шунинг учун менга у қиз армон бўлиб қолди. Яхши қиз эди¸ ҳеч нарсага ишонмайдиган қиз эди. Қандайдир шантажчи аëлга дучор бўлиб¸ ўша орқали кетиб қолдида. Менинг ҳаëтимда бўлган воқеа шу. Ҳали ҳам ўшани унута олмай мана ҳалигача уйланмай юрибманда. Бошқа қизни унинг ўрнида қўя олмайман.

Озодлик: Ҳали ҳам яхши кўрасизми уни?

- Барибир ўшани унута олмаяпман¸ -дейди жиззахлик тингловчимиз.

“Президентни ҳадеб ёмонлайверманглар”

Андижон шаҳридан қўнғироқ қилган тингловчи Набижон ака, радиода берилаётган эшиттиришлардан кўнгли тўлмаётгани ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон президентини ҳадеб ёмонлайвермасликни илтимос қилди.

- Мен ука¸ мана президент тўғрисида битаси гапирди¸ Сурхондарë¸ Қашқадарëдаги айримлар газ¸ сув йўқ бўлса ҳам сизларга жалоба қилаяпти. Мен демоқчиманки¸ мана шу нарсани одамларга айтиб¸ битта-яримта имконият йўқми шуни очсанглар. Аввал шуларга мурожаат қилиб¸ ҳўв бир марта битта ахмоқ "Президентимизнинг ëши ўтиб қолдида. Алмаштирмайдими?" деяпти. Масалан, мен 1967 йилда хизмат қилганман. Масалан, Хрушчëв¸ Брежневлар 70-80-90 га кириб президентлик қилган. Биров уни айб қилмаган. Энди бизнинг подшони нима қилаяпти. Ҳамма ëқ бўлаяпти. Масалан, пахтада унақа¸ бунақа деб гапиришаяпти. Ҳаммаям энди тирикчилик бўладию¸ Ҳиндистонда боласини елкасига солиб¸ куйиб ëниб чой теради тўғрими? Кўрамиз ўша телевизорларда. Энди бизда ëрдамга чиққандир. Чиқмади демаймиз виждонан. Мажбурлаб уни терасан¸ буни терасан деган нарса йўқ. Мана турма тўғрисида синглимни унақа¸ бунақа деб биттаси тунов куни айтаяпти. Одамда салгина инсоф бўлиши керакда ука. Ҳеч қачон бундай мумумкин эмас. Мен бу соҳани жиндай тушунаманда. Демоқчиманки¸ бунақа ëмон гапларни сразу реклама қилиб эълон қилмай¸ дабдурустдан президент унақа¸ президент бунақа деса ишониб¸ ҳаммага эълон қилиб¸ ўзбекларнинг мусулмонларнинг нафсониятига ҳаддан ташқари тегиб кетади. Хотинлар дейди. Э хотинлар тарихда чиқмайди. Мана биз хотинларга ëрдам берамизку. Дарров хотинлар мардикорликка чиқди, деб ўзбек мусулмонларимизни камситаяпти. Атайин сим карта олб сизларга телефон қилдим ука¸- дейди андижонлик Набижон ака.

***************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG