Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:07

Ўзбекистон 2010 йилни қандай бошлайди?


1 январдан бошлаб, ҳар литр бензинга солинадиган солиқ ставкаси 25 сўмга оширилади...1 январдан бошлаб, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш акциз солиғи 25-50 фоизга ошади.....1 январдан бошлаб.....

1 январдан бошлаб ўзбекистонликлар иқтисодий ҳаётида қатор ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Биринчиси, автомашиналари бор жисмоний шахслар сотиб олаётган ҳар бир литр бензин учун қўшимча 25 сўм тўлайдилар. Яъни ёнилғига солинадиган солиқ ставкаси 120 сўмдан 145 сўмга ошади. Бу ҳақда www.gazeta.uz хабар қилди.

Солиқчилар ҳозирча бу ставкаларнинг ошиши 2010 йилга мўлжалланган Ўзбекистон давлат бюджетида назарда тутилгани, бироқ унинг кучга кириш ва кирмаслиги йил охирида бўлиб ўтадиган ҳукумат йиғилишида маълум бўлишини айтади.

- 29 ëки 30 декабрда вазирликда йиғилиш бўлиб¸ 2010 йилги солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқади. Ўшанда аниқ бўлади бу. Кейинги йилги бюджет параметрларини кўриб чиқади. Қарор чиқади у бўйича.

Озодлик: Янги йилдан бир-икки кун олдин-а?

- Янги йилдан бир-икки кун олдин чиқади. Қарор тасдиқланиб кучга киргандан кейин ҳаëтга тадбиқ қилинадию¸ дейди Марғилон шаҳар Солиқ инспекциясининг ўз исмини билдиришни истамаган мулозимларидан бири.

Бундай баëнотга қарамайм кузатувчилар солиқ ставкаларининг 1 январдан ошишини тахмин қилмоқда.

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархининг ҳам сезиларли тарзда кўтарилиши кутилмоқда. Бунга Ўзбекистон ҳукуматининг 1 январдан бошлаб алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш акциз солиғи ставкасини 25-50 фоизга оширгани сабаб бўлди.

- Президент қарорига асосан бюджет параметрлари бўйича ароқ учун неча фоиз акциз солиғи ставкаси белгиланган бўлса¸ ўша ставкага акциз солиғини қўшади кeйин. Грубий ҳисоб-китоб қилганда¸ 25-50 фоизга ошади дегани ўша сотиш баҳосининг¸ дейлик баҳоси 100 сўм бўладиган бўлса¸ 25 фоизга ошадиган бўлса¸ 125 қилиб қўйсак бўлаверади ҳисоби¸ дейди фарғоналик солиқ инспекцияси мулозим Абдубоқи ака.

1 январдан бошлаб, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ҳам бир оз ошиши кутилмоқда, дея тахмин қилади тошкентлик кузатувчи Шавкат Бадалов ва бу тахминларини шундай асослайди.

- Расмий эълон бўйича ҳеч нарса хат-хабар йўқ. Бизнинг тахминимиз бўйича нималар ошиши мумкин? Раз бу ëқда ойликни оширган бўлса¸ деярли ҳамма нарса кўтарилади. Озиқ-овқатнинг энг заруридан бошлаб энг нозаруригача ҳаммаси бир поғонага кўтарилади. Усиз иложи йўқ. Реализаторлар ўз хоҳиши билан кўтарса¸ байрам ўтгандан кейин яна қайтиб тушади. Агар давлат томонидан пенсия ва ойликларнинг ошиши муносабабти билан кўтарилса¸ у қайтиб тушмайди¸ дейди Шавкат Бадалов.

1 январдан бошлаб, пахта топшириш шартномасини бажармаган фермерлардан жарималар ундирила бошлайди¸ дейди яна бир янгилик ҳақда бухоролик фермер Бобомурод Раззоқов.

- Фермернинг бўйнига хўжалик судлари орқали юклатилган қарз янги йилдан кейин ундирила бошланади. Бу йил об-ҳаво ноқулай келганлиги учун аксарият фермер хўжаликлари пахта сотиш мажбуриятини бажара олмадилар. Уларга 10-15-20 миллионлаб пахтадан¸ ғалладан жарима бўлди. МТП дан¸ химиядан¸ нефтдан жарима бўлган ижро варақалари қўлида¸ дейди Бобомурод Раззоқов.

1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги вазирлик, бошқарма ва ташкилот ходимлари, хорижга чиқувчи ҳамда паспорт олиш ёхуд паспортини алмаштириш ёшига етган фуқароларга биометрик паспорт берила бошлайди. Аммо ҳозирга қадар бу жараëн тафсилотлари жамоатчиликка ҳам¸ бу ишни бажариш зиммасига юклатилган идораларга ҳам қоронғулигича қолмоқда.

Ва ниҳоят, 1 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида “Дамас” русумидаги автомобилларда йўловчи ташиш тақиқланади ва бу жараëннинг дастлаб Самарқанд шаҳрида бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG