Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:20

Янги йил табриклари


Аксар дунë янги 2010 йилни янги умид¸ янги ниятлар билан қарши олаëтган айни кунда Ўзбекистоннинг машҳур санъаткор ва ижодкорлари Озодлик орқали мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги юртдошларига самимий тилакларини йўлладилар.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев:

- Ассалому алайкум азиз биродарлар¸ дўстлар¸ ватандошлар¸ ватанимиздан ташқарида юрган қариндошлар¸ ëру-биродарлар¸ бизни таниган-танимаган¸ билган-билмаган¸ қўшиғимизни эшитган-эшитмаган¸ балки бировлардан эшитган дўстларимиз; хаëлида “Шерали Жўраев бор” деб юрган одамларнинг барчасига янги йил яхшиликлар келтирсин. Ҳаммасига саломатлик¸ бахт тилайман. Бу янги йил оиласига¸ қариндош-уруғларига энг гўзал ҳолатларни келтирсин. Эски йилда қила олмаган яхшиликларимизни янги йилда қилайлик. Янги йил ҳаммамизга яхшиликлар келтирсин. Ëмонликлардан Оллоҳ асрасин. Ҳаммангизга соғлик-саломатлик тилайман. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон:

- Янги йил ҳаммангизга муборак бўлсин. Тинчлик бўлсин¸ йилимиз яхши келган бўлсин. Ҳаммангизнинг уйингизга¸ оилангизга¸ яқинларингизга – ҳаммасига эсон-омонликлар тилайман. Худо хоҳласа янги асарлар ëзиб қўйибман. Ҳозир шунинг устида ишлаяпман. Шарқ юлдузи биринчи сонидан бошлаб бераяпти. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши. Биттагина шеърни ўқиб берсам бўладими? Ўзи кичкинагина шеър. Менинг табригим ўрнида қабул қиласизлар.

Олтин шафақ тонглар отди¸
Олам оппоқ нурга ботди¸
Сенинг нега уйқунг қаттиқ¸
Ҳай юрагим уйғон¸ уйғон¸
Ҳай юрагим ëн¸ ëн.

Баҳор булут оппоқ¸ оппоқ¸
Ерни нурга кўмди чақмоқ¸
Ëғдуларга бўлгин ўртоқ¸
Ҳай юрагим уйғон¸ уйғон¸
Ҳай юрагим ëн¸ ëн.

Севишганлар дунë кезар¸
Яноқларин олов безар¸
Борлиқ ҳаëт тотин сезар¸
Юртим ҳаëт тотин сезар¸
Халқим ҳаëт тотин сезар¸
Ҳай юрагим сенда уйғон¸
Ҳай юрагим севил¸ уйғон¸
Ҳай юрагим ëн¸ ëн.

Ўзбекистон¸ Туркманистон¸ Қорақалпоғистон халқ артисти Ортиқ Отажонов:

- Ҳурматли Озодлик радиоси мухлислари. Авваламбор ҳаммангизга соғлиқ тилайман. Ўзбекистонимиз тинч бўлсин. Қаерда ўзбек бўлса¸ хизматига тайëрмиз. Борди-келдиларимиз зўр бўлиб¸ эсон-омон бориб келадиган бўлиб турибмиз. Америкадаги¸ Исроилдаги¸ бу ëғи қўшни республикалардаги бизнинг санъатимиздан хабардор бўлган ҳар бир шинавандаларга ҳам соғлиқ-омонлик тилаймиз. Ҳамиша юрт меҳри¸ юрт фахри билан яшаб¸ топганлари тўйга буюраверсин. Бизни вояга етказган ўзбек халқига ҳам соғлик-саломатлик тилаймиз.

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов:

- Мен бутун дунëдаги ватандошларни санъаткорларимиз номидан¸ Ўзбек миллий академик драма театри актëрлари номидан чин кўнгилдан муборакбод этаман. 2009 йилда қилинган баъзи режалар амалга ошмагандир балки. 2010 йили ана шу орзулар амалга ошсин. Мамлакатимиз обод бўлсин¸ фаровон бўлсин¸ кўчаларимиз чароғон бўлсин. Уларнинг хонадонларига фақат рўшнолик¸ яхшилик¸ эзгулик тилайман. Халқимиз қайғудан қаримасин¸ доим шод юрсин¸ ниятлари ҳосил бўлсин¸ иймони соф бўлсин¸ комил фарзандлар кўпайсин деб ният қиламан.

Тоза тилакларга бешикдир дунë¸
Очолсанг¸ жаннатга эшикдир дунë.
Ҳофиз қидирган қўшиқдир дунë¸
Сизларга тилагим камлик кўрмангиз¸
Сиз ҳам бизни ҳеч қачон ғамли кўрмангиз.

Қуëшнинг қатраси ерни ëритар¸
Бир чимдим меҳрингиз дилни ëритар¸
Қувонч ëшартирар¸ қайғу ëритар¸
Қувонч қувиб юрсин¸ ҳеч ғам кўрмангиз¸
Қайғудан қартайган одам кўрмангиз.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Султонпошша Ўдаева:

- Азиз юртдошлар. Ҳаммаларингизни кириб келаëтган янги 2010 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Барча юртдошларимиз қаерда бўлишмасин янги йил муборак бўлсин. Ҳаммангизга узоқ умр¸ сиҳат-саломатлик¸ оилаларингизга тинчлик¸ хотиржамлик тилайман. Қолаверса¸ 2010 йил бу йилдан ҳам яхши¸ баракали йил бўлиб¸ ҳаммангизнинг хонадонларингизга яхшиликларни¸ яхши кунларни¸ тўйларни олиб келсин. Биз санъаткорлар ҳамиша сизнинг хизматингизда бўлайлик. Байрамингиз муборак бўлсин.

Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова:

- Ассалому алайкум азиз меҳрибонларим. Мени эшитувчи мухлисларим. Ўзбекистондан кетиб бутун дунëда ишлаëтган азиз меҳрибонларимни ва Ўзбекистонда мени эшитиб юрган мухлисларимни¸ мусофир юртларда мени эшитаëтган мухлисларимни кириб келаëтган 2010 йил билан табриклайман. Доимо соғ-саломат хурсандчиликда¸ тинчликда ҳаëт кечиришларингизни Оллоҳдан тилайман. Худойим юртимизга кўз тегмасин. Узоқда бўлсангизлар¸ келиб юртларингизни тавоф қилинглар. Янги йилни доимо хурсандчилик билан кутиб олишларингизни Оллоҳдан сўрайман. Саломат бўлинглар.

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева:

- Ассалому алайкум ҳурматли бизнинг мухлисларимиз. Авваламбор барчангизни кириб келаëтган янги йил билан қизғин табриклайман. Келаëтган йил ҳар биримиз учун яхши йил бўлсин¸ қут-баракали йил бўлсин. Ҳар бир хонадонга файзу барака келтирсин. Барча тингловчиларимизга узоқ умр¸ соғлик-саломатлик тилайман. Бу йил эриша олмаган барча ниятларига кейинги йилда эришишларини Оллоҳдан сўраймиз. Яна бир бор янги йилларингиз билан табриклайман.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова:

- Биринчи навбатда¸ саломатлик тиламоқчиман. Саломатлик бўлса¸ ҳаммаси яхши бўлади. Яхши-яхши қўшиқлар тилайман. Келгуси йил бундан ҳам енгил¸ чиройли келишини тилаб қоламан. Чет элдаги мухлисларимга кўп йиллар мобайнида менинг мухлисим бўлиб қолаëтганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Менинг ижодимни назардан қўйишмаëтгани¸ эслашаëтгани учун раҳмат демоқчиман. Ҳаммага мана шунақа мухлисларни тилаб қолмоқчиман. Сизларнинг ҳаммаларингизни кириб келаëтган янги йил билан табриклайман. Соғ бўлинглар.
XS
SM
MD
LG