Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:14

2009 йил хорижда юрган миллионлаб меҳнат муҳожирлари учун қандай йил бўлди ва уларнинг келгуси 2010 йилдан ниятлари қанақа? Меҳнат муҳожирлари даромаднинг ўтган йилгидан бироз камайганию, шу боис 2010 йилда аҳли-оила зиёратидан тийилиб туришни ўйлаётганини айтмоқда.

Россиядаги муҳожир:

- Москва вилоятида катта қурилишда йигитлар билан ишлаяпмиз. 2008 йилга нисбатан сал фарқи бор. 2008 йил ноябрдан кризис туфайли даромадларимиз камайиб кетган эди.

Озодлик: Даромад ўтган йилгига нисбатан камайдими кўпайдими?

- Ўтган йилгига нисбатан тўғриси камайди. 100 долларлар камайди.

Озодлик: Умуман олганда қанақа йил бўлди?

- Нолимайман¸ мен учун яхши йил бўлди. Ëмон бўлмади.

Қозоғистондаги суҳбатдош:

- Воқеалар кўп бўлди. Яхшиси ҳам бор¸ ëмони ҳам бор. Яхшиси уйга пул жўнатсак бўлгани.

Озодлик: Яхши пул топдингизми?

- Бир ойга 200-300 доллар тушиб туради. 2008 йилга қараганда озроқ бу йил. Кризис ҳамма ëқда. Олдин ишнинг ўзи излаб келарди. Ҳозир биз ишни излаяпмиз.

Учинчи суҳбатдош:

- Муҳожирликда бошқа бир мамлакат¸ бошқа бир тузум. Олдинги Россия эмас. Ўзим олдин Россияда хизмат қилганман. Олдинлари осиëликларга ҳурмат сал яхши эди. Энди ҳозир кўпайиб кетганми¸ бизнинг нонимизни ярим қилди деганми¸ алдайди¸ бирор жойда ишлатиб-ишлатиб пулингизни бермайди. Ойликлар ҳам ўзининг халқига кам берилаяпти. Бу ерда фақат давлат талаш бўлаяпти. Халқни ўйлаши қийин бўлиб қолди.

Озодлик: Янги йилда уйга борасизми?

- Йўқ¸ боролмайман.

Озодлик: Нимага?

- Яхши ишласам¸ ишларим юришиб кетса¸ Ҳаж амалларини қилишга чоғланмоқчиман. Шу ердан тўғри Ҳажга кетмоқчиман. Арзон экан. Ўзбекистонда Ҳажга бориш жуда қийин.

Тўртинчи суҳбатдош:

- 2010 йилда энди ишимизни шу ерда давом эттирамиз. Бошқа иложи йўқ.

Озодлик: Қайтиб бормайсизми Ўзбекистонга?

- Биласизми боришга бораман¸ лекин орадан бир¸ бир ярим ой ўтиши билан оилани таъминлаш ғамига тушишингиз керак. Бошқа иложи йўқда. Борсам¸ ўзимизнинг пулга камида бир ярим¸ икки миллионга куяманда. Ундан кўра йўлга кетадиган пулни уйга жўнатиб¸ телефонлашиб хабарлашиб турган маъқул.

Озодлик: Сизга¸ бола-чақага кифоями шу? Вақт¸ умр ўтиб кетаяптику.

- Тўғри¸ лекин шунга оиламиз ҳам ўрганиб қолган. Боргандан кейин бир ҳафта¸ 10 кун меҳмондай бўламизда¸ оиламизнинг ўзи “Кетинг¸ оиламизнинг иқтисоди чарчаяпти” деб айтади. Янги йилда уйга бора олмайман.
XS
SM
MD
LG