Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:07

Эркин микрофон - Президентнинг қизларига ҳамма нарса мумкинми?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Наманганда буғдойзорлар бузилиб¸ халқ орасида юрган гап-сўзларга қараганда¸ президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова учун махсус дача қурилаяпти. Буни ҳамма билади¸ аммо ҳеч ким "нега?" дейишга ботина олмаяпти¸ дейди Озодликка сим қоққан наманганликлардан бири.

"Эй газ расмийлари¸ Худодан қўрқинг!"

Ўз номини айтишимизни истамаган илк суҳбатдошимиз Ўзбекистондаги барча ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклагач¸ ўзи дуч келаётган муаммолар ҳақида гапиришга ўтди.

- Бугун миллий армиямиз куни. Мана шу муносабат билан ҳамма зобитларимизни¸ аскарларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман. Ўғилларим¸ ватанни кўз қорачиғингиздай¸ онангизни қандай ҳурмат қилсангиз¸ ватанни шундай ҳурмат қилиб¸ хизмат қилинг.

Фурсатдан фойдаланиб газ расмийларига шуни айтмоқчиманки¸ халққа раҳми келсин. Худодан қўрқсин бу газ расмийлари. Мактабда ўқийдиган болажонлар халтада ўтин кўтариб¸ дарсга ўтин олиб бориб¸ ўқитувчиси ëқиб¸ мана бундай шармандачилик бўлмасин. Бу газ деган ватанимиздан¸ вилоятимиздан¸ Ўзбекистонимиздан чиқадику. Эй газ расмийлари¸ Худодан қўрқинг¸ халқни ҳурмат қилинг. Ҳурмат ва эҳтиром билан Шаҳрисабз шаҳридан оддий инсон. Эътиборларингиз учун раҳмат¸ деди ўз номини айтишни истамаган қашқадарëлик суҳбатдошимиз.

Озодликда янграган эди....


Навбатдаги суҳбатдошимиз Озодлик радиосида аёллар ҳуқуқлари бузилишига оид қатор лавҳалар ва махсус эшиттиришларни қизиқиш билан тинглаганини айтиб, бу борадаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўзбекистонда бўлаëтган нарсаларнинг энг даҳшатлиси бу аëлларга бўлган муносабат жуда оғир деб ўйлайман. Аëлларнинг қамалганлиги¸ уларга ортиқча зулм қилинганлиги жуда ҳам оғир ҳолат деб ҳисоблайман. Биз кўпчилик номидан президентимиздан уларнинг озод қилинишини илтимос қилган эдик. Аëл кишига ноҳақлик бўлаëтганини биз эшитдикки¸ уларни озод қилиб юборишини биз кўпчилик номидан сўраймиз¸ дейди бу суҳбатдош.

"Эркин микрофон" рукнининг 13 январ кунги сонида ўзини қўқонлик Ислом Абдуллаев деб таништирган одам Озодлик радиосини Ўзбекистонга туҳмат ва бўҳтон қилаётганликда айблаган эди. Бу киши бундан аввалроқ ҳам "Эркин микрофон" рукнига айни шундай айблов билан сим қоққан¸ аммо ўзини негадир Акром Воҳидов деб таништирган эди.

Озодликка қилинган бундай эътирозга жавоб билдириш истагида бўлган мухлисларимиз шу кунларда "Эркин микрофон"га сим қоқмоқда.

- Шаҳрисабздан Абдулламан. Кеча Фаррух Юсуфий қўқонлик бир инсон билан гаплашдиларку. Менинг у кишига раҳмим келиб кетди. Ачиниб кетдим. Ўзларини бир Ислом деб таништиради¸ бир Акрам деб таништиради. Туҳмат¸ бўҳтон деган гапларни гапирдилар. Улар иккиюзламачи¸ лаганбардор одамлар. Умар Ҳайëмнинг рубоийлари тегишли бўлса керак. Мумкин бўлса айтсам.

Бир сўнгакка сордек қаноат қилғон¸
Афзалдир нокасга бўлгандан меҳмон.
Нокаснинг шиннилик нонидан яхши¸
Ўзинг топиб еган бурда арпа нон.

Умар Ҳайëм 9 аср олдин мана шунақа инсонларга тегишли қилиб айтиб кетган деб ўйлайман. Раҳмат. Соғ бўлинглар¸ дейди шаҳрисабзлик Абдулла.

Ўзини таништирмаган яна бир тингловчимиз ҳам мана шу ҳақда гапиради.

- Бу Акрамжон деган йигит¸ Озодлик радиоси ўзлари айтган Ўзбекистон ҳукуматининг тизими билан боғлиқ гапирилаяптию. Бу инсонга мен тушунмадим. Мисол учун ГАИдаги аҳвол бизда яхшими? Банк тизимидаги¸ нотариусдаги аҳволларни бу инсон биладими? Маҳалладаги болаларнинг пуллари¸ нафақахўрларнинг пуллари ўзининг жойидамикан? Суд тизимидаги камчиликларимиз бартараф қилинганмикан?

Қўл телефонлари йўқ пайтда¸ мен ўзим биламан¸ Тошкентга телефон қилинса¸ 2000 сўмлик гаплашилса¸ 3000 сўм ëзилган. Газ¸ сув¸ светларни айтмайсизми. Буни ëзадиганлар одамлар 3000 сўмлик ëқса¸ 4000 ëзаяпти. Буни ҳозир кўр ҳам билаяптию. Акрамжон роса хуноб қилдию. Акрамжонга эътирозим бор эди. Бутунлай оми деса ҳам бўлаверади. Кўнгилларига ботмасин. Бу оми ҳам халқдан бир вакилда. Озодлик бор экан¸ шуни ҳам тўғри тушунмагандан кейин биз омимиз. Тан олишимиз керак¸ биз оми одамлар эканмизда¸ дейди бу ўзбекистонлик.

Йиғилиб қолган саволлар


Асли Намангандан, ҳозир эса Россиянинг Сургут шаҳрида ишлаётган тингловчимиз бизга бир неча кундан бери қўнғироқ қилаётгани, лекин фақат бугун Озодлик радиоси билан боғлана олганини айтади. Унинг микрофонимизга айтадиган гаплари йиғилиб қолган экан.

- Мен ўзимнинг исмимни айтмайман. Мен Ўзбекистоннинг сиëсатидан қўрқаман. Мен Наманганданман. Мен ҳозир Россиянинг Сургутидан телефон қилаяпман. У кеча бир аëл “Хусусий болницалар очилди. Яхши бўлди” деди. Йўқ¸ мен бу нарсага қаршиман. Нимагаки¸ менинг ўғлим ҳозир 18 яшар. Мен ўғлимни Андижон университетига жойламоқчи бўлган эдим¸ 12 000 доллар пул сўрашди. Мен шунча пулни сўрашганидан кейин қандай қилиб жойлайман? Хўп мен жойладим. Ўғлим етти йилда битириб чиқди. У кардиолог бўлишни хоҳлайди. Кейин мен ўғлимга кимдир операция қилдиришга келса¸ “Ўғлим 1000 доллар олгин. Кейин операция қилгин” деб айтаманми? Хусусий шунга бориб тақаладими? Бу биринчиси.

Иккинчиси¸ мана ўтган йил “Қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йили” бўлди. Наманган шаҳрининг ҳамма ерини бузиб юборди. 70 миллиард сўм пул ажратилибди. Нима учун қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йилида қишлоққа ҳеч бало қуриб бермади? 70 миллиард пул ажратиб¸ Наманганни Тошкентдан чиройли қилиб юборди.

Учинсиси¸ Ангар постига етиб бормай 500 метр қолганда¸ чап томонда пишмаган буғдойни ўриб¸ пишмаган ғўзани бузиб Гулнора Каримовага дача қурилаяпти. Ҳеч ким йўқ у ерда. Ҳамма гапираяпти буни. Ҳозиргача наманганликлардан ҳеч ким шуни гапирмади. Наманганликлар ўзидан қўрқадими билмайман. Нимага президетнинг қизи учун буғдойни бузиш мумкин? Президентларнинг қизи учун ҳамма нарса қилиш мумкин¸ қишлоққачи?

Кеча бир одам президентимиз тўғри сиëсат олиб бораяпти, деди. Нотўғри сиëсат олиб бораяпти. Нимага бу одамлар ўйлаб-ўйламай гапираверади? Нимага? Кеча сизлар “25 миллион одам учун 25 мингидан кечаман” деганда бир савол бермадингларда. Ўша одамнинг оиласи 25 мингга тўғри келиб қолса¸ ачинармикан¸ дейди Сургутдан сим қоққан наманганлик муҳожир.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG