Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:43

Мюнхенда яна хавфсизлик муаммолари муҳокама этилади


Жаҳоннинг хавфсизлик масалалари бўйича етакчи тадқиқотчилари ва сиëсатчилар ҳар йил Мюнхенда тўпланиб¸ халқаро хавфсизлик вазиятини муҳокама қиладилар.
Жаҳоннинг хавфсизлик масалалари бўйича етакчи тадқиқотчилари ва сиëсатчилар ҳар йил Мюнхенда тўпланиб¸ халқаро хавфсизлик вазиятини муҳокама қиладилар.

Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган 46 - анъанавий анжуман иш бошламоқда. Мюнхен халқаро анжумани хавфсизлик соҳасида ўтказиладиган муҳим халқаро йиғинлардан биридир.

Хавфсизлик масаласига бағишлаб ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен халқаро анжумани АҚШ ва Европа етакчиларининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигининг муҳим йиғинларидан бир бўлиб келган.

46-маротаба ўтказилаётган анжуманнинг бу галги йиғинини Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Ечи ўз нутқи билан очиб беради.
Хитой делегацияси илк бор бу каби нуфузли анжуманда иштирок этирок этмоқда ва кузатувчилар фикрича, Хитойнинг анжумандаги иштироки Осиёнинг жаҳон майдонида роли ошаётганидан нишонадир.

- Кун тартибига қўйилган масалалар ҳам Осиё роли ошаётгани ҳамда қудратни Европадан Осиёга ўтаётганини намойиш қилмоқда. Анжуманни Хитой Ташқи ишлар вазири очиб беради. Аввалги йилларга қараганда жорий йил АҚШ делегацияси таркиби унчалик нуфузли сиёсатчилардан иборат эмас. АҚШнинг олий мартабали расмийси хавфсизлик масалалари бўйича Оқ уй маслаҳатчиси Жеймс Жонс бўлади, деди Озодлик радиосининг Мюнхендаги мухбири Брайн Витмор.

Маълум бўлишича, ўтган йил АҚШ делегациясига мамлакат вице-президенти Жозеф Байден раҳбарлик қилган.

Эрон ядровий дастури, Афғонистондаги вазият ҳамда Хитойнинг келажакда халқаро майдонда тутадиган роли Мюнхен анжуманининг диққат марказида бўлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийнинг швециялик ҳамкасби Карл Билдт билан бирган кечки йиғинда қатнашиши кутилмоқда.

Уч кун давом этадиган Мюнхен анжумани доирасида, шунингдек, хавфсизлик ва глобал қудратни тақсимлаш каби масалаларга бағишланган турли тадбирлар ўтказилади. Шундай тадбирлардан бирини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев очиб беради.

300 дан зиёд расмийлар иштирок этадиган анжуман ишида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Айни пайтда Мюнхен анжумани арафасида гапирган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров агар Теҳрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, БМТ Хавфсизлик кенгаши вакиллари Эрон масаласини муҳокама қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Лавров, шунингдек, анжуман доирасида Эрон ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий билан учрашиб, ядровий дастур атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаётганини ҳам билдирди.

Яқинда Эрон президенти ўз давлати кам тўйинтирилган уранни қайта ишлаш учун хорижга юборишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу йилги Мюнхен анжумани АҚШ ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашган бир даврига тўғри келди.

Пекин АҚШнинг Тайванга қурол-аслаҳа сотиш режаси ҳамда президент Барак Обаманинг Тибетнинг қувғиндаги руҳоний етакчиси Далай Лама билан ўтказадиган учрашувига кескин эътироз билдириб, Вашингтоннинг бу каби ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир кўрсатиши хусусида огоҳлантирди.

Айни пайтда Мюнхенда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Сўнгги маълумотларга кўра, бир қатор ташкилотлар Мюнхенда норозилик намойишлари ўтказишни режалаган ва намойишчилар сонининг 5000 кишига етиши тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG