Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:41

Эркин микрофон - "Бугунги зиëлиларни тарих кечирмайди"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

"Саводсиз халқни йўлга бошлайдиган зиëлилар ҳаммаси ҳайкал қуриб¸ маддоҳлик қилаëтган бўлса¸ қўлимиздан нима келади?" дейди ўзбекистонликлардан бири.

“Мустақил бўлдик. Хоҳлаган ишимизни қиламиз.”

Хоразмдан телефон қилган тингловчимиз суд ижрочилари ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг бефарқлиги туфайли турмуш ўртоқлари билан ажрашган кўпчилик аёллар болаларининг алимент пулларини ўз вақтида ололмаётганидан шикоят қилди.

- Ало¸ ассалому алайкум

Озодлик: Ваалайкум ассалом.

- Мен Хоразм вилояти¸ Гурлан туманиданман. Исм-фамилиям Оллоберганов Назир. Беруний кўча¸ проезд 1¸ 6 уй. Мен бир норозилигимни айтмоқчиманда. Гурлан туманида суд ижрочиларининг қилиб ўтирган ишларини айтмоқчиман. Менинг қизим алимент олади. Булар уч ойдан ўтган алиментни прокуратурага ўтказиши керак. Булар ҳеч қанақа ўтирмайди. Олти-етти ой¸ бир йил судраб юраверади. Вилоят¸ республика прокуратурасига ëзасан¸ яна айланиб Гурлан прокурорининг қўлига тушади. Гурлан прокурори ҳеч қандай чора кўрмасдан¸ сохта жавоб қайтаради.

Озодлик: Суд ижрочилари нима деяпти?

- Суд ижрочисининг ëнига борасиз. Сизни кабинетдан ҳайдаб чиқаради. “Мустақил бўлдик. Хоҳлаган ишимизни қиламиз” дейди. Суд ижрочилари шунақа қилиб ўтирибди¸ дейди хоразмлик суҳбатдошимиз.


"Биз оддий халқнинг қўлимиздан нима келади?"


Ўзбекистондан сим қоқиб¸ ўз номини айтишимизни истамаган навбатдаги суҳбатдошимиз эса мамлакатда авж олиб бораётган қама-қамаларга ўз муносабатини билдирди.

- Мусулмонларга бўлаëтган қамалиш ҳақида фикримни айтмоқчи эдим. Бу мусулмонларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Улар фақат “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегани учун қамалмоқда. Бу ҳам Оллоҳнинг бир синови. Мен уларга сабр тилайман. Бундан кейин ҳам бошқа номлар билан кўп мусулмонлар қамалади ҳали. Мана 20 йилдан бери мусулмонларга нисбатан қама-қама бўлаяпти. Қанчадан қанчаси юртдан сургун қилинди. Уларнинг битта айби раббим Оллоҳ деганлиги. Бошқа ҳеч қандай айби йўқ. Мусулмонлар бунга сабр қилишлари керак. Оллоҳдан фақат дуо қилиб сўрашлик керак.

Озодлик: Сабр қилиш керак деяпсиз. Зулмга қачонгача сабр қилинади?

- Энди биз оддий халқнинг қўлимиздан нима келади? Бизга йўл кўрсатадиган одам йўқ. Ўтган сафар Қурултой эшиттиришида Мўътабар Аҳмедова деган аëл чиққан эди. Мен шу аëлнинг фикрига тўлиқ қўшиламан. Одамларга зиëлилар йўл кўрсатиши керак. Бу оддий саводсиз халқ нимани тушунади? Саводсиз халқни йўлга бошлайдиган зиëлилар ҳаммаси ҳайкал қуриб¸ шеърхонлик қилаëтган бўлса¸ қўлимиздан нима келиши мумкин? Зиëлилар ҳам ўйлаб кўришлари керак. Зиëли тарихда ҳар доим озчилик бўлган. Эртага тарих уларни кечирмайди Худо хоҳласа¸ дейди бу суҳбатдошимиз.

Шу ўринда эслатиб ўтсак, Тошкентда 83 киши Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганликда ва Ички ишлар вазирлиги ходими Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланиб қамоққа олинган. Сирдарёда эса 67 киши “жиҳодчилар” гуруҳига мансубликда айбланиб, ҳибсда сақланмоқда.


Олдинда ҳеч ëруғлик йўқ...


Навбатдаги суҳбатдошимиз эса шу кунларда Москвада ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир. У журналист Хайрулла Ҳамидов ва кинотасвирчи Умида Аҳмедоваларнинг қамалишига муносабат билдиради.

- Айтмоқчиманки¸ мана шунақа яхши инсонларни қамаб қўйганидан жуда хафа бўлдикда. Бизлар билан ишлайдиганларнинг ҳаммаси хафа бўлдида. Ўша “Холислик сари”ни ҳам эшитганмиз. Мана телефонларимизга ëзилган.

Озодлик: Мана бугун кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидна суд бошланди. Билсангиз керак-а?

- Ҳа¸ биламан. Биз лекин унинг олган расмларини кўрмадик. Менимча¸ ўша расмга ëки кинога ҳақиқатни туширган. Ҳақиқатни айтиб бўлмайди ҳозир. Яхшиям сизларнинг эшиттиришларингиз бор. Одам сал гапириб нима қилади. Ўзимизда бировга гапира олмасангиз. Ҳайронман қачонгача давом этади бу¸ дейди Москвада ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир.

Бу суҳбатдош Ўзбекистон раҳбарияти халқни ўйласа яхши бўлар эди, деб ўз сўзида давом этади.

- Президентимиз ҳам мана 72 га чиқибдилар. Умрлари узоқ бўлсин. Энди сал ўйласалар бўларди. Нимагадир ўзларининг гаплари олдинги Каримов эмас. Кеча мана гапларини эшитдик. 58 та қонун чиқарибди. Ҳаëтда амалда бўлмаган қонуннинг нима кераги бор? Каримов бехабар дейди. Йўқ¸ ҳамма нарсадан хабари бор унинг. Етказиб туришади. Ҳайкал масаласини қаранг энди. Рус солдати ҳайкали масаласини.

Озодлик: Улуғ ватан уруши иштирокчиларига қўйилган ҳайкални назарда тутаяпсизми?

- Чеккароққа олиб бориб ўрнатиб қўйса бўларди. Бир томондан Россияда юрганларга таъсири бўладими деб ўйлайсиз. Бу гаплар энди ҳаммамизга тегадида. Тожикистоннинг йўлини бекитишини қаранг. Нима кераги бор? Бунинг орқасидан яна кимнингдир чўнтаги қаппаяди. Қўшнилар билан яхши бўлиш керакда. Мана эр-хотин минадан портлаб ўлди. Исфарада бизларнинг ўртоқларимиз бор. Жуда яхши инсонлар ҳаммаси. Кўраяпсизми¸ ҳаммаси айланиб бориб Каримовга тақалаяпти. Кризисга олдиндан тайëрланганмиз дейди. Қани ҳеч нарса ўзгаргани йўғу. Бизда кризис бундан 15 йил олдин бошланган. Ҳозир тупикдамиз. Олдинда ҳеч бир ëруғлик йўқ¸ дейди Москвада меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик муҳожир.

******************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG