9 феврал куни Франциядаги нуфузли “Le Monde” газетаси Париж ҳукуматининг Россияга бир ëки ундан ортиқ Мистрал классидаги жанговар кемани сотишга “принципда рози” бўлгани хабарини тарқатди.
Агар бу савдо амалга ошса¸ у НАТОга аъзо давлатнинг Россия билан ҳарбий соҳада шу пайтга қадар мисли кўрилмаган олди-сотдиси бўлади.
Ўтган йил ноябр ойида Россия Бош вазири Владимир Путин Парижга қилган сафари чоғида Мистрал классидаги кемаларни сотиб олишга қизиқиш кўрсатган эди.
Аммо бу қизиқишнинг эндиликда амалга кўча бошлагани ҳақда хабар тарқалиши билан Россиянинг айрим собиқ иттифоқдошлари бундай савдони бузиш ҳаракатига тушдилар.
Бу эҳтимол¸ айниқса Россия билан 2008 йилги қисқа уруш хотираси ҳамон сўнмаган Грузиядагиларни чўчитиб юборди. Зотан¸ урушдан саноқли кунлар ўтгач Россия ҳарбий-денгиз флоти қўмондони¸ адмирал Владимир Висоцкий¸” Агар ихтиëрида Мистрал русумидаги биттагина жанговар кема бўлганида¸ Россия Грузияни бу урушда 26 соат эмас¸ балки 40 дақиқадаëқ мағлуб қилган бўларди”¸ деган эди.
Айни пайтда¸ Франциянинг Россияга Мистрал сотишга рози бўлгани¸ Болтиқбўйи давлатларини ҳам хавотирга солди ва Москванинг собиқ уч иттифоқдоши бу савдони тўхтатиш сўрови билан нафақат Париж¸ балки Вашингтон ва Брюсселга ҳам биргаликда мурожаат қилди.
Эстония Ташқи ишлар вазирининг сиëсий масалалар бўйича ëрдамчиси Ҳарри Тиидо¸ Россиянинг Мистрал русумидаги ҳарбий кемага эга бўлиши Болтиқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид эканини айтади.
- Шубҳасиз¸ бу нарса минтақадаги хавфсизликка ҳисса қўшмайди. Агар бу савдо амалга ошса¸ Болтиқ денгизи бўйидаги давлатлар ўз мудофаасини кучайтириш учун қандайдир ўзгаришлар қилиши лозим бўлади. Айни пайтда¸ бу савдо НАТО мудофаа режаларига ҳам таҳрир киритмай қолмайди¸ дейди Озодлик билан суҳбатда жаноб Тиидо.
Узунлиги 200 метр бўлган Мистрал жанговар кемаси ўз бортида 900 аскар¸ 35 та жанговор вертолëт¸ тўртта баржа¸ 70 та қуруқликда юра оладиган транспорт воситасини таший олади. Айни пайтда¸ кемада қочқинлар ва таъминот моллари учун алоҳида жой¸ шунингдек сўнгги жиҳозларга эга касалхона ҳам жойлашган.
Мистрал кемаларидан Франция денгиз кучлари асосан гуманитар миссияларда фойдаланса¸ Россия бу кемага айнан ҳарбий нуқтаи назардан қизиқиш кўрсатганини яширмаëтир.
Мутахассислар¸ Мистралнинг музлик сувларда сузишга мўлжалланмагани боис¸ Россия ундан Болтиқ эмас¸ балки Қора денгизида фойдаланиш ниятида¸ деган тахминдалар.
- Менимча¸ Россия бу кемадан Қора денгизида қуруқликда кенг кўламли ҳарбий операциялар амалга ошириш учун фойдаланмоқчи¸ зотан бу кеманинг энг муҳим жиҳати унинг қуруқликка ҳарбий куч тушириш имконидир. Россия учун Қора денгизидаги энг муҳим қуруқлик эса¸ Қримнинг ғарбий қисми эканига шубҳам йўқ. Россия ихтиëрида кўп сонли қуруқликка ҳарбий куч туширишга қодир кемалар бор¸ аммо аксарияти Полшанинг Гданск кемасозлик заводида қурилган бу кемалар эскириб бўлган. Боз устига¸ уларда жанговар вертолëт ташиш имкони йўқ. Агар 2017 йилга бориб Севастопол билан бирор муаммо чиққудек бўлса¸ Мистрал каби кемага эга бўлиш ўта муҳим аҳамият касб этади¸ дейди россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фелгенгауэр.
Ҳозирча Грузия ва Болтиқ давлатлари хавотирларига қўл силкиëтган Россия расмийлари¸ Франциядан Мистрал кемаси сотиб олиш ҳақида узил-кесил қарор берилмаганини билдирди.
НАТО расмийлари эса¸ ҳарбий иттифоқнинг Франция ва Россия эришган савдо келишувига эътирози йўқлигини билдирди.
Ўз қарорини оқлаëтган Париж эса¸ НАТО бир томондан Россияга иттифоқчи¸ бошқа томондан эса¸ душман деб қарашни тўхтатиши лозимлигини таъкидламоқда.
Франциянинг Россияга Мистрал русумидаги жанговар кема сотишига оид келишувининг расман президент Медведевнинг март ойи бошида Парижга қиладиган сафари давомида эълон қилиниши кутилмоқда.