Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Умида Аҳмедова оқлов ҳукми сўраяпти


Тошкент шаҳар Миробод туман суди ҳукми юзасидан юқори инстанция судига шикоят аризаси топширган Умида Аҳмедова ва унинг адвокати 10 феврал куни чиқарилган ҳукм кўп жиҳатдан Ўзбекистон Конституциясига зид келишини урғулайди.
Тошкент шаҳар Миробод туман суди ҳукми юзасидан юқори инстанция судига шикоят аризаси топширган Умида Аҳмедова ва унинг адвокати 10 феврал куни чиқарилган ҳукм кўп жиҳатдан Ўзбекистон Конституциясига зид келишини урғулайди.

Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова бир ҳафта муқаддам Тошкент шаҳар Миробод туман суди томонидан чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Умида Аҳмедова ва унинг адвокати томонидан ёзилган мазкур ариза 17 феврал куни юқори инстанция судига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 феврал куни Миробод туман жиноий ишлар суди Умида Аҳмедовани Ўзбекистон Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбдор деб топган, айни пайтда у, 2009 йилнинг 18 августида эълон қилинган амнистияга мувофиқ, суд ҳукми билан авф қилинганди.

Швейцария элчихонаси ҳомийлигида 2006 йили нашр қилинган "Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар" деб номланган бадиий суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филми учун" ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш 2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.

Ўз аризасида Умида Аҳмедова Миробод туман суди фотосуратчи томонидан таҳқирланган конкрет шахсни аниқлай олмаганини, шу важдан у ўзини айбсиз, деб ҳисоблашини ёзади.

Умида Аҳмедова ва унинг адвокати айблов хулосаси ва суд ҳукмида келтирилган “Ўзбекистон халқи қадриятлари ва урф-одатларини камситишга қаратилган гизли маънодаги китоб ва филмларни яратиш”, каби “ёш авлод онгига педагогика ва психологияга, умуминсоний қадриятларга ёт бўлган ғояларни сингдиришнинг психологик механизмларидан фойдаланиш”, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасидаги ҳаётнинг маънавий-аҳлоқий жабҳасини ўсиб келаётган авлод томонидан тўғри қабул қилишига тўсқинлик қилиш мумкин бўлган маълумотларни бериш” каби ҳаракатлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексига мувофиқ, жиноят бўлиб ҳисобланмаслигини қайд этадилар.

Умида Аҳмедова, шунингдек, судда давлат қораловчиси ўз ваколатларини ошириб юборди, деб ҳисоблайди.

“Агар мазкур иш юзасидан жабрланувчи Ўзбекистон халқи деб ҳисоблаган бўлса, у ҳолда суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 62-моддасига мувофиқ равишда мазкур ишга Ўзбекистон халқи вакилини жалб қилиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон халқи номидан фақат Олий Мажлис ва республика Президенти гапира олади. Прокурор (судда) Ўзбекистон халқи тамсилчиси вазифасини ўз зиммасига олди. Бунақа ваколатларни прокурорга на Ўзбекистон Республикаси Конституцияси беради, на “Прокуратура тўғриси”даги қонун”, дейилади Умида Аҳмедованинг шикоят аризасида.

Суд позицияси кўп масалаларда мамлакат Конституциясига зид келишини қайд этган Умида Аҳмедова ва унинг адвокати Тошкент шаҳар судидан, республика Жиноят-процессуал кодексининг 46, 49, 497-1, 497-2, 497-7 моддаларига асосланган ҳолда, Жиноий ишлар бўйича Миробод туман суди томонидан 10 феврал куни чиқарилган айблов ҳукмини бекор қилиш ва фотосуратчини оқлашни сўрайди.

Айни пайтда қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 17 феврал куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига ёзган мурожаатномасида ўтган ҳафта таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедовага чиқарилган ҳукм юзасидан ташвиш билдирилган.

Ўзбекистон Евросиё минтақасида журналистларни қамаш бўйича етакчи давлат бўлиб қолаётгани қайд етилмиш мазкур мурожаатномада Халқаро ташкилот Ўзбекистон президентидан мамлакат қамоқхоналарида қолаётган етти журналистни озод қилиш орқали бундай “шубҳали мавқе”дан узоқлашишга чақиради.
XS
SM
MD
LG