Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:03

Эркин микрофон - "Тарихингдир минг асрлар ичра яксон ўзбегим...


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Сенга қондош минг мусибат¸ чексиз армон ўзбегим"¸ деб ўзгартирибди Эркин Воҳидовнинг машҳур "Ўзбегим" шеърини ўзини мухолиф фикрловчилардан бири¸ деб таништирган ўзбекистонлик ҳаваскор шоир.

Чегарада саргардонлик давом этмоқда

Илк суҳбатдошимизнинг исми Муҳиддин. У Марказий Осиë халқларининг доимий муаммоси бўлиб келаëтган чегара масаласи ҳақида гапирди.

Муҳиддин: Борди-келди энди айтсам¸ ҳамма нарсани пул ҳал қилаяптида. Мана шу Зафаробод томондан Айний совхози бор. Беш кишини ушлашибди. Бир миллион бериб чиқиб кетишибди иккитаси. Қолганлари суд бўлади деб кутиб ўтиришибди.

Озодлик: Ким ушлаган?

Муҳиддин: Ўзбекистон чегарачилари.

Озодлик: Булар чегарани ноқонуний кесиб ўтганда.

- Энди чегарани борку¸ чегара деганда булар халқни ўртада сарсон қилаяптида. Чегарадан ўтган нарсаларни ҳисобласангиз¸ у ëқдан бу ëққа КамАЗ-КамАЗ юклар ўтиб кетаяпти. Чегарани буздинг¸ деб бечора халққа азоб бераяпти бу ахмоқлар. Шапский деган жой бор. Ўша ерда ҳозир таксистлар рол ўйнаяпти. Тожикистоннинг одамлари боради. Таксистлар чегарадан бу томонга ўтиб туради. Солдатларнинг ëнига клиентлар бормайди ҳам. Таксистларнинг ўзлари юкни олиб келади. Солдатларнинг ўзи ўтиргизиб қўяди Янгиерга¸ бу ëғи Гулистон¸ бошқа жой кетаверади. Клиент 5000 сўм таксига беради. Таксилар солдатларга 1000 сўм берса керак. Яшаши керакку солдатлар ҳам¸ бошқалар ҳам. Ҳозир биласизку осон эмас. Ойлик йўқ ҳеч қаерда. Тожикистондаку умуман ойликнинг дараги йўқ. Айтмоқчи бўлаëтганим Леопольд мултфилмини кўрганмисиз? Сичқонларга “Давайте жить дружно” дейдику. Мен ҳам атрофдагиларга шундай деб айтай дейманда¸ дейди Муҳиддин.

Тожикистоннинг Панжакент туманидан қўнғироқ қилган ўқитувчи Каримбой ака ҳам чегара муаммосидан гап очди. Унинг айтишича¸ турмуш ўртоғи 2002 йилдан бери Ўзбекистонга ота-онасини кўришга бора олмаяпти.

- Мен Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига чегара жойда яшайман. Менинг хотиним Ўзбекистондан. Самарқанд вилоятидан. Бизни умуман ўтказмайди. Нима сабабданлигини билмайман ҳайронман. Олти-етти йилдан бери хотиним ота-оналариникига бора олмайди¸ кўрмайди. Шунақа сарсончиликда. Ўзбекистон Тожикистон келишмовчилиги халққа зарар бўлдида. Турмуш ўртоғим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Мен ўзим ҳам ўқитувчи бўлиб ишлайман. Хотиним мана 2002 йилдан бери бора олмайди. Олдинлари ўтиб борарди¸ ҳозир умуман маҳкамланган. Тойлоқ туманидан телеграмма келган тақдирда боради. Бориш керак. Лекин Тойлоқ туманидан бу ëққа ўтказмайди. Турмуш ўртоғим ҳисобдан чиқарилган. На Ўзбекистон граждани¸ на Тожикистон. Ўзбекистон президентига айтмоқчиманда. Электр энергияси бўйича келишмаяпти. Мана Роғун масаласида ҳам шундай. Бизнинг Панжакент тумани билан Самарқанд вилояти умуман қуда-анда бўлиб кетган. Ҳозир бизларга тушган келинчаклар Ўзбекистонга борса¸ қувиб юбораяпти. Менинг битта қариндошим ўша ëққа тушган. Иккита боласи билан “Паспортинг йўқ экан. Тожикистон фуқаросисан” деб қувиб юборипти. Ўзбекистон президенти бу масалада келишса бўлмайдими. Қуда-андачилик бўлаяпти. Ўтишимиз қийин бўлиб қолди¸ дейди Каримбой ака.


"Маърифатли бойлар йўқ¸ порахўрлар бор..."

Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" дастурига муносабатлар келишда давом этмоқда. Асли ўзбекистонлик бўлган Улуғбекнинг фикрича¸ буунги кунда Ўзбекистонда маърифатли бойлар йўқ.

- Менинг айтмоқчи бўлганим шу эдики¸ Ўзбекистонда бир пайтлар¸ кеча ҳам тарихчи акалар айтди¸ биламизки¸ Ўзбекистонда аввал ҳам кўп бойлар бўлган эди. Ҳақиқатан маърифатли бойлар жуда катта ишлар қилишган. Тарихдан ҳаммамиз биламиз. Менинг айтмоқчи бўлганим шуки¸ бугунги кунга келиб ундай бойлар йўқ. Энг катта сабаби Сталиннинг репрессиялари бўйича кўпи қатағон бўлиб кетган. Мен бундан беш-олти йил аввал Ўзбекистонда бўлган пайтимда ҳам ҳозирги Ўзбекистондаги бойларни бой деб атамаганман. Уларни коррупционер порахўрлар деб биламан. Бой бўлиш осон нарса эмас. Менинг фикримча¸ бой дегани бу калласи яхши ишлайдиган¸ тафаккури яхши ишлаб ўзининг ҳалол кучи билан бой бўлган одамлар. Мана Европаларда¸ бошқа ривожланган мамлакатларда шундай бойлар бор. Биздагилар бундай бойлар эмас. Булар коррупционер¸ солиқ¸ прокуратура. Бизнес секторидагилар ҳам давлат билан қоришиб кетган. Шуларга пора бериб¸ топганидан озгина едириб турмаса¸ булар ҳам бойимайди. Агар тўлақонли бизнесга йўл берилса¸ унинг учун демократия бўлиши керак¸ шунда жуда-жуда зўр бойлар чиқади биздан. Бугунги кунда бунга ҳеч қанақа имконият йўқ. Яқинда олигархлар қамалди¸ ундоқ¸ бундоқ деган гаплар бўлаяпти. Бу репрессив тузумнинг яна бир саҳна кўринишларидан бири. Бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ¸ дейди Улуғбек.


Тарихингдир минг асрлар¸ичра яксон ўзбегим...

Навбатдаги суҳбатдошимиз шоиртабиат йигит экан. Расман бўлмаса ҳам ўзини мухолифат сафида деб ҳисоблайдиган бу йигит бизга ўз машқларидан бир парча ўқиб берди.

- Мен исмимни айтишим шартмасдир. Шуни айтмоқчиманки¸ мен сизларнинг сафларингизга қўшилмоқчиман. Мен машҳур Дадахон Ҳасан¸ Юсуф Жуманинг мухлислариданман. Улар тарафидаман. Уларга доим омад тилайман. Шу кишиларга ўхшаб юришни бир умр истаган бўлардим. Мен ҳам ижод қиламан¸ қўлдан келганча шеърлар ëзаман.

Озодлик: Сиз ҳозир мухолифатга қўшилмоқчисиз, шундайми?

- Шунақа. Мен ўзимни мухолифат сафида деб ҳисоблайман расман бўлмаса ҳам. Мен бир бандини ўқиб бера оламан холос. Бу Эркин Воҳидовнинг шеърига ўхшатма. Ўзимнинг шеърларим ҳам бор. Лекин айни пайтда топганим шу бўлди.

Тарихингдир минг асрлар
Ичра яксон ўзбегим.
Сенга қондош минг мусибат¸
Чексиз армон ўзбегим.

Сўйласин Остонаю¸
Москва ўрмонлари¸
Москвадан Сеулгача¸
Бугун сарсон ўзбегим.

Ҳозир шуни топа олдим холос. Қолган варақларим ичкарида. Юсуф Жумага атаб шеър ëзганман. Шуни ўқиб берсам бўладими?

Озодлик: Бўлади¸ марҳамат.

Мададкорим бўлинг, сизга ўхшайин¸
Диллардан ечайин зангли қулфни¸
Шеърингиз хумори тутар кун сайин¸
Халқимга кўрсатай янги Юсуфни.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG