Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Портлашлар учун масъулиятни Умаров зиммасига олди


Кремл расмийлари террорчилик ҳуружи айбдорлари албатта топилажаги ва жазоланажаги ҳақида ваъда бермоқдалар.
Кремл расмийлари террорчилик ҳуружи айбдорлари албатта топилажаги ва жазоланажаги ҳақида ваъда бермоқдалар.

Чечен айирмачилари етакчиларидан бири Доку Умаров Москва метросининг икки бекатида 29 март куни амалга оширилган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Доку Умаровнинг бу ҳақдаги баёноти унинг видеомурожаатида янгради.

Доку Умаров деб ишонилаётган шахс видеомурожаатини чечен сепаратчиларининг норасмий сайти - Кавказцентр эълон қилди.

Мурожаат муаллифи: "Москва метросидаги портлашлар менинг шахсий буйруғимга биноан амалга оширилди. Бу Россия Федерал хавфсизлик хизмати 1 февраль куни Ашти овулида қуролсиз чеченларга қарши ўтказган махсус операция аталмиш ҳаракатларига жавобдир", дейди.

Ўша кунги операция давомида ўлдирилганларни Россия маъмурлари жанггарилар ёки тасодифий қурбонлар, деб эълон қилган, чечен сепаратчилари бу баёнотни дезинформация, деб атаган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ўша куни тинч аҳоли, маъмурлар айтаётганидай, "отишма пайтида" эмас, балки атайлаб ўлдирилган, деган фикрни билдирган эди.

Доку Умаровлиги айтилаётган видеомурожаат муаллифи ҳужумлар Россия бўйлаб давом эттирилиши тўғрисида гапирган.

- Бизнинг ҳаракатларимиз чечен халқининг қашшоқ ва кўмакка муҳтож қисмига қарши руслар амалга оширган жиноятлар учун қонуний жавобдир. Ҳужумларимиз Россия бўйлаб давом этади. Уруш Россия шаҳар ва қишлоқларига етиб боради, дейди мурожаат муаллифи.

Хабарларга қараганда, Доку Умаров февралда Россия шаҳарларига ҳужум қилишга онт ичган эди.

Кеча эрталаб Умаров гуруҳи вакили ўзларининг Москва портлашларига алоқалари йўқлиги тўғрисида баёнот бергани тўғрисида Рейтер хабар қилган эди.

Доку Умаровники эканлиги айтилаётган видеомурожаат 31 март куни эрталаб Доғистонда, Кизляр шаҳрида амалга оширилган икки янги портлашдан сўнг пайдо бўлди. Бу портлашлардан 12 киши ўлди, 20 киши яраланди.

Нобуд бўлган 12 кишининг 10 нафари милиция ходимларидир.

Россия ички ишлар вазири Рашид Нурғалиевга кўра, биринчи портлаш шаҳар ички ишлар бўлими олдида амалга оширилган.

Портлагич юкланган машина ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабига бўйсунмаган.

- Ҳайдовчи йўл қоидасини бузган ва тўхтамасдан шаҳар марказига қараб ҳаракатланган. Йўл патруль хизмати ходимлари машинани қувиб етганида портлаш юз берган. Машина бораётган жойда мактаб, шаҳар ички бўлими жойлашган, деди Рашид Нурғалиев.

Портлашдан икки милиция ходими ҳалок бўлди.

Воқеа жойига терговчилар, милициянинг юқори мартабали расмийлари ҳамда маҳаллий аҳоли тўпланган пайтда иккинчи портлаш рўй берди: милиция кийимида бўлган худкуш шахс уларга яқинлашиб, ўзини портлатиб юборди.

Кейинги йилларда Шимолий Кавказда, хусусан Чеченистоннинг қўшниси Доғистонда жанггарилар ҳужумлари янгилик бўлмай қолди.

Бош вазир Путин метрони портлатганлар тўғрисида 30 март куни гапирар экан, уларни "канализациянинг пайновидан бўлсаям топиб чиқамиз", деган эди.

Чечен сепаратчиларига қарши урушни ҳам 1999 йилда Владимир Путин бошлаган.
XS
SM
MD
LG