Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:07

Талас: 6 апрел хроникаси. Инқилоб шабадасими ёки...


Таласдаги норозиликни бостириш учун милиция махсус отряди юборилди.
Таласдаги норозиликни бостириш учун милиция махсус отряди юборилди.

Таласда президент Бакиев суратларига ўт қўйилди, милиция ва норозилар тўқнашуви оқибатида вилоят ҳокимиятининг 1 – қавати ёндирилди, бир қанча милиция машиналари ишдан чиқарилди.

11.00. Таласга бораётган мухолифат лидерларидан бири Бўлўт Шерниёзов хибс қилинди. Бундан норози бўлган халқ намойишга йиғила бошлади.

12.00. Бўлўт Шерниёзов халқ талаби билан бўшатилди. Бироқ йиғилган норозилар 7 апрелга белгиланган халқ қурилтойини шу бугун ўтказишни талаб қилдилар. Натижада стихияли митинг бошланди.

14.00. Таласлик норозилар вилоят ҳокимиятини эгалладилар ва муқобил тарзда ҳалқ губернаторини сайладилар. Бу лавозимга кўпчилик овоз билан Шерали Абдилдаев лойиқ топилган.

15. 00. Талас милицияси билан музокара ўтказиш учун бораётган норозиларнинг бир гуруҳи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиш йўли билан тарқатилди. Шундан сўнг норозилар уч марта ички ишлар бошқармасини босиб олишга ҳаракат қилдилар.

Шу пайтга келиб, норозилар сони 4-5 минг кишига етгани хабар қилинди.

16.00. Норозилар Талас бош майдонига президент Бакиев суратларини йиғиб, ўт қўйдилар.

17.00. Мустақил манбаларга кўра, Таласга бешта вертолёт ва битта самолётда милиция махсус кучлари жўнатилди. Бироқ расмий Бишкек Таласга фақат 100 нафар милиция ходими жўнатилганини билдирди.

18.00. Бош вазир Дониёр Усенов 2 соат ичида Талас шаҳрида тартиб ўрнатилиши тўғрисида баёнот берди.

19.00. Таласда норозилар митингги давом этди.

21.00. Махсус милиция отряди норозиларни куч ишлатиш йўли билан тарқатаётгани тўғрисида маълумот олинди. Таласдаги мухбирларимизнинг хабар беришларича, бу ерда норозиларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар ва резина ўқлар ишлатилаяпти. Бу ишларга Таласда Бош вазир ўринбосари Акилбек Жапаров раҳбарлик қилмоқда.

21.40. Бишкекда мухолифат лидери Ўмурбек Текебаевнинг уйига номаълум шахслар бостириб кирдилар.

Ўшда мухолифат лидерларидан бири Душен Чўтунов ҳам ҳибс қилинган. У Миллий хавфсизлик хизматида сўроқ берган.

21.50 Таласда милиция ва норозилар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида ҳокимиятнинг 1-қавати ёна бошлаган. Бир неча милиция машиналарига ўт қўйилган. Милиция ҳаракатига қарамай, норозилар яна йиғилмоқда ва милицияга қаршилик кўрсатмоқда. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ..

Таласда мухолифатдаги Ота макон партияси раисининг ўринбосари, бугунги норозилик намойиши ташкилотчиси Бўлўт Шерниёзов тўқнашув пайтида қамоққа олинди.

22.00. Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати махсус гуруҳи мухолифат лидери Ўмурбек Текебаевни қамоққа олгани хабар қилинди.

22.30. Бишкекдаги “Интербилим” марказига мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилиш учун ҳуқуқ ҳимоячилари йиғилишди. Бу йиғинда Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун ҳам ишитрок этмоқда. Бу ерда қамоққа олинган мухолифат лидерларига юридик кўмак кўрсатиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Эртага, 7 апрел куни Бишкек, Ўш, Норин, Жалолобод вилоятларида мухолифатнинг норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG