Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбоева 8 апрел куни янги ҳукумат таяниб фаолият кўрсатувчи декретни эълон қилди.
- Биринчидан, давлат ҳокимияти халқ номидан муваққат халқ ҳукуматига ўтди. Иккинчидан, мамлакатда янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингунга қадар амалдаги Конституция ва қонунлар ўз кучида қолади. Учинчидан, Конституцияда белгиланган президент ва ҳукумат ваколатлари вақтинча муваққат ҳукуматга ўтади. Тўртинчидан, қонунбузарлик асосида сайланган Қирғизистон Жогорку кенеши (парламенти) тарқатилади, деди Рўза Ўтунбаева.
Шундан сўнг Роза Ўтунбаева сўзида давом этди:
- Бешинчидан, Конституция ва мазкур ҳужжатга мувофиқ , янги Жогорку кенеш сайлангунича, қонунчилик ваколати муваққат халқ ҳукумати зиммасида бўлади. Олтинчидан, Марказий сайлов комиссияси фаолияти янги Сайлов кодекси қабул қилингунга қадар тўхтатилади. Еттинчидан, ҳукуматнинг амалдаги таркиби ва тузилмалари вақтинча сақлаб қолинади. Саккизинчидан, президент Бакиев томонидан ташкил қилинган ва президентга бўйсунувчи тузилмалар ҳукумат таркиби аниқлангунига қадар муваққат ҳукумат ихтиёрига ўтади, деди Роза Ўтунбаева.
Муваққат ҳукумат раҳбари президент Бакиевнинг ўғли раҳбарлигидаги Қирғизистон Тараққиёт, инновация ва инвестиция агентлиги тугатилишини эълон қилгач, залга йиғилган қирғиз журналистлари яна қарсак чалиб юбордилар.
Муваққат ҳукумат олти ой мобайнида фаолият олиб боради ва янги президент ҳамда парламент сайловига замин ҳозирлайди. Нега айнан олти ойлик муддат олингани тўғрисидаги саволга, Рўза Ўтунбаева 2005 йилдаги каби адашиб, номуносиб номзоднинг президентликка сайланиб қолиши олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинганини айтди.
Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева тўртта ўринбосари кўмагида мамлакатни бошқаради. Биринчи ўринбосар Алмазбек Атамбаев иқтисодий блокка, иккинчи ўринбосар Темир Сариев молия –кредит блокига, учинчи ўринбосар Ўмурбек Текебаев Конституциявий ислоҳот ва қонунчилик блокига, тўртинчи ўринбосар Азимбек Бекназаров ҳуқуқ-тартибот блокига раҳбарлик қилади.
Роза Ўтунбаева яқин кунларда янги декретлар қабул қилиниши ҳақида гапирди:
- Президент Бакиев ҳукмронлиги пайтида ноқонуний тарзда сотилган стратегик корхоналарни халққа қайтариш, 250- 300 фоизга қимматлатилган электр энергияси, иссиқлик ва коммунал хизматлар нархини эски ҳолига келтириш, сўнгги кунларда бўлиб ўтган фожеали воқеаларни тергов қилиш комиссиясини ташкил этиш, бу воқеаларда қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштириш юзасидан декретлар қабул қилинади, деди Роза Ўтунбаева.
Айтиб ўтиш лозимки, 7 апрел куни содир бўлган Бишкек воқеаларида президент Бакиев ҳукуматининг норозиларга қарши ўқ отиши натижасида 65 одам ҳалок бўлган ва 400 га яқин одам яраланган. Муваққат ҳукумат қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яраланганларга тавон пули тўлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.
Айни пайтда муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари Темир Сариев ҳам мамлакатдаги молиявий вазият зудликда назоратга олинишини эълон қилди.
- Мен бугун эрталаб Молия вазирлигида бир қатор учрашувлар ўтказдим. Молиявий вазиятни назоратга олиш ҳаракатидамиз. Бугун тушга қадар барча маълумотлар қайта тикланади ва тушдан кейин молиявий амалиётларни ўтказа бошлаймиз. Биз мамлакат молиявий аҳволини бир ҳафта давомида ўрганамиз ва жамоатчиликка маълум қиламиз. Молия вазири сифатида мен давлат бюджетининг ошкора ва шафоф бўлишини қатъийян таъминланишини талаб қиламан, деди Темир Сариев.
Унинг айтишича, мамлакатдаги 20 дан ортиқ тижорат банкларидан 5 таси ҳукумат назоратида бўлади. Бу банклар президент оиласига ва Максим Бакиевга қарашлилиги айтилаётган “Азия Универсал Банк”ка алоқадордир.
- Бугун эрталаб Миллий банк бошқаруви қарор чиқарди. Қарорга мувофиқ 8 апрел куни соат 8 дан бошлаб олти ой мобайнида “Азия Универсал Банк”, “Иссиқкўл банк”, “Қирғизкредитбанк”, “Манас банк” ва ”Ақил банк” Миллий банк бошқарувида ва назоратида бўлади. Ҳар бир молиявий операция қаттиқ назорат қилинади. Бу орқали мазкур банклардаги маблағларнинг четга чиқиб кетишини ва ноқонуний пуллар ҳаракатини тўхтатиб қоламиз, деди Темир Сариев.
Айни пайтда Мудофаа вазири этиб тайинланган генерал Исмоил Исақов хавфсизлик кучлари, чегара хизмати ва мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар муваққат ҳукумат томонига ўтганини билдирди. “Қирғизистон миллий хавфсизлиги айнипайтда таъминланган”, деди Исмоил Исақов.
- Биринчидан, давлат ҳокимияти халқ номидан муваққат халқ ҳукуматига ўтди. Иккинчидан, мамлакатда янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингунга қадар амалдаги Конституция ва қонунлар ўз кучида қолади. Учинчидан, Конституцияда белгиланган президент ва ҳукумат ваколатлари вақтинча муваққат ҳукуматга ўтади. Тўртинчидан, қонунбузарлик асосида сайланган Қирғизистон Жогорку кенеши (парламенти) тарқатилади, деди Рўза Ўтунбаева.
Бакиевнинг президентлик сайловидаги асосий рақиби Алмаз Атамбаев Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Муваққат ҳукумат раҳбари шу ерда сўзини бир дақиқага тўхтатишга мажбур бўлди. Чунки матбуот анжуманида ҳозир бўлган юзлаб қирғизистонлик журналистлар декретнинг парламент тарқатилиши тўғрисидаги бандини қарсаклар билан кутиб олдилар.Шундан сўнг Роза Ўтунбаева сўзида давом этди:
- Бешинчидан, Конституция ва мазкур ҳужжатга мувофиқ , янги Жогорку кенеш сайлангунича, қонунчилик ваколати муваққат халқ ҳукумати зиммасида бўлади. Олтинчидан, Марказий сайлов комиссияси фаолияти янги Сайлов кодекси қабул қилингунга қадар тўхтатилади. Еттинчидан, ҳукуматнинг амалдаги таркиби ва тузилмалари вақтинча сақлаб қолинади. Саккизинчидан, президент Бакиев томонидан ташкил қилинган ва президентга бўйсунувчи тузилмалар ҳукумат таркиби аниқлангунига қадар муваққат ҳукумат ихтиёрига ўтади, деди Роза Ўтунбаева.
Муваққат ҳукумат раҳбари президент Бакиевнинг ўғли раҳбарлигидаги Қирғизистон Тараққиёт, инновация ва инвестиция агентлиги тугатилишини эълон қилгач, залга йиғилган қирғиз журналистлари яна қарсак чалиб юбордилар.
Бакиевни "ахмоқ" деб атаб, кейин парламент раиси лавозимидан истеъфо берган мухолифатчи Ўмурбек Текебаев ҳукуматда Конституциявий ислоҳот учун масъул.
Шунингдек, Роза Ўтунбаева президент маъмурияти, президент котибияти бекор қилинишини, президент маъмурияти иш бошқармаси эса муваққат ҳукумат ихтиёрида бўлишини эълон қилди.Муваққат ҳукумат олти ой мобайнида фаолият олиб боради ва янги президент ҳамда парламент сайловига замин ҳозирлайди. Нега айнан олти ойлик муддат олингани тўғрисидаги саволга, Рўза Ўтунбаева 2005 йилдаги каби адашиб, номуносиб номзоднинг президентликка сайланиб қолиши олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилинганини айтди.
Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева тўртта ўринбосари кўмагида мамлакатни бошқаради. Биринчи ўринбосар Алмазбек Атамбаев иқтисодий блокка, иккинчи ўринбосар Темир Сариев молия –кредит блокига, учинчи ўринбосар Ўмурбек Текебаев Конституциявий ислоҳот ва қонунчилик блокига, тўртинчи ўринбосар Азимбек Бекназаров ҳуқуқ-тартибот блокига раҳбарлик қилади.
Роза Ўтунбаева яқин кунларда янги декретлар қабул қилиниши ҳақида гапирди:
- Президент Бакиев ҳукмронлиги пайтида ноқонуний тарзда сотилган стратегик корхоналарни халққа қайтариш, 250- 300 фоизга қимматлатилган электр энергияси, иссиқлик ва коммунал хизматлар нархини эски ҳолига келтириш, сўнгги кунларда бўлиб ўтган фожеали воқеаларни тергов қилиш комиссиясини ташкил этиш, бу воқеаларда қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштириш юзасидан декретлар қабул қилинади, деди Роза Ўтунбаева.
Айтиб ўтиш лозимки, 7 апрел куни содир бўлган Бишкек воқеаларида президент Бакиев ҳукуматининг норозиларга қарши ўқ отиши натижасида 65 одам ҳалок бўлган ва 400 га яқин одам яраланган. Муваққат ҳукумат қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яраланганларга тавон пули тўлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.
Айни пайтда муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари Темир Сариев ҳам мамлакатдаги молиявий вазият зудликда назоратга олинишини эълон қилди.
- Мен бугун эрталаб Молия вазирлигида бир қатор учрашувлар ўтказдим. Молиявий вазиятни назоратга олиш ҳаракатидамиз. Бугун тушга қадар барча маълумотлар қайта тикланади ва тушдан кейин молиявий амалиётларни ўтказа бошлаймиз. Биз мамлакат молиявий аҳволини бир ҳафта давомида ўрганамиз ва жамоатчиликка маълум қиламиз. Молия вазири сифатида мен давлат бюджетининг ошкора ва шафоф бўлишини қатъийян таъминланишини талаб қиламан, деди Темир Сариев.
Парламент депутати сифатида Ақаевни танқид қилгани учун қамалган ва Бакиевни ҳукумат тепасига олиб келишга ҳисса қўшганига халқдан расман кечирим сўраган Азимбек Бекназаров ҳукуматда куч ишлатар тизимларни назорат қилади.
Унинг айтишича, мамлакатдаги 20 дан ортиқ тижорат банкларидан 5 таси ҳукумат назоратида бўлади. Бу банклар президент оиласига ва Максим Бакиевга қарашлилиги айтилаётган “Азия Универсал Банк”ка алоқадордир.
- Бугун эрталаб Миллий банк бошқаруви қарор чиқарди. Қарорга мувофиқ 8 апрел куни соат 8 дан бошлаб олти ой мобайнида “Азия Универсал Банк”, “Иссиқкўл банк”, “Қирғизкредитбанк”, “Манас банк” ва ”Ақил банк” Миллий банк бошқарувида ва назоратида бўлади. Ҳар бир молиявий операция қаттиқ назорат қилинади. Бу орқали мазкур банклардаги маблағларнинг четга чиқиб кетишини ва ноқонуний пуллар ҳаракатини тўхтатиб қоламиз, деди Темир Сариев.
Бакиев топшириғи билан 8 йиллик қамоққа ҳукм этилган генерал Исмоил Исоқов қамоқдан Мудофаа вазири сифатида чиқди.