Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:16

Тошкент Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирди


Қирғизистондаги воқеаларнинг чегара ошиб ўзбекларга таъсир қилмаслиги олдини олиш учун Тошкент чегараларни ëпишга қарор қилди.
Қирғизистондаги воқеаларнинг чегара ошиб ўзбекларга таъсир қилмаслиги олдини олиш учун Тошкент чегараларни ëпишга қарор қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган расмий баëнотда¸ Қирғизистондаги воқеаларнинг Ўзбекистонга салбий таъсири олдини олиш учун ўзаро чегара режимининг кескинлашгани айтилади.


Қирғизистонда бир неча кун давом этиб¸ 7 апрел куни президент Бакиевнинг Жалолободдаги ўз қишлоғига бекиниши ва мамлакатда муваққат халқ ҳокимияти тузилиши билан якун топган воқеаларни қўшни Ўзбекистон расмийлари нафасини ичга ютиб кузатди.

БМТ¸ Европа иттифоқи каби йирик халқаро тизимлар¸ қолаверса аксар Ғарб давлатлари бу воқеаларга расман муносабат билдириб турган бир кезда Ўзбекистон томони одоб билан сукут сақлади.

Ва ниҳоят¸ 8 апрел куни Ўзбекистон телеканалининг кечки “Ахборот” дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг қўшни Қирғизистондаги воқеаларга нисбатан расмий Тошкент муносабати эълон қилинди.

"Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ¸ Қирғизистонда бораëтган воқеалар¸ биринчи навбатда Қирғизистон Республикасининг ўз иши¸ дея баëнот беришга ваколатлидир. Ўзбекистон Қирғизистон халқи билан тарих синовларидан ўтган узоқ асрлик дўстлик ва ҳамкорлик иплари билан боғланган яқин қўшни сифатида Қирғизистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланиши¸ юзага чиқаëтган муаммо ва зиддиятларни келишув асосида тинч йўл билан ҳал этилишидан манфаатдордир.

Инсоний талофат ва қурбонларга олиб келган қарама-қаршилик¸ Қирғизистондаги вазиятнинг янада беқарорлашуви мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг янада ëмонлашуви¸ давлат ва унинг жойлардаги тизимларини бошқаришнинг мураккаблашувига олиб келади ва қўшни давлатлар билан чегараларда муаммо туғдиради.

Бу воқеаларнинг республикамиз чегараолди районларига беқарорлаштирувчи таъсирига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Қирғиз республикасига туташ сарҳадлардаги чегара режимини кескинлаштиришга қаратилган вақтинчалик чораларни қўллашга мажбур. Ўзбекистонда қирғиз халқининг донолиги ва соғлом ақлига¸ бу халқнинг мамлакатдаги тинчлик ва ижтимоий барқарорликни қайта тиклаш учун ўз кучини сафарбар қила олишига ишонишади."

8 апрел куни фақат биргина давлат телеканалида сухандон томонидан ўқиб эшиттирилган бу баëнот матни 9 апрел куни на Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти ва на республика расмий нашрларида чоп этилмади.
XS
SM
MD
LG