Қурмонбек Бакиев билан учрашган беш кишидан иборат гуруҳ орасида жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуназар Маматисломов ҳам бор эди. У Озодлик радиоси мухбири саволларига жавоб берди.
Абдуназар Маматисломов: Бир соатдан ошиқ гаплашганимизда Қурмонбек Солиевич “Шунақа. Агар мен ҳозир қочиб кетсам¸ 100 та вариантим бор эди¸ қочиб кета олардим. Лекин мен кетганим йўқ. Сабаби Қирғизистон тақдири мен учун барибир эмас. Роза Ўтунбаева агар учрашиб гаплашаман деса¸ шартларим бор, айтаман. Ҳамма ëқни законлаштириб¸ легитим қилиб ўтказиб беришга тайëрман”, деб айтди.
Озодлик: Яъни Бакиев ҳокимиятни ўтказиб беришга тайëр ва Роза Ўтунбаева билан музокаралар олиб боришни истаяпти. Ҳозир сиз "Бакиев шартларим бор", деб айтди дедингиз. Мана шу шартлар ҳақида гапирдими, Бакиев?
Абдуназар Маматисломов: Шартлари, асосан ўзининг хавфсизлиги¸ яна оиласининг хавфсизлиги тўғрисида гапирди.
Озодлик: Бакиев намойишчиларнинг отилишида ўзини айбдор деб ҳис қилаяптими ëки “Мен ўқ отишга буйруқ бермаганман. Бунда менинг гуноҳим йўқ” деяптими?
Абдуназар Маматисломов: “Ўқ отишга буйруқ бермаганман” деб айтаяпти. Лекин яна “Демонстрантларнинг орасида қуролли одамлар бор эди. Менинг хонамга ҳам иккита ўқ тегди” деди.
Озодлик: Снайперлар бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам айтдингларми?
Абдуназар Маматисломов: Бу тўғрисида гаплашдик. Бу тўғрисида Қурмонбек Бакиевнинг укаси Жаниш Солиевич билан гаплашдик. Кеча бўлди у ҳам. У “Биз уларга фақат террористларга қарши қурол қўллашни ўргатган эдик. Бу тинч намойишчиларга қарши қурол қўллашни биз ўргатмаган эдик. Мен ўшанда, агар шунчалик бўлса¸ қуроли бор намойишчиларга қурол қўлласанглар бўлади деб айтган эдим” деб айтди.
Озодлик: Бакиевларнинг айтиши бўйича¸ улар тинч намойишчиларга ўқ отишга буйруқ беришмаган ва бу ҳақдаги айбловни тан олишмаяпти. Шунақами?
Абдуназар Маматисломов: Ҳа¸ шунақа. “Моральный айбингиз борми?” десак¸ “Бор” деяпти. “Менинг айбим шунинг олдини ололмаганим¸ шуни билмай қолганим” деяпти.
Озодлик: Бугунги кунда Бакиевнинг ўзини тутиши қандай? Ўзини қандай ҳис қилаяпти?
Абдуназар Маматисломов: Бу ерда иккита томонлама айтиш мумкин. Одам сифатида у бизга “Агар бу ерда спецоперация ўтказиб¸ мени ушлашмоқчи¸ ўлдирмоқчи бўлишса¸ майли мен бунга тайëрман. Мен бу тўғрида қариндош-уруғларимга айтдим. Мени Бишкекка олиб бориб кўмманглар. Отамнинг юртида¸ отам қўйилган қабристонга қўйинглар деб айтдим” деди. Сиëсий томондан бўладиган бўлса¸ “Агар ўзлари қарор чиқариб¸ мени ўлдиришмоқчи бўлишса¸ қон тўкилади” деяпти. Сабаби биз ўзимиз ҳам уни ҳимоя қилаëтган қуролли одамлар борлигини кўрдик.
Озодлик: Мана, сиз холис одам сифатида айтсангиз. Жанубда Бакиев қўллов топиши мумкинми? Бакиевнинг тарафдорлари кўпми¸ озми? Умуман халқнинг ўртасида Бакиевга муносабат қандай?
Абдуназар Маматисломов: Бакиев ўзининг қишлоғида митинглар ўтказди. Одамлар тўпланди. 2000¸ балки ундан ҳам кўп. Кейин яна одамлар келаëтган эди. Уларнинг кўпчилиги чапак чалиб¸ унинг гапларини қўллашди. Илгари куни Жалолободда бўлди. У ерда ҳам кўп одам тўпланди. 8-10 мингдан ошиқ одам тўпланди. Лекин уларнинг орасида қарсак чалганлар оз эди.
Озодлик: Жанубда Бакиевнинг қўлловчилари озми кўпми?
Абдуназар Маматисломов: Озроқ. Анча оз.
Озодлик: 6-7-8 апрел воқеаларини мустақил комиссия ўрганаяпти дедингиз. Дастлабки хулосаларинглар борми шу ҳақда?
Абдуназар Маматисломов: Ҳозирча буни айтиш қийин. Тем более мен бир ўзим айтишим қийин. Бу энди бошланди. Бир томонлама бир нарса дейиш қийин. Кеча Қурмонбек ва Жаниш Солиевич билан учрашганимизда¸ “У ерда милициялар ҳам ўлган” деб айтишди. Бу томонларни ҳам қараш керак. Ўшандан кейин бирор хулосага келса бўлади. Ҳозир бир нарса дейиш қийин.