Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:15

Ўшда сепаратистик чақириқлар кучаймоқда


Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев мамлакат жанубида айирмачилик чақириқларининг кучайишида ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиевнинг катта ҳиссаси бор, деб ҳисоблайди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев мамлакат жанубида айирмачилик чақириқларининг кучайишида ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиевнинг катта ҳиссаси бор, деб ҳисоблайди.

Қирғизистоннинг жанубий пойтахти бўлмиш Ўш шаҳрида аҳолига айирмачилик кайфиятидаги варақалар ва видеотасвирлар тарқатилмоқда. Бу маълумотни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳам тасдиклади.

Номаълум одамлар томонидан Ўш шаҳридаги хонадонларга тарқатилаётган варақалар ва дискларда Қирғизистонни иккига бўлиш ва маркази Ўшда бўлган жанубий Қирғизистон демократик республикасини ташкил этиш тарғиб қилинади.

Видеодискларга Қурмонбек Бакиевнинг нутқи ёзилган бўлиб, унда Бишкекда содир бўлган апрел воқеаларига мухолифат айбдорлиги, мухолифатнинг махсус режаси билан одамларга ўқ отилгани ҳақида гапирилади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

- Қирғизистонни жон талашиб, иккига бўлиш учун биринчи навбатда Бакиев, унинг қариндошлари ва энг яқин сафдошлари ҳаракат қилмоқдалар. Бу ҳақда бизда маълумотлар бор. Айни пайтда бу ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, деди Кенешбек Дуйшебаев.

Бундан бир ҳафта олдин Қурмонбек Бакиевнинг укаси Қанибек Бакиев Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатлашган ва бакиевчилар собиқ президентни ҳокимиятга қайтариш учун ҳаракат қилишларини яширмаган эди.

- У, яъни Қурмонбек Бакиев қайтиб келади. У бу ҳақда қатъий тарзда маълум қилган. Ҳозир биз бу борада тўлақонли иш олиб бормоқдамиз, деган эди Қанибек Бакиев.

Қирғизистон жанубида айирмачилик кайфиятидаги тарғиботнинг пайдо бўлиши бу ҳудудда куч ишлатар тизимларнинг кучайтирилган тартибда ишлашга мажбур қилмоқда.

Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари ўринбосари Чўлпонбек Турусбековнинг айтишича, чегарачиларнинг ҳам кучайтирилган тартибда ишлашга ўтишига мазкур вазият сабаб бўлган.

- Бугунги кунда аҳволни беқарорлаштирувчи вазият пайдо бўлиши мумкин, деган тахминларимиз бор. Бундай вазият қачон пайдо бўлади, буни аниқ айтолмаймиз. Шунинг учун ҳозир кучайтирилган тартибда чегарани қўриқлаяпмиз, деди Чўлпонбек Турусбеков.

Қирғизистон Чегара хизмати расмийсининг билдиришича, мамлакат жанубидаги вазият барқарорлиги шубҳа остида қолаётган бир пайтда Ўзбекистон томони ҳам чегарани кучайтирилган тартибда қўриқлашда давом этаётир.

- Ўзбекистон билан чегара бир тарафлама ёпилган. Бугунги кунда чегара ёпиқ. Чегаранинг қачон очилиши фақат Ўзбекистон ҳукуматига боғлиқ масала, деди Чўлпонбек Турусбеков.
XS
SM
MD
LG