Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:20

Боласини сотаëтган ўзбек аëл қўлга олинди


Ўзбекистонлик аëлни ўз боласини у тушиб қолган иложсиз вазият мажбурлаган¸ демоқда унинг жамоатчи ҳимоячилари.
Ўзбекистонлик аëлни ўз боласини у тушиб қолган иложсиз вазият мажбурлаган¸ демоқда унинг жамоатчи ҳимоячилари.

Подмосковьенинг Митишчи шаҳрида ўзбекистонлик аёл боласини пуллаётган вақтда жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда хабар қилган Россия прокуратураси Москва вилояти тергов қўмитасига кўра, бу аёл 3 ойлик фарзанди учун 10 минг рубл сўраган.


Россия прокуратурасининг Москва вилояти бўйича минтақавий бошқарма расмий мутасаддиси Юлия Жуковага кўра, 2010 йил 17 май куни Митишчи шаҳар криминал милиция ходимлари маҳаллий бозорда бир аёл ўз боласини пул эвазига таклиф қилаётгани ҳақида маълумот олган. Шу заҳотиёқ махсус оператив тадбир уюштирилиб 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлганлиги аниқланган аёл қўлга олинди.

Дастлаб харидор сифатида келган милиция ходимларидан у қўлидаги 3 ойлик фарзанди учун у 25 минг сўраган, лекин узоқ тортишувлардан кейин 10 минг рублга келишган. Прокуратура ходимининг айтишича, ҳозирда бу аёл Россия Федерацияси Жиноий Кодексининг “одам савдоси” айби билан изоляторга, касаллиги аниқланган бола эса маҳаллий инфекция касалхонасига жойлаштирилган.

Бевосита шу аёлнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланаётган Москвадаги “Тожикистон” фонди президенти Гавҳар Жўраева¸ судланувчининг Ўзбекистонда яқинлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб унинг исмини ошкора қилмаслигимизни илтимос қилди:

- Биз бу аёлга олдин ҳам ёрдам беришга уриниб кўрган эдик. Ўшанда унинг боласи юқумли касалликлар шифохонасида эди. Биз ўз кафиллигимизга олиб унга юрист ёлладик. Ўзбекистонга кетиш шарти болани қўлига олиб бердик. Тўғриси, у бизни алдади. Шунга қарамасдан биз унга ёрдам беришда давом этамиз. Унга ижтимоий ҳимоячи тайинладик ва у ҳозир иш бошлаб юборди. Эндиги мақсадимиз қамоқ муддатини камайтириш ёки унинг Ўзбекистонга кетишига ёрдам бериш, деди Гавҳар Жўраева.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра¸ болани сотишга ўзбек аëлини фақат у тушиб қолган иложсиз ҳолат ундаган:

Гавҳар Жўраева: Ўзбекистонда унинг 2 боласи бор. Бу ерга ишга келиб тожикистонлик бир йигит билан яшаб юрган. Ҳомила орттиргандан кейин бу йигит ғойиб бўлган ва уйга қайтишдан қўрқиб бузилаётган уйда яшаб юрган. Бизга маҳаллий ҳокимият вакиллари қандайдир бузилаётган биноларда яшаётган аёлларга ёрдам бериш мурожаати билан чиқдилар. Шу ерда ўзбекистонлик бу аёлнинг боласи борлиги аниқланди. Гўдакни касалхонага олиб кетишди. Қўлимиздан келган ёрдамни қилдик. Юристимиз шахсий жавобгарлик остида болани касалхонадан олиб чиқди. Лекин у болани болалар уйида ҳам қолдирмади, боладан воз кечмади. Биласизми, оғир вазиятда кимдир зийраклашади, кимдир ақлини йўқотади...

Озодлик: Гавҳар опа, сиз қайси маблағ ҳисобига ёрдам кўрсатасиз?

- Бизда ҳеч қандай жамғармамиз йўқ. Биз фақат турли четдан келаëтган ёрдамлар ҳисобига яшаймиз. Мен шахсан кўп жойларга, хусусан Тожикистон элчихонаси қошида, мана шундай иложсиз вазиятга тушганларга ёрдам бериш мақсадида жамғарма тузиш таклифи билан чиққан эдим. Бизнинг вазиятимизда фақат “Оналар ва болалар” жамғармаси ёрдам бериши мумкин, холос. Чунки сўнгги йилларда бундай аҳволга айнан марказий осиёлик аёллар тушмоқда, дейди Москвадаги “Тожикистон” фонди президенти Гавҳар Жўраева.

Москвада мусофирликда яшаётган Ҳаётхон бундай ҳолатнинг юзага келишига биринчи ўринда жамиятни айблайди:

Ҳаëтхон: Бунга сабаб фақат иқтисодий қийинчилик. Аëлларимизнинг йўлдан чиқиб кетишида¸ мен кўпроқ жамиятни қоралайман. Сабаби¸ олдинги нималардай уйда ўтира олмаяпмиз биз. Ўзимизни ҳар қандай ҳолатда ушлай оламиз. Лекин имони заиф ëшгина қизчалар бу ерга келиб қанақа бузилиб кетаëтгнини агар билсангиз¸ каллангизга сиғдира олмайсиз. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаëтгани¸ яна исломий билим етмаслиги. Нима учун бизнинг оналаримиз уйда мастура бўлиб ўтира олди? Нима учун бизнинг аëлларимиз олдинлари фоҳиша бўлиб кетмади?

Вазият¸ қийинчилик¸ ақлини ишлата олмай қўйишган инсонлар. Эркаклар ва аëллар ўзини йўқотиб қўйган. Инсон қиëфасидан чиқиб кетган деб тасаввур қиламан мен биринчидан.

Иккинчидан¸ жамият мажбур қилаяпти деб ўйлайман. Ўзбек аëлларнинг танасини сотаëтганига ўзим гувоҳман. Жуда оғир аҳволда бўлса ҳам аëл у ишни қилмаслиги керак. Сабр қилса¸ Оллоҳ ëрдам беради. Инсон нафсига эргашган сайин¸ ақлига ҳеч қулоқ солмайдида. Ҳаракат қилинглар мен 10 минг сўмни тўплаб бераман у аëлга. У ўзига келади¸ лекин ўзини кечира олмайдиган иш қилади.

Озодлик: Ўзингизда фарзандлар борми? Нечта?

- Менинг¸ алҳамдулиллаҳ¸ иккита ўғилчам бор. Менинг ҳам вазиятимни кўрсангиз¸ менинг эрим болам бир ярим яшарлигида мени ташлаб кетган¸ деди Москвада муҳожирликда икки фарзандни тарбиялаётган Ҳаётхон.

2009 йилда Москва яқинидаги Истра шаҳрида тожикистонлик 26 ёшли йигит унга ташлаб кетилган 1 яшар болани 30 минг АҚШ долларига орган савдогарларига сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

2008 йилда Екатеринбургда ўзбекистонлик 44 ёшли аёл фарзандини 30 минг рублга сотаётган вақтда қўлга олинган ва кейинроқ 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистонда бу аёлнинг 2 фарзанди борлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG