Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:31

Жалолобод ва Ўш: қонли 13 июн хроникаси


13 июнда ҳам Ўш тутун ичида қолди.
13 июнда ҳам Ўш тутун ичида қолди.

Расмий маълумотларга кўра, Ўш ва Жалолободда ҳалок бўлганлар сони камида 113 кишига етди¸ тиббий ëрдам сўраб мурожаат қилганлар сони эса 1405 дан ошди.Аммо маҳаллий журналистлар, 12 июн куни ўтказилган сўров натижасида биргина Ўшнинг ўзида 1500 дан ортиқ одам нобуд бўлгани аниқланганини билдирмоқдалар.


23:00 Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус штабидан берилган хабарга кўра¸ ўлганлар сони 113¸ тиббий ëрдам сўраб мурожаат қилганлар 1405 ва касалхонага ëтқизилганлар сони 742 тага етган. Шулардан 92 одам Ўшда¸ 21 нафари эса Жалолободда ўлганлардир.

Озодликка Жалолободдан келаëтган норасмий маълумотларга кўра¸ шаҳарнинг ўзбеклар яшовчи маҳалларида уйлар¸ дўкон ва мактаблар ëнмоқда¸ одамлар уйларнинг подвалида жон сақлашга уринмоқда. Комендантлик соатига қарамай¸ шаҳар бўйлаб қуролли гуруҳлар хуружлари давом этаëтгани айтилмоқда.

21:25 Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус штабининг билдиришича¸ соат 21.00 гача Ўш ва Жалолободдаги тўқнашувлар оқибатида яраланган сони 1325 га етди¸ ўлганлар сони эса¸ 102 га чиқди. Касалхонада қолаëтганлар сони 639 деб айтилди. Ўлганларнинг 19 таси жалолободликлардир. Ҳозирча бу маълумотга Сузоқ ва Олабуқа районларидаги қурбонлар киритилмаган - ҳозирча бу районлардан маълумот олишнинг иложи бўлмаëтир. Айни пайтда¸ Озодликка келаëтган хабарлар¸ шунингдек маҳаллий журналистлар ўтказган сўровга кўра¸ ўлганлар сони расмий рақамдан кўра ўн бараварданда зиëд ва уларнинг аксарияти ўзбеклардир.


19:04
Жалолободдаги район касалхонасида отишма товушлари эшитилаëтгани хабар қилинди. Жалолобод коменданти Кубатбек Байболов бу хабарни тасдиқлади.

18:40 Ўлганлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расман 97 деб эълон қилинди. Тиббий ëрдам сўраб мурожаат қилганларнинг 1243 нафар экани айтилди.

18.20.
Жалолобод шаҳрида ўзбекларга ҳам¸ қирғизларга ҳам ўқ отаëтган беш-олтита гуруҳ мавжуд. Улар яхши қуролланган ва бу ҳақда Жалолобод вилоятига комендант этиб тайинланган Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бойбўлов хабар берди. Яхши қуролланган бу гуруҳларга қарши фақат калтак ва тошлар билан қуролланган халқ дружиначиларининг қарши чиқаëтганлиги айтилмоқда. Бу дружиначиларнинг ўзбеклар ва қирғизлардан иборат эканлиги айтилмоқда. Жалолобод расмийлари¸ халқ дружиначиларининг иккита қуролли гуруҳни шаҳардан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлганини даъво қилди¸ аммо ҳозирча бу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.

17.30.
Бозорқўрғон тумани ҳокими Қувват Ортиқовга таяниб тарқатилган хабарда айтилишича, туманда отишма тўхтаган. Ортиқовнинг айтишича¸ бу ерда отишма уюштирган 200 киши бўлган ва улар бир неча соатлик отишмадан сўнг яна худди шундай ҳам ўзбекларга¸ ҳам қирғизларга ўқ узишиб¸ бу 200 киши ўзларининг автобусларига ўтиришиб¸ Новкен тумани томонига кетган. Қувват Ортиқов “Улар провокаторлардир ва Бозорқўрғон тумани аҳолиси эмас” деб билдирган. Бу гуруҳнинг қўлга олинган- олинмагани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

16.00. Жалолободда уйлар ёнмоқда ва ўзбек маҳаллаларига ҳужумлар бўлмоқда. Ахборот агентликларига кўра, шаҳарда милиция ва ҳарбийлар кўринмаяпти.

Бир қатор ахборот агентликларнинг Жалолобод шаҳридаги “Патриот” халқ дружинаси раҳбарига таяниб хабар беришича¸ бу ҳужумларни уюштираëтганларга Бакиевнинг жиянларидан бири раҳбарлик қилгани тўғрисидаги гувоҳлар бор. Бу ҳужумчиларнинг¸ асосан ëшлар экани¸ улар орасида “15 ëшли болалар ҳам бор” лиги айтилмоқда. Бу ҳужумчилар бир-иккита бронетанклар билан қуролланган. Уларнинг қўлида пулемëтлар¸ гранотомëт ва гранаталар борлиги ҳақида маълумотлар бор. Уларнинг орасида снайперлар борлиги ҳам айтилмоқда. Ўш шаҳрида уч-тўрт жойда снайперлар халққа қарши ўқ отганлиги аниқланган бўлса¸ айни пайтда Жалолободнинг айрим ҳудудларида ҳам снайперлар томонидан халққа ўқ отилаëтгани тўғрисида маълумотлар бор.

14.50.
Жалолобод мэрияси маъмурияти бошлиғи Максат Жалиловнинг Акипресс агентлигига билдиришича, Жалолобод отчопаридан шаҳар томонга 2-3 минг одам келмоқда. “Бу одамлар йўл-йўлакай уйларга ўт қўйишмоқда. Ўзбеклар тошлардан баррикадалар қуришган ва ўз уйларини ҳимоя қилишга тайёр”, деди Максат Жалилов деб ҳабар беради Акипресс агентлиги.

14.40. Бозорқўрғон туманида автомашина минган номаълум шахслар кўчаларни айланиб, ўзбекларни ҳам, қирғизларни ҳам отмоқда. Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Жалолободдаги Советская ва Горкий кўчалари кесишган ҳудудда отишма овозлари эшитилмоқда. Бу кўчаларда турар жой бинолари ёнаётгани ҳақида хабарлар бор.



14.00.
Жалолобод отчопарида тўпланган одамлар шаҳарга қараб йўлга чиққанлар. Шаҳар мэриясига кўра, улар орасида фитначилар бўлиши мумкин.

Айни пайтда Жалолободда ҳарбийлар пайдо бўлган. Расмийларга кўра, Жалолободда вазият мураккаб, лекин назорат остида.

13.00.
Ўш вилоят ички ишлар бошқармасига “Коммисар Катани” номи билан машхур бўлган ва катта нуфузга эга Ўмурбек Субаналиев раҳбар этиб тайинланди. Кўпчилик ўшликлар ва барча ҳуқуқ-тартибот тузилмалари бу тайинловни олқишладилар.

Ўш шаҳар расмийларига кўра, шаҳардаги вазият барқарорлашмоқда.

Ўш шаҳар мэри ўринбосари Т. Қамчибековнинг айтишича, “айни пайтда қирғизлар ва ўзбеклар бу учинчи кучлар томонидан уюштирилган иғвогарлик эканини англаб ета бошладилар”.

Шаҳар мэриясига кўра, кеча кечқурун вилоятнинг тоғли туманларидан келган ёшлар гуруҳлари шаҳарга киришга ҳаракат қилганлар. Бироқ уларнинг бу уринишлари амалга ошмаган.

Жалолобод отчопарида маълумотларга кўра, 2-5 минг одам тўпланган. Улар нима талаб қилаётгани ҳозирча аниқ эмас. Бу ерга тўпланганларни таниқли сиёсатчи Қамчибек Ташиев тарқатишга ҳаракат қилмоқда.

11.30.
Ўшда қирғиз ва ўзбек ёшлари бирлашиб халқ дружинаси ташкил қилмоқдалар. Улар биргаликда шаҳардаги тартибни сақлаш бўйича ҳаракат қилмоқчилар.

Жалолобод шаҳрида вазият муркакаб. Шаҳар марказида отишмалар бўлгани ҳақида хабар қилинмоқда. Шаҳар расмийларига кўра, Жалолобод ипподромига 2000 га яқин ёшлар йиғилган. Шаҳар расмийларига кўра, улар орасида правокаторлар бор. Йиғилганлар қўлида қурол кўринмайди.

Жалолобод вилоятининг Советское қишлоғида ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб одамлар тўқнашуви содир бўлгани ҳақида айрим ахборот агентликлари маълум қилган. Улар тош ва тўқмоқлар билан қуролланган.

10.00. Ўшдан Ўзбекистонга қочқин сифатида ўтишни истаётган одамлар оқими камаймаяпти. Аммо йўлларга қўйилган тўсиқлар туфайли улар ортга қайтишга мажбур бўлмоқдалар. Ўшнинг турли бурчакларидан машиналарда ўзлари уюштириб маҳаллий аҳоли ўшлик аëллар¸ ëш болаларни қўшни Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларга ўтказиш¸ иложи бўлса Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишлар кучайди. Бироқ бу ишлар¸ гувоҳларига кўра¸ катта хавф остида амалга оширилмоқда. Чунки Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларга олиб борувчи йўлларда турли блок постлар турган. У ерда номаълум шахслар туриб олиб машиналарни тўсиб¸ аëлларни ўтказиб юборган. Машиналарни ва эркакларни ўзлари билан олиб қолишган. Воқеа гувоҳларига кўра¸ ана шу эркаклар бир неча соатдан кейин қўйиб юборилган. Бироқ улар билан нима тўғрисида гаплашган¸ нима мақсадда ушланган¸ ким томонидан ушланганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

9.00. Расмий маълумотга кўра, Ўшда тун нисбатан осойишта ўтган. Акипресс ахборот агентлигига кўра, Ўш вилоятининг тоғли туманларидан келган одамлар гуруҳларининг шаҳарга кираётгани кузатилган.

Эрталабдан бери Ўшнинг айрим ҳудудларида бироз ўқ овозлари эшитилди. Одамлар орасидаги ваҳима кучли. Бунга Ўшнинг турли ҳудудларида давлат рақами бўлмаган енгил машиналарда снайперлар юриб турли ҳудудларда ўзбекларга¸ ўзбек маҳаллаларга қарата ўқ узишяпти.

Масалан¸ Ўш марказида жойлашган Мажримтол кўчасида худди шундай воқеа бўлди. Бу ерда давлат рақами бўлмаган бир автомашинада номаълум шахслар келиб маҳалла ичига қарата ўқ узган. Одамлар қочган. Бир ëш йигит дарвозасининг орқасига ўтиб бекиниб олганда снайпер мўлжаллаб туриб отган. Дарвозадан ўқ тешиб кирган ва бу бола касалхонага етмасдан жон берди. Эрталабдан маҳаллий аҳоли ўзига яқин бўлган қабристонларга ўлган яқинларини кўмиш билан овора. Айрим жойларда эса уйларнинг ичида қолиб кетган жасадларни излаш ишлари кетмоқда.


01.30. Жалолобод шаҳрида 5-6 бинонинг ёнаётгани хабар қилинди. Жалолобод телевидениеси тўлалигича ёниб кетган. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида отишма овозлари эшитилмоқда.Бундан аввалроқ жалолободдаги Халқлар дўстлиги университети ва унинг орқасида жойлашган махалла ёнаётгани хабар қилинган эди.

Айрим хабарларга кўра, отишма пайтида 6 киши ўлган.

00.50.
Ўшда вазият осойишта экани хабар қилинди. Шаҳарнинг марказий кўчаларида оламон кўринмайди. Бироқ шаҳарда бир нечта бинолар ёнмоқда. Шаҳар ҳарбийлар томонидан назорат қилинмоқда.

Ўш комендатурасида ҳарбий кийимдаги одамлар томонидан аҳолига нисбатан бирорта ўқ отилмагани тўғрисида маълумот олинди. Ҳарбийлар одамлар тўпланган жойларда оломонни тарқатиш учун ҳавога қарата ўқ отмоқдалар.

Жалолободда ҳам комендантлик соати жорий этилган.

12 июн. Қирғизистон муваққат ҳукумати Россия президенти Медведевга ëрдам сўраб мурожаат қилгани ва мамлакат жанубига Россия ҳарбий кучлари келишига умид қилаëтганини билдирди.

Роза Ўтунбаева Россиядан ҳарбий ëрдам кутмоқд
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:21 0:00
XS
SM
MD
LG