Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:23

Тожикистондаги Бирлик байрамида мухолифат қатнашмаяпти


Тожикистонда ўтаётган Бирлик байрамида барча миллат вакиллари иштирок этмоқда.
Тожикистонда ўтаётган Бирлик байрамида барча миллат вакиллари иштирок этмоқда.

27 июнда Тожикистон халқи миллий байрамларидан бири ҳисобланган Бирлик кунини нишонламоқда.1997 йилнинг 27 июнида Бирлашган тожик мухолифати ва ҳукумат тинчлик ва мамлакат ривожи учун яраш битимини имзолаган эди.Бироқ республикадаги бир қатор сиёсий партиялар бу байрамда қатнашмаяптилар.

Тожикистонда Бирлик байрамига бағишланган тантаналарда республикада яшаётган барча миллат вакиллари иштирок этдмокда. Тожикистонликлар бу бирлашиш Марказий Осиё халкаларининг бирлашишига айланишини жуда ҳам исташаётгани ҳақида гапиришди.

- Мен Марказий Осиё давлатлари умумжахон миқёсида рўй бераётган интеграция масаласини яхши ангалашини ва халқларнинг бирлашишиши учун ҳаракат қилишларини чин дилдан истаб қолардим, - дейди Тожикистон Бизнес, сиёсат ва ҳуқуқ олийгохининг ўқитувчиси Жумабой Ёқубов.

Сўғд вилояти Аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бўлими ходими Наимжон Худойбердиевнинг айтишича, республикадаги тантана Марказий Осиёдаги барча халқларнинг байрамидир. Чунки Тожикистонда фуқаролар урушининг якунланишига биринчи навбатда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳисса қўшган эди.

- Мамлакатимизда тантана қилинаётган байрам барча ён қўшниларимиз учун ҳам катта байрам бўлиши керак. Битта орзуим бор, бу ҳам бўлса ён қўшнилар билан илгаригидек инқоликда яшасак, байрамларни биргаликда тантана қилсак, ҳамма учун яхши бўларди, - дейди Наимжон Худойбердиев.

Журналист Хулкар Юсуповнинг айтишича Бирлик куни тақдирлар улашувчи байрамдир.

- Мен Марказий Осиё бирлик куни булишини орзу қилардим. Ҳаммага, ўзбекка ҳам, тожикка ҳам, қирғизга ҳам, туркману қозоққа ҳам. Фарғона водийсида, Олматада кўп бўламан. Биласизми, ҳамма бирлашишни орзу қилади. Оддий халқ бир-бирининг уйига эркин боришни, бир-бирларини мехмонга чақиришни жуда истайди, - дейди журналист.

Бироқ республикадаги бу байрамда иштирок этишни хоҳламаган ва норозилик билдирган сиёсий партиялар бўлди. Жумладан, ҳозирги хукуматга мухолифатда бўлган республика Ислом ўйғониш партияси вакиллари бу байрамда иштирок этмасликларини айтишди.

- Партиямиз вакилларини байрамда иштирок этишга умуман чақиришмади. Бунинг сабаби нимадалигини билмаймиз. Ахир Тожикистонда тинчлик ўрнатилишида, фуқаролик урушига чек қўйилишида партиямизнинг ҳам салмоқли улуши бор. Зеро, хозирги хукумат ва Бирлашган тожик муҳолифати ўртасида яраш битимини партиямиз етакчиси Абдуллоҳ Нури ҳам имзолаган эди - ку. Ҳайронман, бугунги ҳукумат ким билан Бирлик байрамини тантана қилмоқда , - дейди партия вакили Шерик Карамхудоев.

Тожикистон Коммунистик партияси раиси Шоди Шабдолов эса коммунистларнинг байрамда иштирок этмаслигини Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Хоруғ шахрида Ленин ҳайкали кўчирилгани билан изоҳлади. Бу ҳайкал ўрнини Исмоил Сомони ҳайкали эгаллади.

Таҳлилчиларнинг эътироф этишларича, мамлакатда охирги 10 йил ичида мухолиф партиялар илк бор мавжуд ҳукумат сиёсати билан норози эканликларини яққол намойиш этишди.
XS
SM
MD
LG