Ўзганда ҳамма ëқ тинч....(кўз тегмасин...)
Кеча референдумда Қирғизистоннинг келажаги учун овоз бердик, дейди ўзганлик Сардорбек.
- Биз Ўзгандан. Референдумни ўтказиб қўйиб натижасини кутаяпмиз.
Озодлик: Сиз ўзингиз референдумда қатнашдингизми?
- Ҳа¸ қатнашдик.
Озодлик: Қўлладингизми янги ҳукуматни?
- Ҳа¸ ҳукуматни қувватлаб¸ Қирғизистоннинг ривожланишига ҳисса қўшишига ниятлар билдирдик.
Озодлик: Ўзганда нима бўлаяпти ҳозир?
- Ҳозир вазият тинч. Ўшда¸ Қорасувда бозорлар очилиб фаровонлашгани ҳақида ўртоқларимиз айтиб бераяпти¸ дейди ўзганлик Сардорбек.
Ҳарбий ва милиционерлар бедодлиги давом этмоқда
Ўшдан қўнғироқ қилган Баҳромжон эса ўзи яшаб турган вилоятда вазият тинчигани билан одамлардан қўрқув ҳисси аримаганини айтади.
- Ўшда вазият анча тинчиди. Одамлар тинчигани билан маҳаллаларда¸ уйларда тинч қўйишмаяпти.
Озодлик: Ким тинч қўймаяпти?
- Қирғиз аҳолиси¸ ҳарбийлари¸ милициялари. Кеча ўзимизга ҳам нападение қилишиб участковой келиб “Ҳаммангни бирма-бир қамайман. Мана шу ишларда сенларнинг ҳаммангнинг қўлинг қон. Ҳаммангни қамаш керак” деди.
Озодлик: Бу участковойнинг исми нима?
- Усмон ака. Келиб “Сен ҳаммангни маҳалланг билан қамайман. Сенлар қирғизларни ўлдиргансан. Сенлар қирғизларни ўлдириб ўзларингча спортсмен бўлиб¸ у ëқдан бу ëқдан чиқиб келдинг. Сенларнинг ҳеч бирингнинг уволинг йўқ” деди. Бир-иккита акаларимизни олиб чиқиб кетди. Биттасини “қирғизларни ўлдиргансан” деб олиб кириб қўйди. Мана уч-тўрт кундан бери чиқармаяпти. Отаси борса¸ отасига ҳам кўрсатмаяпти. Ўзининг олдида қаттиқ уриб қўйишган.
Яна бир болани “товарлар ўғирлагансан” деб¸ шу билан бирга беш-олтита акамизни ҳам шу айб билан олиб чиқиб кетган. Ўзимизнинг Наримондан “милицияларни ўлдиргансан” деб 39 та болани олиб чиқиб кетишди. Шуларнинг ичидан учтаси ўлди. Ўтган сафар Наримонга ҳарбийлар кириб 80 тасини олиб чиқиб кетган эди. Шундан 40 тасини қўйиб юборган эди. Уларни уриб¸ 11 таси болницага тушган. Болницада иккитаси жон берди. Булар 1985-1986 йилда туғилган ëш болалар. Урган ҳарбийлар “милицияларни сенлар ўлдиргансан” деб айблаяпти. Бу иккинчи случай.
Ҳарбийлар бирма-бир маҳаллаларга кириб “Сенлар Ўзбекистонга кетинглар. Ҳали ҳам бу ерда юрибсанларми? Сенларнинг бу ерда юришга ҳаққинг йўқ. Каримовинг ҳам¸ Иноминг ҳам¸ Қодир миллионинг ҳам қочиб кетдику. Каримовинг ҳам ëрдам бера олмаган. Энди ҳеч ким ëрдам бермайди. Сенлар ўзбеклар бу ерни бизларга бўшатишинг керак” деяпти. Мана кеча битта акамизнинг 7500 сўм пулини олди. Икки укамизнинг телефонини олди. Маҳаллага кириб автомат билан стенкага тақаб¸ чўнтагида нима бўлса олаяпти. Ҳар куни бўлаяпти бу нарса. Ҳеч тўхтамаяпти.
Озодлик: Референдумга бордингизми?
- Бордим. Референдум биздан олдин ўтиб бўлган нарсаю. Бизнинг қўлимизга қараб турган нарса эмас бу. Референдум олдиндан уюштирилган нарса. Бу референдумнинг бўлмаганининг сабаби олдин давлатнинг ўзи халқни от деган бўлса. Буларнинг ҳаммаси видеога олинган. Ҳозир уйма-уй юриб ўша видеоларни қидириб юришибди. Ҳарбийларнинг отаëтгани бор¸ милицияларнинг отаëтгани бор. Ҳозир шунинг учун уйма-уй юришибди. Шаҳидтепада 115 одам ўлган. Черëмушкида 1000 дан ортиқ одам ўлиб¸ куйиб кетган. Ўн адирда 250 та болани тириклайин ëқиб юборган.
Озодлик: Қаердан келтираяпсиз бу рақамларни?
- Бу рақамлар бизнинг қўлимизда. Видеолари бор. Булар телевидениеда 197 та одам деб бераяпти. Медик болаларнинг ҳаммаси буларни билади¸ фиксация қилинган. Биз давлат қилаëтган ишлар қонундан ташқарида бўлганлиги учун фиксация қилган эдик. Бизга отганлар ҳам ҳарбийлар эди. Ҳозир кадрларни уйма-уй юриб қидиришаяпти. Кўчада ўзбек телефон кўтариб юрса¸ олиб қўяяпти. Уйига кириб компютерини олиб қўяяпти¸ дейди ўшлик Баҳромжон.
Қирғиздаги ўзбек ўзбек эмасми?
Россиядан телефон қилган бекободлик муҳожир Абдураҳмон ака фикрича¸ Ўзбекистон ҳукумати Ўш воқеалари бўйича ўз мавқеини етарли намоён этмаган.
- Мен Қирғизистонда бўлаëтган воқеаларни эшитиб бораман¸ ўз фикримни билдирмоқчи эдим. Наҳотки Ўзбекистон халқи¸ раҳбарияти шу ишнинг олдини олмаяпти? Масалан¸ рус миллатига мансуб кишиларни шу аҳволга солганда¸ руслар қараб турармиди? Булар чора кўрарди. Ўзбекистон президенти эса чора кўрмай турибди. Ана шу воқеаларни эшитиб жуда хафа бўлаяпман.
Озодлик: Ҳар ҳолда қочқинларни қабул қилдию.
- Қочқинларни қабул қилган билан яна қайтариб юборди. Ўшаларни қийнаëтган одамлар формада келаяпти экан. Жуда диққат бўлдимда эшитиб. Қозоқ миллатига мансуб одамларни шундай қийнаганда қозоқлар қараб турмас эди. Қозоқлар бари қозоқларни қучоқ очиб кутиб олаяпти. Уларга уй-жой бераяпти. То шўро ҳукуматигача битта халқ эди ўзбеклар. Шўро ҳукумати ажратиб ташлагандан кейин тожикларда яшаëтган¸ қирғизларда яшаëтган ўзбеклар ўзбек эмасдай. Уларнинг ўзбеклигини эсламаяпти Ўзбекистон ҳукумати¸ дейди Абдураҳмон ака.
*********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!