Қирғизистоннинг Чек қишлоғи аҳолисига чегара олди ҳудудини тарк этиш талаби 31 июн куни Ўзбекистоннинг Пахтаобод тумани ҳокими томонидан қўйилган. Ўзбекистон томони Чек қишлоғи аҳолисига уйларини бузиб олиб кетишлари учун 6 кун муҳлат берган.
Айни пайтда Чек қишлоғида яшовчи 24 хонадондан 21 таси бузиб бўлинган ва қишлоқнинг 156 нафар аҳолиси Соқолди қишлоғидаги даштда чодир ҳамда капаларда яшамоқда.
- Чиқиб кетишмасанг, хотинларингни каналга ташлайман, эрларингни қамайман, деб пўписа қилишди. Шундан қўрқиб, мана шу даштликка чиқиб яшаяпмиз. Ўзбекистоннинг ҳокими келиб, ҳамманинг олдида мана шу гапларни гапирди. Мана бу ерга келганимизга уч кун бўляпти, ёш болаларимиз билан жазирамада ўтирибмиз. Айрим болалар келинларимизнинг ота-онасиникида яшаяпти, деди Чек қишлоғида яшаган Турсунхон Мамадалиева Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Жалолободдаги мухбирига.
Новкен тумани ҳокими Нурбек Мурашевга кўра, Чек қишлоғи баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Ўзбекистон томони бу қишлоқни ўзиники ҳисоблаб, бу ердан қирғизистонликларни кўчирмоқда.
- 1955 йилги харитага мувофиқ, бу ер Ўзбекистон ҳудудига қарашли экан. Ҳозир бу қишлоқдан кўчирилган фуқароларимизга 8 сотихдан ер бераяпмиз. Қишлоқ масаласини ҳал этиш масаласида президент Роза Ўтунбаевага ҳам мурожаатнома жўнатдик, деди Нурбек Мурашев.
Жалолобод вилоят губернатори Бектур Асановнинг айтишича, Ўзбекистон томони Чек қишлоғининг Пахтаобод туманига қарашли қисмидан ҳам ўзбекистонликларни бошқа ҳудудларга кўчирмоқда.
- Чек қишлоғи нейтрал ҳудуд ҳисобланиб, халқаро меъёрларга амал қилган ҳолда у ердан Ўзбекистон томони ҳам ўз фуқароларини бошқа жойга кўчирмоқда. Аслида бу қишлоқ Қирғизистонга қарашли, деди Бектур Асанов.
Эътибор қилган бўлсангиз, Қирғизистоннинг икки расмийси Чек қишлоғи ҳақида 2 хил маълумот берди. Новкен тумани ҳокими Нурбек Мурашевга кўра, Чек қишлоғи 1955 йилги харитага биноан Ўзбекистонга қарашли. Жалолобод вилоят губернатори Бектур Асанов эса қишлоқнинг Қирғизистонга тегишли эканини айтмоқда.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегараолди ҳудудида жойлашган Чек қишлоғи атрофидаги баҳслар ўтган йилнинг апрел ойида бошланган эди. Ўзбекистон тарафи бир неча маротаба бу қишлоқ ўзига қарашли эканини билдириб, бу ердан қирғизистонликларни кўчиришни талаб қилган. Қирғизистон томони эса Чек қишлоғи баҳсли ҳудуд экани ва икки давлат чегараси тўла аниқланмагунича бу ерда ҳар қандай амалиётларни олиб бориш тўхтатилиши зарур эканини билдириб келган.