Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2025, Тошкент вақти: 08:44

Энг бахтли одамлар энг эркин ва бой давлатларда яшайди


Gallup сўров маркази хулосасига кўра¸ ўзбекистонликлар бахтиëрлик даражаси бўйича дунë рўйхатининг қарийб қоқ ўртасидан жой олган.
Gallup сўров маркази хулосасига кўра¸ ўзбекистонликлар бахтиëрлик даражаси бўйича дунë рўйхатининг қарийб қоқ ўртасидан жой олган.

Ўзбекистонликлар бахтлилик мезони бўйича дунëдаги 155 мамлакат аҳли орасида 85- ўринни эгаллади. Жаҳон бўйлаб сўровлар ўтказадиган Gallup ташкилотига кўра¸ дунёдаги энг бахтли одамлар¸ кутилгани каби¸ яна Скандинавия мамлакатлари аҳолиси экан.



Ўзбекистонликлар бахтлилик даражасида дунёда 85 ўринга қўйилди. Gallup сўров маркази тадқиқотчилари 2005-2009 йилларда 155 мамлакатда яшовчилар орасида “Сиз бахтлимисиз?” деган сўров ўтказган.

Бу сўров¸ асосан¸ икки мезон бўйича ўтказилган. Аввало одамлар ўзларининг ҳаётларидан мамнунми? Иккинчи савол эса, кечаги кунингиз қандай ўтди?деган мазмундадир.

Тадқиқот натижаларига кўра, одамлар агар пулинг кўп бўлса, бахтинг ҳам мукаммал бўлади, деб жавоб берганлар. Шунинг учун ҳам ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш суръати баланд бўлган давлатларда бахтлилик даражаси ҳам юқори бўлади.

Бу ўлчовлар ва мезонларга сал кейинроқ тўхталамиз. Ҳозир эса ўзбекистонликларнинг бахтлилик даражаси 85-ўринга қўйилгани ҳақида уларнинг ўзларининг фикрлари билан қизиқиб кўрайлик.

Қўқонлик Иқболхон¸ болалари билан тинчликда яшаётганини ўз бахтиëрлигининг асос омили деб билади:

- Тинчмиз энди. Шуда энди. Фарзандларимиз бор. Катта бўлаяпти кўзимизнинг ëнида. Онаман. Фарзандларимни кўриб хурсанд бўламанда. Шунинг учун бахтлиман¸ деб ҳисоблайман. Ўзимнинг уйим бор. Юртимиз тинч. 85-ўринда турса ҳам юртимиз тинч. Тинч яшаяпмиз¸ ҳеч нимадан қўрқмаяпмиз. Президентимиз яхши. Жуда бой бўлмасак ҳам нонимиз бор¸ чойимиз бор. Яшаяпмиз яхши¸ тинч. Бозорларга чиқамиз. Савдогарлик қиламиз. Шунинг ўзи бахтда энди. Бошқа чет элларга самолëтларда учмасдан ўзимизнинг болаларимизнинг ëнида юрибмиз. Егани нонимиз бор. Уйимизга биров милтиқ билан келиб отмаяпти. Шунинг ўзи бахтда. Бундан ортиқ қандай бахт бўлади¸ дейди қўқонлик Иқболхон.

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидан бўлган Расулжон аканинг айтишича¸ Ўзбекистонда аксарият аҳоли камбағаллик ва қашшоқлик чизиғида яшайди. Бироқ бахтли бўлиш инсоннинг ўзига ва ҳаракатига боғлиқ, дейди Расулжон ака.

- Биласизми¸ ўзимнинг оиламда қўни-қўшниларга¸ қариндош-уруғларга нисбатан ўзимни бахтли¸ деб ҳисоблайман. Сабаби¸ мен кўпроқ ишлайман. Мен бир пайтлар жуда обрўли бир ташкилотда бухгалтер бўлиб ишлаганман. Лекин мени ойлик маош қониқтирмаган. Мен ҳозир тадбиркорлик билан шуғулланаман. Кўчага бир нарса олиб чиқиб сотмайман. Лекин бизнинг оиламиз бахтли. Қўни-қўшниларимиз бизга ҳавас билан қарайди. Бизнинг маҳалламизда давлат ташкилотларидан ойлик олиб ишлайдиган тўртта инсон бор. Улар бизга доим ҳавас билан қарайди. Сабаби¸ мен хотиним билан тинмаймиз. Менинг битта қўшним бор. Вақти келса¸ ойлаб гўшт емайди¸ дейди бешариқлик Расулжон ака.

Россияда мардикорлик қилаётган сурхондарёлик Сафарали ўз бахтини хорижда ишлаётган кўп миллионли мардикорлар сингари "ярим" деб билади:

- Биринчи навбатда тинчлик бўлса¸ ҳамма ишлар бўлади. Биз бу ерда юрибмиз. Барибир ҳамма ўз ватанида юришни хоҳлайди. Биз Россияда юрибмиз. Ўзингизнинг давлатингизнинг бошқа давлатлар ўртасида обрўйи бўлса. Мана ўзимиз Россиядамиз. Ўзбекистон¸ деб бирдан қандайдир бошқача маънода кўради. Паст назар билан қарайди. Бахт ярим бўлиб қолгандай бўлиб турибди¸ дейди Сафарали.

Сафаралининг фикрича, тугал бахт бу оила билан доим бирга бўлиш ва яхши маош берадиган ишли бўлишдир:

- Ҳамма нарса ишсизликдан келиб чиқади. Ишсизлик йўқотилса¸ шунга яраша ойлик олинадими. Ҳамма нарсаси ўзига етарли бўлгандан кейин¸ албатта¸ одам эркин нафас олиб концертга боради¸ дам олади. Ўзига яраша бахтли инсон бўлса кьерак дейманда. Тасаввур қилинг¸ сиз уйда ишсиз ўтирибсиз. Уйда камчилик бўлгандан кейин чиқадида уруш жанжал. “Қанақа эркаксан? Бориб ишлаб кел. Пул топиб кел. Ейман¸ кияман” дейди. Ҳамма ҳам шу. Ҳамма ҳам яхши кийиб¸ яхши яшашни хоҳлайди. Ҳамма нарса тўла-тўкис бўлса ўзини бахтли ҳисоблайди. Оилада тинчлик бўлса¸ фарзанди яхши ўқиса¸ ҳеч кимдан кам бўлмай яшаса¸ дейди Сафарали.

Gallup сўров марказига кўра¸ ҳам иқтисодий¸ ҳам демократик мезонлар бўйича дунëда энг тараққий қилган Скандинавия мамлакатлари - Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция ва Нидерландияда яшовчи одамлар бахтлилик шкаласининг энг юқори поғоналарини эгаллаган. Масалан¸ энг бахтли мамлакат деб ҳисобланган Данияда 2009 йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот жон бошига 36 минг долларни ташкил этади.

Европа давлатларининг бирида яшовчи ёш ўзбекистонлик тадқиқотчи фикрича, бу мамлакатлардаги бахтиëрлик пойдевори инсонларнинг ҳар жиҳатдан эркинлиги устига қурилгандир:

- Албатта¸ Скандинавия мамлакатлари демократик давлатлар бўлиб, энг илғор Европа давлатларидан ҳисобланади. Бу мамлакатлар жамиятида эркинлик бор. Масалан, дин эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги таъминланган. Одамларнинг жамият ҳаётига эркин иштирок этишига ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ. Бу давлатларда ҳукуматлар инсон эркинлигини назорат қилмайди. Мадомики, жамият одамларга тўлақонли эркинликни берар экан, демак ўз-ўзидан бахтлилик даражаси ҳам юқори бўлади. Эркин ҳаёт бахтиёр ҳаётнинг асоси бўлади.

Озодлик: Хўш, бу мамлакатлар одамлари ҳамма эркинликликларга эришиб бўлган бўлса, иқтисодиёти юксак бўлса, яна бирор нарсани орзу қилишадими?

- Мен шу саволга кўп қизиққанман келганимда. Ўзбекистонда қишлоқдаги оддий деҳқонда битта сигир бўлса¸ сигирим иккита бўлса дейди. Машина олсам¸ уй қилсамга ўхшаш материалний орзулар билан яшашади. Бу ердагилардан “Сизлар нимани орзу қиласизлар?” деб сўрасам¸ орзу қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Буларда биздагидек ҳис-туйғу ҳаëтдан узилиб кетган. Орзу қилишмайди. Чунки машина дейсизми¸ тўкилиб ëтибди¸ уй бор¸ ойлиги етади¸ дунëнинг хоҳлаган жойига сайр қилишади. Булар Марсга чиқишни орзу қилса керак дейман¸ дейди Фарҳод.
XS
SM
MD
LG