Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Ҳожибой Тожибоевсиз икки йил..


2008 йилнинг 24 июлида ҳаëтдан кўз юмган Ҳожибой Тожибоев¸ ўзи туғилган Хўжандда тупроққа қўйилди.
2008 йилнинг 24 июлида ҳаëтдан кўз юмган Ҳожибой Тожибоев¸ ўзи туғилган Хўжандда тупроққа қўйилди.

“Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ”. Бу машҳур ибора муаллифи, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган санъаткор Ҳожибой Тожибоевнинг оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан ўтганига икки йил бўлди.



Ижтимоий –сиëсий муаммоларни эл олдида очиқ ҳажв қилувчи санъаткор Ҳожибой Тожибоевнинг ўзбек саҳнасидаги ўрни бўш турибди¸ дейди театршунос Мавлонбек Нурматов.

- Ҳожибойни мен студентлик вақтидан биламан. Мендан икки курс паст ўқиган. Сўз устаси¸ қизиқчиликка киради бу. Фарқи битта нарса. Ҳаëтий нималар билан ҳамнафас эди. Кундалик ҳаëтий нималар¸ халқ ичида юрган тагли гапларни дарров илиб олиб¸ муаммоларни олиб чиқарди. Масалан¸ Мирзаларники жиндай енгилроқ. Ҳожибойники мазмунан жиндай чуқурроқ эди¸ дейди Мавлонбек Нурматов.

Ҳожибой Тожибоевни яқиндан билган муаллим Абдужаббор Отабоев назарида Ҳожибой қизиқчи ўлганидан кейин ўзбек санасида бачкана қизиқчилар урчиди.

- Шу бугунги ўзбек қизиқчилари бачкана бўлиб кетганми¸ дейман. Ҳожи ака ҳаëтдан тўғри олиб айтарди. Пардани жуда ҳам очиб ташламас эди. Ўша парда орқасида гапирарди. Бугун мана Мирза гапираяпти¸ Обид гапираяпти¸ қизиқчилар кўп. Лекин бирортасининг қилиғими¸ мимикасими Ҳожи акага тўғри келаëтганини мен бугун кўрмаяпман. Ҳожи ака ягона бўлган экан. Худди ўлганнинг орқасидан яхши дейдигандай туюладими десам¸ йўқ¸ унақанги эмас эдида. Шунақа соф қизиқчилик қилардики¸ соф кулги дегандай соф кулгини яратарди. Ҳожи аканинг ижодида ҳалоллик¸ поклик¸ ибо¸ андиша деган нарсалар кучли эди¸ дейди Ҳожибой Тожибоевни яқиндан билган муаллим Абдужаббор Отабоев.

Таниқли ëзувчи Саид Аҳмад ҳажвий саҳналардаги бачканалик ҳақида гапира туриб¸ “Саҳнада артистнинг иштони тушиб кетса ҳам томошабин кулади¸ аммо бизга изтиробли кулги керак. Томошабин кулаëтиб ичидан зил кетсин” деб таъкидлаган эди. Театр мунаққиди Мавлонбек Нурматов фикрича¸ айнан Ҳожибой Тожибоев Саид Аҳмад орзусини рўëбга чиқарган жиддий ва ижтимоий фаол ҳажвчи эди.

- Айнан Саид Аҳмаднинг мақсадини ҳозирги бошқа нималарга нисбатан Ҳожибой бажарди кўпроқ. Жуда бачканалашиб кетмади. Яланғоч гапларга уст-бош кийгизди дегандай сайқаллаб¸ чиройли қилиб¸ халққа малол келмайдиган қилиб етказдида бу. Бўрттирарди тўғри. Кулгида бўрттириш бор. Бўрттирмаса биров кулмайдию. Ҳаëтий муаммоларни кулги орқали жиндай бўрттириб берарди. Бир хилгилар сингари ошириб юбормасди. Илгари мана газеталарда¸ радиоларда¸ телевидениеда цензура деган нарса бўларди. Шу ҳозирги ҳаëтга¸ маънавиятга¸ маърифатга¸ сиëсатга тўғри келадими йўқми? Назорат бор эди. Ҳозир назорат йўқлиги учун¸ сиз айтгандай¸ бачканалашиб кетаяпти қизиқчилигимиз. Ҳамма нарсанинг жилови¸ чегараси бўлиши керакда. Айниқса¸ қизиқчиларимиз ҳар хил гапларни билиб билмай гапириб қўяяпти. Тилнинг суяги йўқ дейдию. Эҳтиëт қилмаса бўлмайди.

Озодлик: Мана Ҳожибой ака етти ўлчаб бир кесарди. Бир пайтлар "Муштум" журнали¸ "Наштар" журнали бўларди. Кейин улар йўқолиб кетди. Ўрнини худди Ҳожибой Тожибоев босгандай бўлдида.

- "Муштум" журнали ҳам жуда яхши нима берарди. Фелъетон чиқса¸ албатта унинг натижаси бўларди. Бир соҳа танқид қилинса¸ натижаси¸ албатта¸ бўларди¸ дейди театр мунаққиди Мавлонбек Нурматов.

Ўзбекистон матбуоти айта олмаган мавзуларни Ҳожибой Тожибоев хос бир тарзда ҳажв тиғига олар эди. Масалан¸ Ўзбекистонда фермерларнинг мушкул аҳволини ҳамма билади. Улар етиштирган пахтаю пилла¸ шолию ғалла зўрлик билан тортиб олинаëтганидан ҳам кўпчилик хабардор. Фермерларнинг куни ғўзапояга қолганини эса Ҳожибой дангал айта олди.

Ҳожибой Тожибоевга “Ўзбекистон адабиëти ва санъати” газетаси мухбири “Санъатга қандай кириб келдингиз?” деганида¸ раҳматли Ҳожибой “Шундоқ оëғим билан кириб келдим” деган эди. Аммо Ҳожибой Тожибоевнинг эл севган санъаткорга айланиш жараëни фавқуллода қийин кечди¸ дейди кулги устасининг рафиқаси Майсара опа.

- У кишини саҳнада кўрсам¸ уларнинг тортган азоблари менинг эсимга тушар эди. Саҳнага зинама зина чиқиб боргунча¸ қанақа қийналганлари менинг кўзимнинг олдига келарди. Вақтида ярим соат ëтишга ҳам вақтлари бўлмаган пайтлари эзилиб кетган пайтларини биламанда. Қанақа қийналганларини¸ саҳнага чиқиб бориб Ҳожибой Тожибоев бўлганлари эсимга тушиб ҳеч ўзимни тута олмасдим¸ дейди Ҳожибой Тожибоевнинг рафиқаси Майсара опа.

Майсара опа ўз турмуш ўртоғининг ҳаëтда жиддий бўлгани ва фарзандларнинг меҳрибон отаси бўлганини айтади.

- Ҳаëтда жуда ҳам оилапарвар¸ болаларни жуда ҳам яхши кўрардилар. Қизларини¸ набираларини жуда ҳам яхши кўрардилар. Бирор марта бировнинг кўнглига қаттиқ тегмасдилар. Жиддий одам кўринардилару¸ лекин оилада бирор марта уришмасдилар. Битта қизлари бўлса ҳам¸ бир нарса сўраб муомала қилмасдилар. Мен орқали гаплашарди. Ҳазиллашиб “Бор таржима қил” дердилар. Болалар эрка бўлса ҳам¸ сиëсатлари бор эди ўзларича. Болаларини¸ ота-оналарини жуда яхши кўрардилар. (йиғлаб) Мана қайнонам ëтиб қолдилар. Барибир фарзандларида. Жуда ҳам яхши кўрардилар.

Озодлик: Тошкентда яшагансизлар-а бир муддат?

- Пича яшадилар. У ерда ишладиларда. Хўжанддаги Камол Хўжандий театри ëпилгандан кейин Тошкентда ишладилар.

Озодлик: Ҳожибой Тожибоевни ҳамма биларди. Шунга яраша катта мол-мулк¸ бойлик соҳиби бўлганми? Энди шунақа гаплар юрадида.

- Йўқ¸ унақа эмас. Мана инилари бор. Биз катта оила эдик. Ҳаммамиз ўртага ташлаб¸ ҳаммасини ўртага ташларди. Ўзларича бир нарса йиққанлари йўқ. Укаларини уйлантирдилар¸ фарзандларининг тўйларини қилиб бердилар. Ҳаммасини уй-жойли қилдилар. Оилада биринчи фарзанд эдилар. Унақа катта бир нарса нима қилганларини билмайман. Тошкентда яшаб турган уйлари бор. Унақа катта бир нарсамиз йўқ эди. Мана инимларнинг ҳамма фарзандларининг тўйларини қилиб берди¸ уйларини қилиб бердилар. Учта иниларини уйлантирдилар. Қайнотам ҳам оддий ишчи эдилар. Шуларга қарашдилар. Ўзимга бўлсин¸ дейдиган инсон эмас эдилар. Ҳаммага қўлларидан келганча ëрдам берардилар¸ дея эслайди раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг рафиқаси Майсара опа.

Санъаткорнинг катта қизи Ҳилола ҳали ҳали отасининг ўлганига кўника олмайди.

- Оилада жуда ҳам меҳрибон эдилар ҳаммамизга. Яхши кўрардилар. Ҳамма оила аъзоларимиз ҳақида ҳамиша қайғурардилар¸ дейди Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Ҳилола.

“Санъаткор ўлмайди. У ўзи яратган асарлар билан тирик” деган жимжимадор гап бор. Санъаткор ўлимидан иккки йил ўтиб ўзбек жамиятидаги васвасалар ҳақидаги ҳажвиясининг долзарблиги бу жимжимадор гап тагидаги ҳақиқатдан сўзлайди.
XS
SM
MD
LG