Бу ҳақда кеча АҚШ молия вазирининг терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка масалалари бўйича ўринбосари Стюарт Леви эълон қилди.
Унинг айтишича, жаҳон бўйлаб Эронни қувватловчи 21 ширкат АҚШнинг "қора рўйхати"га киритилди.
Ливанни реконструкциялаш Эрон қўмитаси ҳамда Имом Ҳумайний молиявий кўмак қўмитасининг Ливан бўлими санкция остига олинаётган ташкилотлардир.
Бундан ташқари, эронлик 4 расмийга қарши ҳам санкциялар жорий этилди.
АҚШ молия вазирлиги, шунингдек, жаҳоннинг 6 мамлакатида қайддан ўтказилган 21 ширкатга ҳам ўз санкцияларини жорий этди. Вазирлик бу ширкатларни Эрон ҳукумати назорати остида, деб ҳисоблайди.
21 ширкат орасида Белорусда расмий рўйхатдан ўтган икки банк – Onerbank ва Torgonov Kapital банклари ҳамда Германиядаги икки инвестицион ширкат бор.
Эрон ҳукумати назоратида деб ишонилаётган ширкатларнинг бошқалари Япония, Люксембург, Италия ва Эроннинг ўзида жойлашган.
Санкция жорий этилган ширкатлар орасида кон саноатида фаолият юритадиган ширкатлар ҳам бор.
Export Development Bank of Iran ва Sina Bank банклари Эроннинг ўзида жойлашган ва АҚШ молия вазирлиги санкциялари остида қолган молия-кредит муассасаларидир.
Санкциялар жорий этилган ширкат ва ташкилотлар билан АҚШ фуқаролари ва компанияларининг у ёки бу кўринишда ҳамкорлик қилиши таъқиқлаб қўйилди.
АҚШ молия вазирлигига кўра, санкция жорий этилган ташкилот ва ширкатлар Эрон ҳукумати билан ҳамкорлик қилган ва ядровий дастури билан боғлиқ жорий этилган халқаро санкцияларни четлаб ўтишда бу мамлакатга ёрдам берган.
Куни кеча Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ президенти Барак Обамани "дунё муаммолари"ни муҳокама қилиш учун телевизион баҳсга чақирган эди.
Кеча Оқ Уй расмий вакили Роберт Гиббс Эрон раҳбарининг таклифини рад этди. Унинг сўзларига кўра, Барак Обама ҳар доим ҳам Теҳрон билан мулоқот тарафдори бўлиб келган, лекин бунинг учун Эрон томонининг ниятлари жиддий бўлиши керак.
Гиббсга кўра, Эроннинг бу сафарги таклифи ҳам жиддий эмас.