Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:11

Эркин микрофон - Қирғиз ҳукумати миллатчиларни жазоласин!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қирғизистон жанубини қайта тиклаш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ ëрдам сўраган Бишкек ҳукумати¸ ўз сафини миллатчилардан тозаламагунча¸ унга пул бермаслик керак¸ дейди ўзбеклардан бири.



Деҳқон ҳосили харажатини қоплай олмай қолди...


Қарийб 10 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаëтганини айтиб¸ ўзини Абдумалик деб таништирган суҳбатдошимиз¸ Қашқадарё вилоятидан сим қоқди.

- 8-10 йил бўлди дадам билан деҳқончилик қиламиз. Тарвуз экамиз¸ сабзи экамиз¸ пиëз экамиз. 35 сўтик томорқамиз бор. Ундан зиëдига қўймайди булар. Фермерлардан ер сотиб оламиз. Фермерлар ҳам пана-паналардан¸ катталарнинг кўзи тушмайдиган жойдан сотади. Бу фермерларга ҳам районга¸ банкка қатнашга пул керак.

Озодлик: Сизлар энди бу жойни нақд пулга сотиб олгансизларда-а?

- Ҳа. Бир-бир ярим миллион харажат қилиб¸ ана энди тушиб ўтирибмиз. Пиëзингиз 40 сўм. Тарвуз 50-40-30 сўм. Зил машинага 1000 та тарвуз кетади. 100 мингга ўшани тўлдириб бераяпмиз. Бир халта селитранинг ўзи 15-18-20 минг.

Озодлик: Қанча даромад бўладиган бўлиб кўринаяпти?

- Харажат катта бўлиб кетди. Бир-бир ярим миллион атрофида харажат бўлаяптию¸ лекин даромад 300-400 минг бўлиш эҳтимоли бор.

Озодлик: Ўтган йил қандай бўлган эди?

- Ўтган йил ҳам шу аҳвол. Чегараларни булар ҳосил тайëр бўлишига мўлжаллаб ëпишаяптими ë қандай нима қилаяпти тушунмаймиз. Мана Ўзбекистоннинг пиëзидан Россия ейди¸ Қозоғистон ейди¸ Тожикистон ейди. Энди пиëзсиз овқат бўлмайдику. Харажатни қоплай олмаяпмизда.

Озодлик: Бу йил унда нимага яна тарвуз билан пиëз экдингиз?

- Чиқмаган жондан умид. Нима қилайлик ойлик бўлмаса? Фермерда ишлаганингиз билан бир йил ишласангиз¸ бир тонна буғдой беради¸ дейди қашқадарëлик Абдумалик.


Ўзбекистон икки бузоқни эмса¸ яхши бўларди...

Якутияда юрган ўшликликлардан бири июн ойида Ўшда бўлиб ўтган воқеаларнинг оқибатларини таҳлил қилар экан, бу жараёнда Ўзбекистон президенти бир ишни тўғри қилди, яна бирини нотўғри қилди, деган хулосага келганини айтади.

- Шу Ўзбекистоннинг президенти яхши иш ҳам қилди¸ нотўғри иш ҳам қилдида. Шу урушларга аралашмасдан тўғри иш қилди. Нимага десангиз¸ мен ҳар куни Россия телевидениесини кўраманда. Ҳозир Қирғизистоннинг Кант шаҳрида реактивний самолëтларни Россия тайëр қилиб қўйган. Афғонистондаги наркотикларга қарши¸ у-бу деяптию¸ бу нотўғри нарса. Бу именно Ўзбекистонга қаратилган нарса.

Россиянинг президенти Каримовнинг олдига борди. Уран тўғрисида гаплашиб¸ ҳеч қанақа резултатсиз қайтиб келди. Келишмовчилик бўлди тушунаяпсизми. Шунинг учун ҳозир шу нарсалар уюштирилаяптида. Ҳозир Туркманистон¸ Озарбайжон нефт ва газини Россияга сотаяпти. Россия ўзининг газ ва нефтини Европага сотаяпти. Нимага Туркманистон ва Озарбайжон Европага сота олмаяпти? Россия йўл қўймаяпти шу нарсага.

Ўзбекистоннинг Европа билан прямой алоқаси бор. Пахтани прямо сотаяпти. Шундан келиб чиққан ҳолда Россия ғашланиб қолди. Ўзбекистонда давлат ниҳоятда бойиб кетди. Халқ унчаликмас. Бир ярим миллиондан ошиқ Ўзбекистоннинг эли Россияда яшаяпти¸ тирикчилик қилаяпти.

Озодлик: Каримовнинг нотўғри қилган ишичи?

- Нотўғри қилган иши¸ барибир алоқа қилиб туриш керак. Европага пахтани сотаяптию¸ лекин Россияга ҳам пахтани бериб алоқани бузмаслик керак эди. Кейин тўғри қилган томони Қирғизистондаги урушларга аралашмасдан тўғри қилди. Аралашганда водийнинг халқини¸ 2008 йили бўлган воқеани биласизми¸ Грузинларни нима аҳволга солди? Водийдан ҳам кичкина халқни Осетияни озод қилиб қўйди. Мустақил республика қилиб қўйди. Шунинг учун водийнинг халқи қирилиб кетиши мумкин эди Ўзбекистон аралашганда Қирғизистон воқеаларига. Бу ниҳоятда хунук иш бўлар эди. Мен ўзим қирғизистонликман. Ëрдам берганда яхши бўлардию¸ лекин оқибати жуда ëмон бўларди. Ҳужум қилганда Ўзбекистон водийнинг халқини жуда ëмон аҳволга солиб қўярди. Вазият анча мушкулда. Шунинг учун аралашмасдан тўғри қилди.

Россияда юрга ўзбекларни ҳам ўйлаб туриб пахтани арзонроқ нархда¸ уранни сўраб борди Россия¸ шуларни бериб турса бўлаверади. СССР пайтида Ивановода юрган заводлар ҳозир тўхтаб турибди. 70-80 гектарлаб қайта ишлайдиган заводлар бор эди. Шуларни юргизиши керак Россия. Шунинг учун Ўзбекистондан яхши фойдаланмоқчи ëки Ўзбекистоннинг яхшигина ноқулай аҳволга солмоқчи бўлаяпти. Шунинг учун у ерни ўйлаб ҳурматли Ўзбекистон президенти¸ арзонроқ нархда бўлса ҳам пахта бериб¸ уран сўраб борди¸ уни ҳам бериб жиндай элни ўйласа бўлаверади. Албатта давлат бойиб халқ қашшоқ яшаши¸ ташқарида юрган ўзбеклар қийналиши шартмаску тўғрими? Қанчаси бевақт ўлиб кетаяпти Россияда бошқа миллатларнинг қўлида. Ëш-ëш гўдаклар кўраяпмизда¸ дейди Якутияда юрган ўшлик ўзбеклардан бири.


"Ҳукумат миллатчилардан тозаланмагунча¸ Қирғизистонга пул бермаслик керак!"

Бу гапни ўзини фарғоналик Қўшматов, деб таништирган навбатдаги суҳбатдошимиз айтди. У киши ҳам Қирғизистон жанубидаги вазиятга баҳо берар экан, бу ердаги низо "фуқаролик уруши ва у ҳали бери тинмаслиги мумкин", деган фикрни билдирди.

- Фуқароларнинг Озодликда Қирғизистон соҳасида айтаëтган гапларига мен қўшила олмайман. У ерда аслида фуқаролик уруши кетаяпти. Қирғизистонда иккита нарса кетаяпти. Биринчиси¸ Бакиев ҳукумати тарафдорлари ва фуқаролар ўртасида уруш бўлди апрел ойида. Мана ҳозир Ўтунбаева билан яна мухолифат орасида. Бу ерда фуқаролик уруши. Мухолифат билан давлат орасида. Ўзганда бўлган воқеа ва июнда бўлган воқеа миллатчилар ичида фуқаролик уруши кетаяпти. Бу фуқаролик урушининг келиб чиқишининг сабаби интеграция қилинмаган. Фуқаролик жамияти Қирғизистонда интеграция қилинмаган. Яъни иқтисодий¸ сиëсий¸ ижтимоий ва маданий тарафлар интеграция қилинмаган. Қандай тушуниш мумкин?

Мисол учун ўзбекларнинг мачити бошқа экан. Даже қабристонлари бошқа дейишаяпти. Мен у ерда ўзбекларни ҳам¸ қирғизларни ҳам оқлаëтганим йўқ. Интеграция бўлмагани учун миллатчилар бу нарсани фожиага олиб келиб¸ шу даражада қирғин қилишди одамларни. Ўтунбаева чет давлатига ëрдам сўраб мурожаат қилди. Бир миллиард 200 миллион пул сўрашди. Бундай миллатчи давлатга пул бериш умуман мумкин эмас. Эртага яна биттаси ëқиб юбораверади. Шунинг учун чет давлати то ўзбек бўладими¸ қирғиз бўладими миллатчиларни жазога тортмагунча бир сўм бермаслиги керак. Халқнинг хавфсизлигини таъмин этмагани чуун истеъфосини талаб қилиш керак. Қирғизистон қонун устуворлигини таъмин этсагина¸ уларда яхши бўлади¸ дейди фарғоналик Қўшматов.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG