Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:20

Виктор Бут АҚШга экстрадиция қилинади


Тайланд суди Виктор Бутни АҚШ адлияси ихтиёрига топширишни ҳукм этди.
Тайланд суди Виктор Бутни АҚШ адлияси ихтиёрига топширишни ҳукм этди.

Таиланд маҳкамаси “Ўлим савдогари” номи билан танилган ва Ҳолливуд режиссёрларини илҳомлантирган россиялик қурол савдогари Виктор Бутни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу қарорни Вашингтон олқишлаб кутиб олинган бўлса, Россия Таиланд маҳкамаси қарорини кескин қораламоқда.


20 август куни Таиланд суди мамлакатда икки йилдан буён ҳибсда сақланаётган ноқонуний қурол савдоси билан шуғуллангани айтиладиган Виктор Бутни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Суд қарорида айтилишича, “Қурол барони” лақаби билан танилган Виктор Бут келаси уч ой ичида АҚШга экстрадиция қилинади.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида туғилган ва Ҳолливуд филмлари қаҳрамонлари прототипи бўлган 43 яшар Виктор Бутни Ню Йорк прокуратураси 9 та модда бўйича айбламоқда.

Бутнинг ўзи ҳозирча маҳкама қарорини изоҳламади. Бироқ унинг турмуш ўртоғи Алла Бут суд қарори АҚШ ҳукумати босими остида қабул қилинганини айтади.

- Мазкур қарорнинг қабул қилинишида АҚШ томонидан босим бўлган деб ҳисоблайман. Чунки АҚШ томони, жумладан, АҚШ давлат котиби, унинг матбуот вакили ҳамда АҚШ ҳукумати вакиллари турмуш ўртоғимнинг экстрадиция қилинишини талаб қилиб, Таиланд судига босим ўтказишлари ҳусусида очиқчасига ва тортинмай баёнот берган эди,- деди Алла Бут.

Айни пайтда Виктор Бутнинг адвокати Лак Ниттиватанавичан ўз мижози устидан АҚШда бўладиган маҳкама одил ва шаффоф бўлмаслигини таъкидлаб, маҳкама қарорига қарши Таиланд ҳукуматига шикоят аризаси топширишини билдирди.

- Таиланд ва АҚШ ўртасида имзоланган келишувда айтилишича, бирор бир шахсни экстрадиция қилиш қарорини ҳукумат қабул қилади. Шундай экан экстрадиция қилиш борасидаги сўнги қарор ҳукумат томонидан қабул қилинади,- деди Виктор Бутнинг адвокати.

Таиланд Бош вазири Абҳисит Вежжажива, ўз навбатида маҳкама қарори ортида ҳеч қандай сиёсий сабаблар йўқлиги ва расмий Бангкок ҳам АҚШ, ҳам Россия билан яхши алоқаларни сақлаб қолиш ниятида эканини билдирди.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва Виктор Бутни ўз ватанига қайтариш борасида барча имкониятларни ишга солишини айтди.

- Таиланд аппеляцион судининг бундай сиёсий қарор қабул қилинишидан таажубдамиз. Фикримча, бу ноҳуқуқий қарор бўлган. Биздаги маълумотларга кўра, ушбу қарор ташқаридан бўлган катта босим остида қабул қилинган ва бу ачинарли ҳолатдир,- деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Маълум бўлишича, 2004 йилда Виктор Бут “Samar Air” авиакомпаниясини ташкил қилган. Расман Тожикистонда қайдга олинган мазкур ширкат йўловчи ва юк ташиш вазифасини бажариши керак бўлган.

Бут ўзини бир нечта қалбаки ном ва фамилиялар билан таништириб юргани ҳам айтилади. У Борис, Виктор Бат, Виктор Бадд, Виктор Батт, Виктор Булакин ва Вадим Маркович Аминов номлари билан бутун жаҳонни айланиб чиққан.

2008 йилнинг 6 март куни у ноқонуний қурол савдосида гумон қилиниб, Бангкок полицияси томонидан қўлга олинган. Бироқ 2009 йилнинг 17 феврал куни Таиланд махкамаси Виктор Бутни оқлаган эди. Жорий йилнинг 17 феврал куни эса Ню Йорк прокуратураси унга нисбатан янги айбловларни илгари сурди.

БМТ ва АҚШ Молия вазирлиги маълумотларида айтилишича, 1996 йилдан 2008 йилга қадар Бут томонидан етказиб берилган қуроллар “Афғонистон, Ангола, Конго Демократик Республикаси, Либерия, Руанда, Сьерра Леоне ва Судан мамлакатларидаги қуролли можароларда ишлатилган ва бу давлатлар режимларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган”.

Виктор Бут 2005 йилда Ҳолливудда суратга олинган “Уруш Худоси” филми бош қаҳрамони прототипи бўлган. Бу фильмада бош ролни машхур актёр Николас Кейж ижро этган.
XS
SM
MD
LG