Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Ҳамзанинг ўрнига Успенский


85 йиллик тарихга эга Ҳамза номли республика мусиқа билимгоҳи Успенский номидаги коллеж таркибига киритиладиган бўлди.
85 йиллик тарихга эга Ҳамза номли республика мусиқа билимгоҳи Успенский номидаги коллеж таркибига киритиладиган бўлди.

Тошкентдаги Ҳамза номли республика мусиқа ўқув юрти тугатилиб, Успенский номидаги коллеж таркибига киритлди. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг мусиқа билим юритини тугатиш ҳақидаги қарори Ҳамза номли билимгоҳнинг мингдан ортиқ жамоаси норозилигига сабаб бўлмоқда.


Тошкентда 85 йилдан бери фаолият олиб борган Ҳамза номли республика мусиқа коллежи тугатилди.

Тошкентдан олинган хабарга кўра¸ 17 август куни мусиқа коллежи жамоасига Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг мусиқа билим юртини тугатиш ҳақидаги қарорини кўрсатишган.

“Коллежнинг 1000 дан зиëд жамоаси Успенский номидаги коллеж таркибига ўтказилиши педагог ўқитувчилар норозилигига сабаб бўлди” деб ëзди www.ferghana.ru интернет нашри.

1939 йилда ташкил қилинган Ҳамза номли мусиқа билим юрти Ўзбекистонда профессионал классик мусиқа пойдеворини яратган даргоҳ эди, деб эслайди таниқли ва кекса санъаткор Ҳадия Юсупова душанба куни Озодлик билан суҳбатда.

- Бу билим юртида болалар билан алоҳида шуғулланишади. Яхши тайëрлашади¸ яхши ўргатишади¸ яхши билим беришади. Шу билан бола ривожланиб кетади. Яхши ўқиган болалар¸ ўзининг билимига эга бўлган болалар ўзини кўрсатади. ўзининг билим юртида ўқиганлигини билдириш учун жуда тиришиб ўқийди. Яхши ўқиб¸ яхши дипломлар олишади¸- дейди Ҳадия Юсупова.

Ҳамза номли мусиқий билим юрт рўпарасида истиқомат қиладиган Раъно опа билим юртнинг тугатилиши юзасидан фарқли фикр айтади.

- Яхшими бу ëки ëмонми буни мен билмадим. Ўзи лицей бўлган экан. Кичкина эмас ўзи битта катта мактаб. У мусиқий билим юрти эди. Иккитада энди. Бу ерни битириб¸ у ëққа киришарди. Анчадан бериб бўлар эди.

Озодлик: Обрўлимиди?

- Албатта. Обрўйи бўлган. Ҳамза билим юртини битириб консерваторияга ҳам киришарди¸- дейди Раъно опа.

Мусиқий билим юртларининг тугатилиши ва уларга оид биноларнинг тижорат тузилмалари тарафидан олиб қўйилиши ҳақида илгари xабар берган эдик.
XS
SM
MD
LG