Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:05

Сув тошқинлари боис Покистонда аҳолини оммавий кўчириш давом этмоқда


Покистонда рўй берган сув тошқинлари миллионлаб одамларни ўз жойларини ташлаб кетишига мажбур қилди.
Покистонда рўй берган сув тошқинлари миллионлаб одамларни ўз жойларини ташлаб кетишига мажбур қилди.

Покистонда мисли кўрилмаган сув тошқинлари давом этмоқда. Жума куни ҳукумат яна бир неча юз минг аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берди.


27 август куни Покистоннинг Татта шаҳардан 300 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. Бунга Синдҳ вилоятидан оқиб ўтадиган Индус дарёси сув олти метрлик ҳимоя тўсиғидан тошиб чиққани сабаб бўлди.

Шаҳар маъмури Манзур Шайх 27 август кун ярмига қадар Татта аҳолисининг 70 фоизи хавфсиз жойларга кўчирилганини айтди.

Татта минтақасининг Кот Аалимо қисмидаги сув босган уйи олдида турган Шафи Муҳаммад ёрдам унгача етиб келмаганини айтди.

- Бу бизнинг уйимиз. Бу ерда бизнинг бешта уйимиз ва бошқаларга тегишли уйлар бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳозир сув остида қолган. Тошқиндан ўзимиз қутулиб қолдик. Аммо шу пайтгача ҳукумат томонидан бирор ёрдам кўрсатилгани йўқ. Ёрдамни етиб келишини кутиб ўтирибмиз. Биз ҳарбийлардан вақтинчалик чодирлар берилишини сўрадик. Бироқ ҳозиргача ҳеч нарса беришмади. Ҳар хил одамлар келиб фақат ўзлари таниганларга ёки қариндошларига ёрдам беришяпти, дейди Шафи Муҳаммад.

26 авгут куни Синдҳ вилоятининги Сужавал, Даро ва Мирпур Баторо шаҳарларидан жаъми 400 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди.

БМТнинг Гуманитар ва фавқулодда ёрдам масалалари бўйича идораси матбуот котиби сўнгги 48 соат ичида тахминан 1 миллион аҳоли эвакуация қилинганини айтди. Моризио Жулиано бу минтақаларда вазият ёмонлашиб бораётганини айтди.

26 август куни Ню Йоркда ўтказилган матбуот анжуманида ҳам БМТнинг Гуманитар ва фавқулодда ёрдам масалалари бўйича расмийси Жон Холмс Покистонда сув тошқинлари оқибатида вазият оғирлашиб бораётганини таъкидлади.

- Вазият ҳамманинг нуқтаи назаридан ўта мураккаблигича қолмоқда. Покистонда сув тошқини кўлами кенгаймоқда. Айниқса, Синдҳ вилоятининг жанубий қисмида сув тошган ҳудуд майдони кенгаймоқда, деди БМТ расмийси.

Покистонда бир ой олдин кучли ёққан ёмғир оқибатида рўй берган сув тошқинлари 17 миллиондан ортиқ аҳоли, жумладан Синдҳ вилоятининг 4 миллионга яқин аҳолисига зиён етказди. Табиий офат оқибатида қарийиб 1 минг 600 одам нобуд бўлди.

Расмийлар ичимлик суви ва озиқ-овқат тақчиллиги боис аҳоли орасида турли касалликлар тарқалиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Покистон толиблари хорижлик ёрдам кўрсатувчиларнинг мамлакатда бўлишлари жоиз эмаслигини айтиб, улар бу баёнотдан ўзларига хулоса чиқариб олишлари кераклигини айтди.

26 август куни Ню Йоркда ўтказилган матбуот анжуманида БМТ мутасаддиси Жон Холмс толибларнинг таҳдиди ўз ташкилотининг аҳолига ёрдам кўрсиш йўлидаги уринишини тўхтата олмаслигини айтди.

- Биз аввалги таҳдидлар каби бу таҳдидни ҳам жиддий қабул қиламиз ва зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўрамиз. Аммо бу бизни бажарилиши лозим деб ўйлаган ишимиз, яъни, Покистон халқига ёрдам кўрсатиш ишларимизни давом эттиришдан тўхтатиб қололмайди,- деди БМТ расмийси.

Толиблар аввал ҳам ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига ҳужумлар қилган. Хусусан октябр ойида БМТнинг Исломобод шаҳридаги Озиқ овқат дустури идорасида қарши уюштирилган худкуш ҳужум оқибатида ташкилотнинг 5 нафар ходими нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG