Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:58

Қирғизистонда ўзбек лидерларига айблов эълон қилинди


Қирғизистон прокуратураси ўзбеклар лидерларини мамлакат жанубида рўй берган зўравонликларга алоқадорликда айбламоқда.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон Бош прокуратураси эълон қилган баёнотда май ойидаги тартибсизлик пайтида ўзбек "айирмачи" лидерлари Ўш ва Жалолобод вилоятларининг ўзбеклар яшайдиган минтақаларида ноқонуний намойишлар ўтказиб, вазиятни кескинлаштиргани, кейинроқ бу миллатлараро низога сабаб бўлгани билдирилган.

Расмий айблов эълон қилинган ўзбек лидерлари орасида таниқли тадбиркор Қодиржон Ботиров, журналист Улуғбек Абдусаломов ва инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровлар бор.

Айни пайтда Қирғизистон жанубида содир бўлган зўравонликларга алоқадорлик бўйича ҳозирга қадар бирорта қирғизга айблов эълон қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG