Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:06

Қирғизистон Қодиржон Ботировни Украинадан экстрадиция қилишни сўраш ниятида


Қодиржон Ботиров
Қодиржон Ботиров
Қирғизистон Бош прокуратураси Украинадан Қирғизистоннинг жанубий вилоятлардаги тартибсизликларни ташкил этишда айбланаётган ўзбек миллий – маданий маркази вице президенти Қодиржон Ботировни экстрадиция қилишни сўраш ниятида эканини билдирди, дея хабар қилади Интерфакс.

Ботировнинг Украинада яширинаётгани ҳақидаги маълумот Интерпол ташкилоти орқали аниқлангани айтилмоқда.

Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот маркази хабарига кўра, Ўш ва Жалолободдаги тартибсизликлар бўйича 4,5 мингта иш қўзғатилган, 291 киши жиноий ишлар юзасидан ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG