Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:51

Фаластин-Исроил етакчиларининг Париж учрашуви қолдирилди


Фаластин ва Исроил етакчиларининг Парижда белгиланган юзма-юз мулоқоти номаълум муддатга қолдирилди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу идораси эълон қилган баёнотда айтилишича, бунга Яқин Шарқ тинчлик музокараларини издан чиқариши мумкин бўлган баъзи янги ҳолатлар сабаб бўлган.

Аммо баёнотда бу ҳолатлар ва сўзлашувлар учун белгиланган янги сана ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Франция президенти Николя Саркози Фаластин ва Исроил ҳамда Миср етакчиларини Парижда юзма-юз мулоқотга чорлаган эди.

21 октябрда бўлиши кутилаётган бу учрашувдан сал аввал Исроил томони Иордан Ғарбий соҳилида яна 238 та янги уй қуриш режасини эълон қилди.

АҚШ, Россия ва Франция Исроил томонининг бу қарори икки давлат ўртасидаги тинчлик музокараларига тўсқинлик қилади, дея танқид қилган.

XS
SM
MD
LG