Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:48

"Ўзбекни ўлдирган бирорта қирғиз ҳали судга тортилмади!"


Ўш ва Жалолободдаги миллий низо билан боғлиқ судлар ҳозирча фақат ўзбеклар устидан бормоқда.
Ўш ва Жалолободдаги миллий низо билан боғлиқ судлар ҳозирча фақат ўзбеклар устидан бормоқда.

Биргина Ўшнинг ўзида 1000 га яқин ўзбек июн воқеаларига алоқадорликда айбланиб ҳибсда сақланмоқда, бундан ташқари 300 яқин ўзбек устидан очилган жиноят ишлари судга оширилиш арафасида¸ дейди қирғин ва ундан кейинги қама-қамаларни ҳужжатлаштираëтган ўшлик ҳуқуқ фаоли.



Бу маълумот июн воқеаларидан сўнг Ўшда тузилган инсон ҳуқуқлари "Ҳуқуқ" ташкилоти раҳбари Араббой Акбаралиевдан олинди.

"Ҳуқуқ" ташкилоти июн воқеалари давомида жабр кўрганларнинг аризаларини йиғиш ва уларни тегишли ташкилотларга етказиш билан шуғулланиб келмоқда.

Араббой Акбаралиевнинг айтишича, йиғилган аризалар сони 4 мингдан ортган.


- 4000 аризанинг прокуратуранинг ўзига ëзилгани тўлиғи билан етиб борди. Унинг ичида Финполицияга ëзилгани бор, ўғирлик, мародëрство бўйича УВДга ëзилганлари бор. Ҳар бир ариза тўлиқ адресларга етиб борган. Бизда бунинг регистрацияси бор.

Озодлик: Натижа нима бўлди?

- Ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ¸ деса ҳам бўлаверади. Чунки қирғизларнинг устидан суд бўлганини биров ҳали айтгани йўқ. Мана 300дан ортиқ одам ўлган бўлса, фақат 19та қирғиз одамга жиноий иш қўзғатилган. Ҳар бир ўлганга жиноий иш қўзғалганда ҳам 300га яқин жиноий иш қўзғатилиши керак.

Озодлик: 300 деган рақамни қаердан олиб айтаяпсиз?

- Бизнинг қўлимиздаги ўлганлар тўғрисидаги аризалар 300га яқин. Уларнинг суратларигача илиб қўйганмиз биз ўзимизнинг хонага ëши, адреси, ҳамма ëғи билан. Шу инсонларга ҳали жавоб келгани йўқ. Суди бўлмаяпти буларнинг устидан. Жиноятчилар топилгани йўқ. Номаълум шахс¸ деб ҳаммаси жиноий ишлари тўхтаб турибди.

Озодлик: Демак, 4000та аризанинг ичида 300га яқин кишининг ўлгани факти ëзилган. Сизлар қайси регионни қамраб олгансизлар?

- Асосан Ўш шаҳри ва Ўш шаҳри атрофидаги районларга қарашли жойлар.

Озодлик: Келиб тушган аризаларда 300та қотиллик факти келтирилган экан. Бу дегани Ўш шаҳри ва атрофида 300тагина одам ўлди деганими ëки фақат аризаларда акс этганими бу?

- Ариза қилиб “шу жиноятчиларни топиб беринглар” деб бизга мурожаат қилганларигина.

Озодлик: Аслида қанча бўлиши мумкин?

- Мен бошида ҳам айтиб ўтганман. Бу тўполонда ҳаммаси бўлиб 600га яқин одам ўлган бўлиши керак. Бошида шундай тўполон бўлган. Ўзбекистонликлар бор бунинг ичида. Уларнинг ичида бирор донаси ҳали ариза қилгани йўқ. Ўзбекистон студентлари бор булар ичида. Лекин улардан ҳали ариза келиб тушгани йўқ. Қўлимда ариза бўлмаганлиги учун мен буларни айта олмайман.

Озодлик: Сиздаги аризаларда акс этаëтган ўлимлар асосан ўзбеклар бўлиб чиқаяптими?

- 300га яқини фақат ўзбекларники. Уларнинг қотиллари устидан ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилиб, ë судда ëки телевидениеда ëки бошқа ерда бу тўғрисида сўз бўлмаяпти.

Озодлик: “Суд бўлаяпти. Уни судлаяпмиз, буни судлаяпмиз. Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилдик” деган хабарлар борку. Улар кимлар?

- Улар фақат ўзбек миллатининг одамлари ëтибди турмада. Ўзбеклар қамалган. Бир одамнинг устидан 14та одам судланаëтганлар бор.

Озодлик: Фақат ўзбеклар судланаëтганини нима билан исботлай оласиз?

- Бизда адвокат маркази бор. 30га яқин адвокатлар қатнашишаяпти. Шуларда фақат ўзбекларнинг устидан бўлаëтган ишларнинг устидан қатнашишаяпти. Ҳозирги кунгача бирор дона ўзбек миллатидан жабр тортганларнинг судига чақириб, биров мурожаат қилгани йўқ шу кунгача.

Озодлик: Ўзи умуман вазият қандай? Қама-қамалар, ушла-ушлалар тўхтаб қолганми?

- Зачистка деган нарсанинг бошқача йўлини топиб олишган булар. Сарафанное радио деб қўядику. Шунақа орқали эшитганларимиз ҳар бир кварталний комитетга буйруқ берилган “Ким яшаяпти ҳозирги вақтда? Ким қачон кириб келди?” Ҳар ҳафтада булар шу нарсанинг отчëтини бериб туришибди. Келган одамлар кимлар? Дарров шунинг орқасидан уйига келиб, йўқ деганда 5-10 сўм пулини олиб қўйишаяпти. Бўлмаса олиб кириб қамаб ҳам қўяяпти. Ўрисчасига айтганда булар точний иш қилишаяпти.

Озодлик: Шу кунда терговда ўтирган ўзбеклар ҳақида қандайдир рақамларингиз борми?

- 300га яқин одамнинг иши судга яқинлашиб қолди. 260дан ошиб қолди бу нарса адвокатлар берган информация бўйича. Одамлар қилган оғзаки арзлар бўйича 1000га яқин бола ҳали ҳеч қанақа чора кўрилмасдан ëтибди. Нима учун ëтганини уларнинг ўзлари ҳам билмайди. “Массовий беспорядкада қатнашгансан” деб видеода кўрган сурати бўйича териб олиб кириб қамаб қўйган. Уларга “жиноят иш қилдинг” деган исбот йўқ.

Озодлик: 1000га яқин, фақат Ўш шаҳридан ўзбек йигитлари шунақами?

- Ўш ва Ўш атрофи бўйича. Анча-мунча ëши улуғлари ҳам бор.

Озодлик: Лекин ўзбеклар.

- Фақат ўзбеклар. Менинг эшитишим бўйича, қирғизлардан 19та киши ëтибди.
XS
SM
MD
LG