Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:51

Ҳожилар Арофот тоғига чиқди


Ҳожилар Арофот тоғи олдидаги майдонга тўпланиб, Шайтонга тош отишмоқда.
Ҳожилар Арофот тоғи олдидаги майдонга тўпланиб, Шайтонга тош отишмоқда.

Саудия Арабистонида Ҳаж ибодатини бажараётган ҳожилар бугун Арофот тоғига чиқдилар. Зиёратнинг иккинчи кунида Арофот тоғига чиқиш Ҳаж ибодатинининг асосий рукнларидан ҳисобланади. Ушбу ибодатни адо этаётган ўзбек хожиларининг сўзларига кўра, бу йил зиёратчилар сони ўтган йилгидан сезиларли даражада кўпдир.


Норасмий маълумотларга кўра, бу йил зиёратчилар сони 3 миллионни ташкил қилган.

Саудия Ҳаж вазирлиги эса бу йил 1 миллион 700 минг зиёратчи ва 200 мингдан ортиқ хизмат кўрсатувчиларга зиёратга рухсат берилганини маълум қилди.

Шунингдек, зиёратчилар учун енгилликлар яратилгани, хусусан, Мино-Арофот-Муздалифа-Мино оралиғида тез юрар поёздлар қатнови йўлга қўйилгани, бу эса зиёратчилар орасида тиқилинч рўйб бериши эҳтимоллари олдини олишга ёрдам бериши маълум қилинган.

Озодлик мухбири Ҳаж ибодатини адо этаётган қорасувлик имом Рашод қори Камолов билан боғланиб, зиёратнинг иккинчи кунига оид тафсилотларни сўради.

- Алҳамдулиллаҳ, бугун Ҳаж ибодатини бошлаганимизнинг иккинчи куни. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида Арофот майдонида бутун дунëдан келган мусулмонлар жамланган ҳолатда илтижода, биз ҳам шулар қаторида шуларнинг ичида ва буларнинг ибодатларига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Озодлик: Ҳозир Арофот тоғидамисиз?

- Ҳа, айнан ҳозирги пайтда Арофот тоғида, Арофот майдонидамиз. Расулуллоҳ Саллоллоҳу Алайҳи Васалламнинг муборак сўзлари яъни “менинг ҳаж ибодатимдан намуна олинглар”, деган сўзларига амал қилган ҳолатда Расулуллоҳ Саллоллоҳу Алайҳи Васалламнинг Арофот куни Арофот майдонида жамланиб, 100 минглаган асҳоблари билан бирга пешин намози вақтида бир азон, икки такбир билан аср намозини тақдим қилиб, икки раъкат пешин намозининг фарзини ва икки раъкат аср намозининг фарзини ўқиб, биз ҳам қўлимиздан келганича Оллоҳ қабул қилсин мана шу зикрни қўлимиздан келганча адо этишликка ҳаракат қилаяпмиз. Кун ботганидан кейин Муздалифа майдонига қараб иншооллоҳ юриш қиламиз.

Ўтган тун Минода пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдод намозини ўқиб, суннатга мувофиқ қуëш чиққандан кейин пешин намозига қадар Арофот тоғига келдик алҳамдулиллаҳ. Қувонарлиги ва хурсанд қиладиган нарса шуки, бизнинг ҳожиларимиз Расулуллоҳ Саллоллоҳу Алайҳи Васалламнинг суннатларига мувофиқ ҳолатда Ҳаж ибодатларини ҳозирги вақтда қадар адо этиб келишаяпти.

Озодлик: Муздалифада нима қилинади?

- Муздалифага бориб, бир азон ва икки такбир билан шом намозини уч раъкат ва хуфтон намозини икки раъкат фарзини қаср қилган ва жамланган ҳолатда адо этилинади ва у жойда бир зикр, Қуръон ўқишликдан кўра ëтиб дам ëтилишлик ибодатининг ажри кўпроқ бўлади. Ажиб бир манзара бўладики, аëллар ва эркаклар ҳамма оқ эҳромда ҳамма шу жойда ëтилинади. Бою камбағал, мартабали мартабасиз, оқ-қора демасдан ҳамма бир Оллоҳнинг қулилиги ажиб бир манзара. Инсон кўрса, яна ҳам шавқи ва Оллоҳ таолога бўлган қуллигини эслайдиган ажойиб манзара бўлади. Муздалифага кириб келишлик ҳақиқатда бир ажиб манзарани тасвир қилиб беради инсон учун.

Озодлик: Мана кеча сиз, ундан олдин Ҳаж вазирлиги Арофот-Мино-Муздалифа оралиғида янги тезюрар поездлар қатнай бошлади, деб айтган эди. Поездга чиқдингларми?

- Йўқ, бу сана бошланиши учун ўзларига яқин бўлган давлатлар Қувайт, Қатар, Баҳрайн, БАА – мана бу давлатлар ҳам тилни тушунганлиги ва бир-бирига яқин давлатлар бўлганлиги учун биринчи тажриба улардан бошланибди. Оллоҳ насиб қилса, келаси йилларда бизнинг ҳожиларимиз ана шу поездларда Ҳаж ибодатларини адо этишса ажаб эмас.

Озодлик: Одам кўпдир.

- Албатта одам кўп.

Озодлик: Ҳаво қанақа?

- Аввалги йилларга нисбатан салқинроқ. Лекин бизнинг диëримиздан келган ҳожилар учун, совуқ бошланиб қолган диëрлар аҳлларига жуда қизиқарли ҳаво яъни иссиқ ҳаво.
XS
SM
MD
LG