Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:30

Ҳаитида вабодан ўлганлар мингдан ошди


Ҳаитида вабодан ҳалок бўлганлар сони мингдан ортди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вабо эпидемияси Ҳаити шимолида бир ой аввал тарқала бошлаган эди. Ўшандан бери 14 мингдан зиёд одам бу касалликни юқтирди.

Ҳукумат расмийларига кўра, январ ойидаги зилзиладан кейин бошпанасиз қолган 1.3 миллион киши учун вабо жиддий хатардир.

Бошпанасиз қолганлар шаҳар атрофидаги чодирларда кун кечиришмоқда. Санитария вазиятининг ўта абгорлиги, тоза ичимлик сув тақчиллиги вабо тарқалиши учун қулай шароит яратади.

Эпидемиянинг Ҳаити пойтахти Порт-о-Принс томон ҳаракат қилаётганидан хавотирлар кучайган. Ҳукумат юқумли касалликнинг янада тарқалишига йўл қўймасликка уринаётир.
XS
SM
MD
LG