Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:28

Бишкекда апрел воқеалари бўйича суд бошланди


2010 йилнинг 7 апрелида ҳукумат биноси олдига йиғилган юзлаб намойишчини ўққа тутганликда айбланганлар устидан Бишкек шаҳар судида бошланган маҳкама ишига 50га яқин одамнинг исми тиркалгани хабар қилинмоқда.

Айбланувчилар орасида энг асосийлари — собиқ президент Қурмонбек Бақиев ва унинг қариндошлари, сафдошларининг ҳаммаси халқаро қидирувда бўлгани боис ишнинг уларга оид қисми Ҳарбий суд ихтиёрига ўтказилди.

Ҳозир Бишкек маҳкамасида иштирок этаётган айбланувларнинг асосий қисмини эса Давлат Миллий хавфсизлик хизмати махсус қўшини ҳисобланган “Альфа” гуруҳи ва “Арстан” давлат қўриқлаш хизмати собиқ ходимлари ташкил қилмоқда.

Улар жиноий топшириқларни бажариш ҳамда икки ёки ундан ортиқ кишини қасддан ўлдиришга алоқадорликда айбланмоқда.

Қарийб 50 томдан иборат материал йиғилган тергов хулосалари билан кўпчилик адвокатлар танишиб улгурмагани боис, ҳуқуқ фаоллари, бу маҳкамани шошма-шошарлик билан бошланди, дея танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG