Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:12

Шаҳзода Уилямснинг тўйи 1 млрд. доллар фойда беради


Британияда савдо-сотиқ соҳаси бўйича тадқиқот олиб борадиган етакчи компаниялар шаҳзода Уилямснинг тўйи мамлакат иқтисодига 985 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда келтиришини тахмин қилмоқда.

Британия Қироли тахтига иккинчи ворис бўлган шаҳзода Уилямс куни кеча кўп йиллик севиклиси Кэйт Мидлтон билан унашилгани ва тўйни кейинги йилнинг баҳор-ёз ойларига мўлжаллаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

Тадқиқотчилар ҳисоб-китобига кўра, 985 миллион долларлик фойданинг эгалари савдогарлар, озиқ-овқат ва вино дўконлари, шунингдек, сайёҳлик компаниялари бўлади.

Аммо, энг кўп фойдани ёшларнинг тўйи муносабати билан турли савдо акцияларини ўйлаб топадиган ихтирочилар илиб кетиши мумкин. Мисол учун, мамлакатда иккинчи йирик супермаркет саналган “Асда” тармоғи ҳозираноқ Уилямс ва Кэйт акси туширилган 8 долларлик кружканинг чаққон савдосини бошлаб юборди.
XS
SM
MD
LG