Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:28

АҚШ давлат котиби Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди


Афғонистондан НАТО етакчилигидаги коалиция қўшинларини олиб чиқиш масалаларига қаратилган НАТО саммитига тайёргарлик доирасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтонда Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул билан учрашди.

Клинтон хонимга кўра, жума куни Лиссабон шаҳрида бошланадиган НАТО саммитида иштирок этадиган икки расмий саммит кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича қизғин муҳокама ўтказган.

Маълумки, Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакат ҳарбийлари 2014 йилдан бошлаб, ҳозир хориж ҳарбийлари зиммасида турган масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишини режаламоқда.
XS
SM
MD
LG