Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:08

Озарбайжонда "эшшак блоггерлар"дан бири озод қилинди


Аднан Ҳожизода ва Эмин Миллий ҳукумат амалдорларини "эшак пресс-конференцияси" ҳақидаги видео ролик билан ҳафа қилган эди.
Аднан Ҳожизода ва Эмин Миллий ҳукумат амалдорларини "эшак пресс-конференцияси" ҳақидаги видео ролик билан ҳафа қилган эди.

Озарбайжонда қамоққа ташланган икки блоггердан бири озод этилди. Аднан Ҳожизода ва ҳамкасби Эмин Миллийнинг бир йил аввал қамлагани халқаро ҳамжамият томонидан қораланганди. Уларнинг таъқиб қилинишига Интернетда ҳукуматни ҳажв қилувчи видео эълон қилганлари сабаб бўлгани айтилади.


Қамоққа ташлангани халқаро ҳажмаият томонидан қораланган блоггерларнинг бири пайшанба куни озодликка чиқди.

Боку аппеляцион суди безориликда айбланиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинган Аднан Ҳожизодани озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Ҳожизода ўзига чиқарилган ҳукмни хурсандчилик ва айни пайтда ҳайрат билан қабул қилиб, суд залидан озодликка чиқиб келди.

Яқинлари ва дўстлари қамоқ муддатининг ярмини энди ўтаб бўлган Ҳожизодани қучоқ очиб кутиб олди.

Ҳожизода ва унинг дўсти блоггер Эмин Миллий 2009 йилнинг июл ойида ресторанда махсус уюштирлгани айтилган муштлашувдан кейин ҳибсга олинган эди. Уларнинг ўзлари бу муштлашув провокация бўлгани ва қамоққа ташланишлари бошқа мухолифат фаоллари учун огоҳлантирув эканини айтиб келишади.

Икковлоннинг ноябр ойида икки йилдан икки ярим йилгача бўлган қамоқ муддатига ҳукм қилингани кескин қораланган эди.

Ҳожизода суд залидан озодликка чиқар экан Озодлик радиосига жумладан бундай деди:

- Биринчидан мен жиноятчи эмасман ва қамоқхонада тартибни бузмадим, шунинг учун бу ҳукм тўғри, деб ҳисоблайман. Лекин мен тўла оқланишни истайман, чунки мен безори эмасман, деди Аднан Ҳожизода.

Блоггер ҳамкасби Эмин Миллийнинг ҳам жума куни ўтказиладиган маҳкамада озод этилишига умид қилишини қўшимча қилди:

- Эмин Миллий жуда баъмани йигит, у безори эмас ва мен унга омад тилайман. У озод этилиши шарт, деб ҳисоблайман.

Икки блоггернинг қамоққа ташланиши улар Интернетда жойлаштирган ҳажвий видео ролик учун ҳукуматнинг жазоси сифатида талқин қилинган эди. Бу видеороликда Ҳожизода эшшак кўринишида кийиниб олиб, матбуот анжумани ўтказаётган ҳукумат амалдорларини ҳажв қилган эди.



Бу видео клипдан кейин Ҳожизода ва Миллий “эшшак блоггерлари”, деган ном чиқарди. Видео ролик, шунингдек, кейинги пайтларда очиқ танқидларни кўтара олмай қолган президент Илхом Алиев ва унинг амалдорларини ҳам ғашига теккан бўлса креак.

Блоггерларнинг таъқиб қилиниши матбуот эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар ва ғарб расмийларининг танқидларига учради.

Сентябр ойида АҚШ Президенти Барак Обама Илхом Алиев билан учрашув пайтида йигитларни озод этишга чақирди.

Ҳожизода ўз видео блогида ҳукуматни танқид қилиш ҳамда Озарбайжондаги ОЛ номли ёшлар ҳаракатидаги фаолиятини давом эттириш ниятида эканини айтмоқда.

У Озарбайжонда парламент сайловларидан ўн кун ўтиб озод қилинди. Сайловларда иқтидордаги партия ва унинг иттифоқчилари ғалаба қилди.

Инсон ҳуқуқлари уйи номли маҳаллий ҳуқуқ ташкилоти Ҳожизоданинг озод этилиши орқали Озарбайжон ҳукумати 7 ноябр кунги сайлов хусусидаги халқаро танқидларни камайтиршга уринаётганини айтмоқда. Халқаро кузатувчилар сайловда жиддий қонунбузарликлар рўй берганини қайд этган.
XS
SM
MD
LG