Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:47

Россияда Ўшдаги қотилликда айбланаëтган шахс қўлга олинди


Ҳозирча Ўш қирғинида айбланиб¸ қамоққа олинганларнинг аксарияти ўзбеклардир.
Ҳозирча Ўш қирғинида айбланиб¸ қамоққа олинганларнинг аксарияти ўзбеклардир.

Июн қирғини давомида одам ўлдирганликда гумон қилинаётган қирғизистонлик фуқаро Россиядан экстрадиция қилиниши мумкин.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг Челябинск област прокуратураси матбуот хизматидан олинган маълумотга таяниб хабар қилишича, областнинг Совет районида ўтказилган рейд давомида жорий йил августидан буён халқаро қидирувда бўлган, 1980 йили туғилган фуқаро қўлга олинган.

Қирғизистон маъмурлари томонидан миллий нафрат асосида қотиллик содир этганликда айбланаётган бу фуқаронинг исми ва миллати ошкор қилинмади.

Айтилишича, қўлга олинган фуқаро 2010 йил, 13 июн куни Ўш вилоят касалхонасида бир эркакни ўлдириб, унинг қўл телефонини эгаллаб олган.

Қўлга олинган қирғизистонликни экстрадиция қилиш масаласи юзасидан қарорни Россия Федерацияси Бош прокуратураси қабул қилади, деб хабар қилди Фарғона.ру ахборот агентлиги.
XS
SM
MD
LG