Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:12

ЕХҲТ Қирғизистонга 31 нафар полиция маслаҳатчиси юборади


Қирғиз миллатчилари ЕХҲТ полиция маслаҳатчилари киритилишига қаршилик кўрсатмоқда.
Қирғиз миллатчилари ЕХҲТ полиция маслаҳатчилари киритилишига қаршилик кўрсатмоқда.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бишкек билан узоқ давом этган музокаралардан сўнг Қирғизистонга 31 кишилик полиция маслаҳатчилари миссиясини жўнатишга қарор қилди.

Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Виржини Коуллоудон Озодликка хабар берди.

- Ташкилотга аъзо 56 давлат вакиллари Қирғизистонга полиция маслаҳатчилари гуруҳи жўнатиш дастурини ўзгартиришга қарор қилди. Янги лойиҳа “Қирғизистон: Жамоа хавфсизлик ташаббуси” деб номланади ва унга кўра 31 халқаро полиция маслаҳатчиси Қирғизистонга¸ хусусан мамлакат жанубига жойлаштирилади. Уларга маҳаллий келишув асосида ëлланадиган яна 27 полиция маслаҳатчиси ëрдам беради. Улар маҳаллий полиция участкаларида қирғиз милиционерлари билан бирга ишлайди¸ деди ЕХҲТ матбуот котиби.

Ҳозирги шароитга мослаштирилгани айтилаëтган янги ЕХҲТ лойиҳасига кўра¸ халқаро полиция маслаҳатчилари мандатидан Бишкек талаби билан жамоатчилик тартибини қайта тиклаш ваколати олиб ташланган. Ўшда ҳам махсус идорасини очиши кутилаëтган ЕХҲТ маслаҳатчилари маҳаллий полиция кучлари фаолиятини кузатади¸ уларга халқаро стандартлар бўйича тренинглар уюштиради.

Қирғизистонда бир йил фаолият юрғизиши кутилаëтган ЕХҲТ миссиясининг яқин кунларда иш бошлаши ва маҳаллий аҳоли мурожаатлари учун очиқ бўлиши айтилмоқда.

Июн ойида Ўш ва Жалолободда юзага чиққан миллий низодан сўнг ЕХҲТ Қирғизистон жанубига 52 кишилик полиция маслаҳатчилари гуруҳини тўрт ойлик мандат билан киритишни режалаган эди.
XS
SM
MD
LG