Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:44

Обама ва Саакашвили Лиссабонда учрашдилар


НАТО саммити ўтаётган Лиссабонда бугун АҚШ ва Грузия президентлари учрашдилар. Бу Барак Обаманинг Грузия раҳбари Михаил Саакашвили билан президентлик лавозимига келганидан буёнги илк учрашувидир.

Иккала президент Лиссабондаги НАТО саммити теграсида учрашдилар. Сўзлашувлар чоғи Грузия раҳбари Обамага Тбилиси НАТОнинг Россия билан яқин ҳамкорлиги тарафдори эканини айтган.

Франс пресс агентлиги мухбири билан суҳбатда Саакашвили "НАТО билан ҳамкорлик Россияни қўшниларига инсоний муносабатда бўлишига ундашига ишонаман", деб таъкидлади.

Тбилис раҳбари, шунингдек, Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш интилишларини АҚШ қўллаб қувватлашига ишонч билдирди.

Ўз навбатида АҚШ раҳбари Обама Михаил Саакашвилига Грузия ўз қўшинларини Афғонистонга жўнатганидан миннатдорчилик изҳор этган.

2008 йилнинг августида Грузия ва Россия ўртасида ҳарбий тўқнашувлар кечган эди. Ўша воқеалардан кейин Россия президенти Дмитрий Медведев НАТО саммитида илк бор қатнашаяпти.
XS
SM
MD
LG